Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


-мавзу. Инвестиция фаолиятини ривожлантиришда инвестиция


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   152
Bog'liq
investitsiya

5-мавзу. Инвестиция фаолиятини ривожлантиришда инвестиция 
муҳитининг ўрни 
Режа 
1. Инвестиция муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар. Инвестиция 
муҳитини баҳолаш усуллари.
2. Инвестиция муҳитида инвестицион салоҳиятни (табиий ресурслар 
салоҳияти, меҳнат, ишлаб чиқариш, инновацион, молиявий салоҳиятлар ва 
истеъмолчилик салоҳияти) ўрни.
3. Инвестиция муҳитини шакллантиришда ҳуқуқий-меъѐрий тизим.
4. Ўзбекистон Республикасида қулай инвестиция муҳитини мунтазам 
равишда яхшилаб бориш вазифалари. 
Таянч сўз ва иборалар 
Инвестиция, инвестиция муҳити, инвестиция фаолияти, БЕРИ 
индекси, инвестиция сиѐсати. 
 
1. Инвестиция муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар. Инвестиция 
муҳитини баҳолаш усуллари.
Давлат инвестиция сиѐсатини юритишдан кўзланадиган мақсадлар қаторига 
шуни киритиш керакки, давлат доимий равишда инвесторлар учун қулай 
инвестицион муҳит яратишга ҳаракат қилиб келмоқда. Инвесторларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя этиш ва мажбуриятларини бажариши устидан назорат олиб 
бормоқда. 
Инвестицион муҳит деганда, мамлакатнинг маълум бир регионига 
киритиладиган инвестицияларнинг самарадорлигини ва хавфсизлигини 
таъминлашга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий шарт-шароитлар 
мажмуаси тушунилади. Инвестицион муҳит ҳолати яратилган ҳуқуқий база ва 
унинг асослари, қонун ҳужжатларининг сифатли тузилиши ва уларга риоя 
қилиниши талаб этилади. 
Республикамизда сиѐсий - иқтисодий шароитнинг мавжудлиги, яъни қулай 
инвестиция муҳитининг яратилиши ва хорижий капитални қабул қилиш 
тизимининг самарали бўлиши хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг 
зарурий шартидир. Инвестицион муҳит инвестицион ресурсларни жойлаштириш 
учун умумий мезон бўлиб, биринчи навбатда, капитал маблағларнинг 
даромадлилигини таъминлаб беради. 
Инвестиция муҳитини баҳолаш жараѐнида инвестор инвестициялашнинг 
риск даражасини қанчалик эканлигини аниқлайди. Инвестиция муҳити 
даражаси қанчалик ѐмон бўлса, инвестор ўз тадбиркорлик рискини шунчалик 
юқори белгилайди. Инвестиция муҳитини макро иқтисодий даражада қуйидаги 
чизма кўринишида (5.1 – чизма) тасвирлаш мумкин. Шу боис Ўзбекистонда 
инвестиция муҳити ҳолатини баҳолашда уни ҳудадлараро тақсимотига ҳам 
эътибор бериш зарур бўлади. 5.1-жадвалда 2005-2008 йиллар мобайнида 
Ўзбекистонда инвестицияларни ҳудудий тузилмасидаги ўзгаришларни кўриш 
мумкин. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2008 йил мобайнида 


88 
асосий инвестиция Бухоро, Қашқадарѐ вилоятлари ва Тошкент шаҳри 
ҳиссасига тўғри келмоқда. Дарҳақиқат инвестиция муҳитини қулайлиги юқори 
даражадаги самарадорликни беради. Биринчи Президентимиз А.Каримов 
асарларида таъкидлаганларидек ―Мамлакатимизда таркибий ўзгаришларни 
изчил амалга оширишда қулай инвестиция муҳитининг яратилгани асосий 
омил бўлиб келмоқда. 2008 йилда иқтисодиѐтни ривожлантириш учун барча 
молиявий манбалар ҳисобидан 6,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида 
инвестиция жалб этилди. Бу 2007 йил билан таққослаганда, 28,3 фоизга кўп 
бўлиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан инвестициялар ҳажми 23 фоизни 
ташкил этди‖
21
.
5.1-жадвал 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling