Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Қурилишларнинг аниқ рўйхати - объектлар рўйхатини, шунингдек
улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз 
ичига олувчи ҳар йили буюртмачилар томонидан ажратилган лимитлар 
доирасида тузиладиган молиявий ҳужжат. 
Қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даврига капитал 
қўйилмалар ҳажмини ва уни сарфлаш йўналишларини кўрсатган, унинг техник - 
иқтисодий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда ҳар бир объект бўйича 
тузиладиган молиявий ҳужжатдир. 
Қурилишда иш ҳужжатлари - алоҳида бинолар ва иншоотларга ҳамда 
иш турларига иш чизмалари комплектидир. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминловчи 
органга (муассасага) буюртмачи томонидан қуйидагилар тақдим этилади: 
♦ Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг 
аниқ рўйхати); 
♦ Қурилишнинг титул рўйхати; 
♦ Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси; 
♦ Қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан пудрат ташкилоти 
томонидан тузилган шартнома нусхаси ва танлов савдолари натижалари 
тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи; 
♦ Ҳар қайси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун очилган 
молиялаштиришнинг ҳар бир ҳисоб рақами бўйича банк реквизитлари 
тўғрисидаги маълумотлар. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминловчи 
орган буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида инвестиция 
лойиҳасини маблағ билан таъминлашни амалга оширади. 
Хизмат кўрсатувчи банк капитал қурилишга маблағлар ўз вақтида 
ўтказилиши учун жавоб беради. 
Буюртмачи эса тўлов топшириқлари қурилишнинг титул рўйхатига 
қатъий мувофиқ бўлиши учун жавоб беради. 
Капитал қўйилма - бу, янги корхоналарни барпо этиш, мавжуд ишлаб 
чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини техник жиҳатдан қайта 


99 
қуроллантириш билан боғлиқ бўлган молиявий, иқтисодий, моддий ва меҳнат 
харажатлари йиғиндисига айтилади. Капитал қўйилмалар иқтисодий жихатдан 
капитал инвестицияларни англатади, улар деярли бир мазмунни билдиради. 
Улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида киритиладиган 
инвестицияларни - қўйилмаларни - харажатлар мажмуасини англатади. Шу 
ўринда, 
капитал 
қўйилма 
ѐки 
капитал 
инвестицияларнинг 
реал 
инвестициялардан фарқлаб олиш зарур. Реал инвестициялар физик объектларга 
киритиладиган инвестициялар мажмуасини билдириб, улар нафақат маҳсулот 
ишлаб чиқариш ѐки хизматлар кўрсатиш объектларига киритиладиган 
инвестицияларни англатади, балки бошқа турдаги ноишлаб чиқариш 
объектларига ва тижорат мақсадлари кўзланмайдиган соҳаларга, хусусан, 
ижтимоий самара олиб келувчи соҳаларга ҳам киритиладиган инвестициялардан 
иборат бўлади. Реал капитал қўйилмалар эса, фақат ишлаб чиқариш 
фондларини такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олади. 
Капитал қўйилмаларнинг таркибий тузилиши қуйидагилардан иборат: 
1. Капитал қўйилмаларнинг тармоқ тузилиши, яъни жамият миқѐсида 
капитал қўйилмаларнинг тармоқлар бўйича сарфланган қийматини англатади; 
2. Капитал қўйилмаларнинг технологик тузилиши, яъни асосий 
фондларнинг актив элементлари ва пассив элементларига сарфланган 
харажатлар нисбатини англатади. Актив элементлар деганда, ўз қийматини 
бевосита маҳсулот ѐки хизматлар таннархига ўтказувчи, бевосита 
амортизацияланувчи элементлар ва объектлар тушунилади, буларга технологик 
ускуналар, машина ва қурилмалар қиймати мисол бўлади. Пассив элементлар 
эса ўз қийматини таннарх таркибига билвосита киритиб борувчи объектлар ва 
воситалар қийматини англатади. Уларга бино-иморатлар, мебел, офис 
жиҳозлари, компютер техникаси ва моддий ва номоддий объектлар мисол бўла 
олади; 
3. Капитал қўйилмаларнинг такрор ишлаб чиқариш тузилиши, яъни 
мавжуд объектларни қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, 
янги объектларни барпо этиш ва ҳаракатдаги корхоналарни кенгайтириш 
бўйича қилинган харажатларнинг нисбатига айтилади. 
Капитал қўйилмалар қиймати давлат, корпоратив ва хусусий 
инвестицияларни режалаштириш жараѐнида қўлланилади, улар асосида 
инвестицион фаолият прогнозлаштирилади. Йиллик ўзлаштирилиш зарур 
бўлган капитал қўйилмалар ҳажми Давлат инвестиция дастурида кўрсатиб 
ўтилади. Капитал қўйилмалар ҳажми Дастур таркибидаги дастлабки ҳужжат 
Прогнозда акс эттирилади. Капитал қўйилмалар ҳажми Ўзбекистон Республикаси 
Иқтисодиѐт вазирлиги томонидан белгиланади, қўйилмалар қийматини 
аниқлашда, Молия вазирлиги ва Марказий банк ҳам иштирок этади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling