Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Миллий иқтисодиѐтга хорижий инвестицияларни жалб қилиш


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   152
Bog'liq
investitsiya

3. Миллий иқтисодиѐтга хорижий инвестицияларни жалб қилиш 
турлари ва шакллари. 
 
Хорижий инвестицияларнинг қуйидаги турлари мавжуд: капитал, 
инновация ва ижтимоий инвестиция.
Капитал инвестиция жумласига, асосий фондларни вужудга келтиришга 
ва такрор ишлаб чиқаришга жалб этиладиган инвестициялардир. 
Инновация инвестициялар жумласига, техника ва технологияларнинг 
янги авлодини ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга қўшиладиган инвестициялар 
киради.


73 
Ижтимоий инвестициялар жумласига, инсон салоҳиятини, малакаси ва 
ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек, номоддий неъматларнинг 
бошқа шаклларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради. 
Хорижий инвестициялар кўламига қараб халқаро доирадаги, яъни 
халқаро инвестициялар кўринишига ҳам эга бўлади. Халқаро инвестициялар 
– жаҳон мамлакатлари ўртасида ҳаракатда бўлган инвестициялардир. 
Инвестицияларни хорижга чиқариш, уларнинг мамлакатлар ўртасидаги 
фаол ҳаракати, замонавий жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий 
муносабатларнинг ажралиб турувчи хусусиятларига айланди. Инвестицияларни 
четга чиқариш жаҳон хўжалигидаги товарларни четга чиқариш монополиясини 
тугатди. Ҳозирги вақтда халқаро инвестицияларнинг ўртача йиллик ўсиш 
суръати 30%дан ошади. Бу кўрсаткич жаҳон савдоси ўсиши суръатларидан 
деярли 5 маротаба ортиқдир. Халқаро инвестициялар ўзида моддий бойлик 
барпо этиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, пул ва товар шаклларида 
жамғарилган заҳираларни мужассамлаштиради. Ушбу инвестициялар доимий 
равишда мамлакат ичида бир тармоқдан бошқасига ҳамда давлатлараро 
ҳаракатда бўлади. 
Инвестициялар турли шаклларда амалга оширилади ва уларни таҳлил 
қилиш, режалаштириш учун алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда 
гуруҳлаштирилади. 
Қуйида 
келтирилган 
2.1-чизмада 
хорижий 
инвестицияларнинг таснифланиш белгилари келтирилган.
Шунингдек, инвестиция фаолиятини амалга оширувчилар (инвесторлар) 
қуйидаги белгилари бўйича ҳам таснифланади: 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling