Шахсий инвестициялар тадбиркорлар, хусусий фирмалар, концернлар
ва
акционер
ташкилотлар
томонидан
тақиқланмаган
фаолиятларга
сарфланадиган мулкдорлик ва интеллектуал бойликларни англатади. Етук
қимматли қоғозлар бозори мавжуд бўлган мамлакатларда шахсий
инвестицияларни кўпгина қисми махсус инвестиция фондлари томонидан
сарфланади. Хорижий инвестицияларнинг молиявий шакли (портфель
инвестициялар) миллий иқтисодиѐтда истиқболли корхоналарни аниқлаш ва
кенг миқѐсда инвестициялашни амалга оширишга асос бўла олади.
Инвестицияда қатнашиш ҳарактерига кўра инвестициялар бевосита
ва портфель инвестицияларга ажратилади. Бевосита инвестициялар инвесторни
ўз молиявий маблағларини жойлаштириш объектини тиклаш имкониятини
беради. Портфель инвестициялар тижорат банклари, инвестицион компаниялар
ва фондлар ва бошқалар ѐрдамида амалга оширилади. Молиявий воситачилар
тўпланган
маблағларни
самарали,
даромад
келтирадиган
қилиб
жойлаштирадилар. Портфель инвестициялар бошқа эмитентларнинг ѐрдамида
қимматли қоғозларга жойлаштириш шаклида намоѐн бўлади.
Инвестициялаш даврига қараб инвестициялар қисқа муддатли (бир
йилгача бўлган муддатга берилади) ва узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ
муддатга берилади) бўлади. Масалан, оддий акциялар умуман бирор–бир
муддат билан чекланмайди. Масалан, депозит сертификати олти ой муддатга
берилади – бу қисқа муддатли қўйилмалар воситасидир, облигациялар 20 йилда
қайтариш муддати билан узоқ муддатли қўйилмалар воситасидир. Лекин, узоқ
муддатли қимматли қоғозларни сотиб олиш ва қисқа муддатдан, масалан олти
ой ўтгандан сўнг, инвестор узоқ муддатли воситалардан қисқа муддатли
мақсадлар учун фойдаланиши мумкин. Кўпинча инвесторлар ана шундай
воситаларни танлайдилар ва ўз пулларини қисқа муддатларга қўйишни афзал
кўрадилар. Масалан, яқин олти ой мобайнида инвесторга керак бўлмайдиган
суммага у олти ойлик муддатга эга бўлган депозит сертификати сотиб олиши
мумкин, қирқ ѐшга тўлган инвестор пенсияга чиққунча пул йиғиш учун бирон-
бир компанияни облигациясини 20 йилга сотиб олиш мумкин. Одатда узоқ
муддатли инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида намоѐн бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |