73
Ижтимоий инвестициялар жумласига, инсон салоҳиятини, малакаси ва
ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек, номоддий неъматларнинг
бошқа шаклларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради.
Хорижий инвестициялар кўламига қараб халқаро доирадаги, яъни
халқаро инвестициялар кўринишига ҳам эга бўлади.
Халқаро инвестициялар
– жаҳон мамлакатлари ўртасида ҳаракатда бўлган инвестициялардир.
Инвестицияларни хорижга чиқариш, уларнинг мамлакатлар ўртасидаги
фаол ҳаракати, замонавий жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий
муносабатларнинг ажралиб турувчи хусусиятларига айланди. Инвестицияларни
четга чиқариш жаҳон хўжалигидаги товарларни четга чиқариш монополиясини
тугатди. Ҳозирги вақтда халқаро инвестицияларнинг ўртача йиллик ўсиш
суръати 30%дан ошади. Бу кўрсаткич жаҳон савдоси ўсиши суръатларидан
деярли 5 маротаба ортиқдир. Халқаро инвестициялар ўзида
моддий бойлик
барпо этиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, пул ва товар шаклларида
жамғарилган заҳираларни мужассамлаштиради.
Ушбу инвестициялар доимий
равишда мамлакат ичида бир тармоқдан бошқасига ҳамда давлатлараро
ҳаракатда бўлади.
Инвестициялар турли шаклларда амалга оширилади ва уларни таҳлил
қилиш, режалаштириш учун алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
гуруҳлаштирилади.
Қуйида
келтирилган
2.1-чизмада
хорижий
инвестицияларнинг таснифланиш белгилари келтирилган.
Шунингдек, инвестиция фаолиятини амалга оширувчилар (инвесторлар)
қуйидаги белгилари бўйича ҳам таснифланади:
Do'stlaringiz bilan baham: