Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Интеллектуал инвестициялар фан-техника маҳсулотлари, кашфиѐт ва 
ихтиролар, кадрлар тайѐрлаш ва инсониятни билиш соҳасини ривожлантириш 
учун жалб қилинмоқда.
Реал инвестицияларни тавсифлаш уларни ҳажми ва даромад келтириши 
асосида амалга оширилади. Молиявий инвестициялар капитални, тўлов ва 
молиявий мажбуриятларнинг барча турларини ўзида мужассамлаштирувчи, 
молиявий фаолиятга жойлаштирилишини англатади. Ушбу молиявий 
воситаларнинг энг муҳимлари қимматли қоғозлардир: улушли (акциялар) ва 
қарз (облигациялар). Реал инвестициялардан фарқли ўлароқ, молиявий 
инвестицияларни кўпроқ портфель инвестициялар деб аташади, чунки бу 
ҳолда инвесторнинг асосий мақсади бўлиб молиявий фаолларнинг мукаммал 
йиғмасини (инвестициялар портфелини) шакллантириш ва қимматбаҳо 
қоғозлар билан амалга ошириладиган турли операцияларни бошқариш 
ҳисобланади.


75 
2
.1
-чи
зма
Х
ори
жий
 и
н
вест
и
ц
и
ял
арн
и
 т
асни
фл
ан
и
ш б
ел
ги
л
ари
 


76 
Молиявий инвестициялар шахсий компаниялар ва давлат идоралари 
томонидан муомалага чиқарилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли 
қоғозлар ва банк депозитлари, узоқ муддатга жалб қилинадиган 
қўйилмалардир. Молиявий инвестицияларнинг асосий қисми, капитални 
ноишлаб 
чиқариш 
соҳасига 
сарфланишини 
билдиради. 
Молиявий 
инвестициялар аксарият ҳолларда реал инвестицияларнинг манбаи бўлиб 
хизмат 
қилиши 
мумкин. 
Молиявий 
инвестициялар 
эркин 
бозор 
инфратузилмаси ривожланган мамлакатларда, қимматли қоғозлар бозори 
орқали капитални соҳалар бўйича тақсимланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган 
давлатларда кўпроқ тарқалган. Ривожланган мамлакатларнинг молиявий 
инвестицияларининг таркибида асосий ўринни шахсий инвестициялар кўпроқ 
ташкил қилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling