Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
• ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб сиѐсат юритиш; •
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
• ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш соҳасида аниқ
мақсадни кўзлаб сиѐсат юритиш; • республика иқтисодиѐтига бевосита капитал маблағни кенг жалб этишни таъминлайдиган ҳуқуқий ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларни тобора такомиллаштириш; • республикага жаҳон даражасидаги технологияни етказиб бераѐтган ва иқтисодиѐтни замонавий таркибини вужудга келтиришга кўмаклашаѐтган хорижий инвесторларга нисбатан очиқ эшиклар сиѐсатини юргизиш; • маблағларни республика мустақиллигини таъминлайдиган, импорт ўрнини қопловчи ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган энг муҳим устувор йўналишда жамлаш. Шунингдек, республика иқтисодиѐтига хорижий инвестицияни жалб этишни фаоллаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур: • инвестиция лойиҳаларини малакали экспертлар назоратидан ўтказиш ва мукаммал тайѐрланишига эришиш; • қўшма корхоналар ва хорижий инвестиция иштирокидаги бошқа турдаги тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказишдаги тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш. Мамлакатимизда хорижий инвестицияларни миллий корхоналарга жалб этишда қуйидаги устувор йўналишларни белгилаш мақсадга мувофиқдир: • қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш; • минерал хом ашѐ ресурсларини, шу жумладан, нефт ва газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш бўйича экологик ишлаб чиқаришни ташкил этиш; • транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш; • иқтисодиѐтнинг барча тармоқларида илм талаб ва жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш; • туризм соҳасини ривожлантириш, халқаро ва ички туризмнинг замонавий инфратузилмасини яратишга эришиш. 67 Ўзбекистонда ўтказилаѐтган иқтисодий сиѐсат жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграциялашув жараѐнини фақат давлат таркибий тузилиши бўйича эмас, балки хусусий сектор даражасида ҳам жадаллаштиришни назарда тутади. Очиқ бозорнинг фаолият кўрсатиши учун яратилаѐтган шарт-шароитлар Ғарб ва Шарқ ишбилармонларининг мамлакатимизга бўлган қизиқишининг ортиб боришини таъминламоқда. 1998 йил Республикамизда инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи 3 та - 1998 йил 30 апрелда Ўзбекистон Републикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ва «Чет эл инвесторларининг кафолатлари ва уларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги ҳамда 1998 йил 24 декабрда «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди. Бу қонунлар мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилашга ва унинг иқтисодиѐтга инвестиция жойлаштириш ҳажмларини оширишга йўналтирилган. Ўзбекистонда хорижий инвестициялар қатнашган корхоналар ичида қўшма корхоналар етакчи ўринда туради. Тўлиқ хорижий инвестициялар билан ташкил этилган корхоналар кам. Кўпчилик давлатларда хорижий инвестициялар қатнашган корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ҳар хил. Баъзи давлатларда бу вазифани Молия вазирлиги бажарса, бошқаларида Адлия вазирлиги бажаради. Ўзбекистонда бу вазифани Адлия вазирлиги амалга оширади. Ўзбекистондаги хорижий инвестиция қатнашган корхоналар республика ҳудудида ўзининг филиаллари ѐки вакил корхоналарини ташкил этишлари мумкин. Бундан ташқари улар бошқа давлатларда ҳам ўз филиалларини очишлари мумкин. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ хорижий инвестиция қатнашган корхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик ассоциациялари, консернлар ва бошқа бирлашмалар тузишлари мумкин. Хорижий инвестицияларнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланган. Бу ҳимоя ҳар бир корхонада бўлгани каби хорижий инвестиция қатнашган корхоналарга ҳам тааллуқли. Миллий иқтисодиѐтнинг устувор соҳалари ва ҳудудларига инвестиция киритган хорижий инвесторларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан қўшимча имтиѐзлар берилиши мумкин. Шу билан бирга, қонунда хорижий инвесторларнинг фаолият турлари ҳам белгиланган. Хорижий инвесторлар ѐки хорижий инвестиция қатнашган корхоналар мавжуд қонунчиликка мувофиқ, ўз мақсадлари ва низомларидан келиб чиқиб, барча турдаги фаолиятларни олиб боришлари мумкин. Хорижий инвесторлар инвестиция ҳажмини, -турларини, йўлларини белгилайдилар ва уларни хоҳлаган корхонага мустақил равишда киритишлари мумкин. Инвестор ўзи киритган инвестиция объектлари ва натижаларига эгапик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш хуқуқига эга. Шу билан бирга реинвестиция ва савдо операцияларини Ўзбекистон ҳудудида миллий қонунчилик асосида, ундан ташқарида эса халқаро қонунлар асосида амалга ошириш хуқуқларига эга. Инвестор эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини қонун бўйича бошқа хукуқий ва жисмоний шахсга бериши мумкин. Томонларнинг ўзаро ҳуқуқларини бир-бирига ўтказиш вақтидаги алоқаларни фақат улар 68 ўртасида тузилган ҳужжат-шартномалар ҳал қила олади. Хорижий инвесторлар ва корхоналар қонунчиликда кўрсатилган ҳолатларда ер участкаларини сотиб олишлари мумкин. Хорижий инвесторлар инвестиция фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга риоя этиш зарур: Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling