Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Туризм расмиятчиликлари бир неча катта бўлимларга бўлинади
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Туризм расмиятчиликлари бир неча катта бўлимларга бўлинади,
жумладан: - чет эл паспортлари; - визалар; - божхона қоидалари; - валюта назорати ва валюта алмаштириш тартиби; - санитар қоидалар; - кириш-чиқиш тартиби; - хорижий туристларнинг мамлакатда яшаши ва ҳаракатланишининг ўзига хослиги; - иммиграция қоидалари; 239 - баъзи бошқа тартиблар. Халқаро туризмда полиция ва санитар расмиятчиликларни фарқлаш мавжуд. Бу ўринда полиция расмиятчиликлари деганда давлат чегарасидан ўтаётган шахсларнинг ўрнатилган паспорт-виза тартибига амал қилиши билан боғлиқ тадбирлар тушунилади. Назоратнинг бу турини амалга ошириш аэропортлар, темир ва шоссе йўлларида, денгиз ва дарё бекатларидаги махсус хизматлар зиммасига юклатилган (Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига). Санитар (тиббий) расмитчиликлар деб, давлат чегарасидан ўтаётган шахслар ва уларнинг жониворлари (агар бўлса) ўрнатилган эмлаш талабига риоя қилишнинг назоратига айтилади. Расмитчиликларга риоя қилишнинг назорати мамлакатга кириш ва чиқиш учун фойдаланиладиган чегаравий пунктларда махсус санитар хизматлар томонидан амалга оширилади ва одатда туристларда эмлаш ҳақидаги халқаро сертификат мавжудлигини текширишдан иборат бўлади. Зарур ҳолатларда санитар расмиятчиликлар томонидан туристларни ва саёҳатчиларни жойида эмлаш ва хавф туғилса уларни вақтинча изоляция қилиш ҳам кўзда тутилган. Туристлар ва саёҳатчилар олиб ўтадиган ҳайвонлар учун мувофиқ ветеринар сертификатлар талаб қилинади. Божхона миллий қонунчиликка мувофиқ ҳолда давлат чегараси орқали ўтаётган юк, йўловчилар, почта жўнатмалари, пул ва қимматбаҳо буюмларни назорат қиладиган, ўрнатилган божхона божлари ва бошқа тўловларни олиш, шунингдек қонунчилик томонидан белгиланган тартибга жавоб бермайдиган юкларни тўхтатишни амалга оширувчи давлат органидир. Божхона расмиятчиликлари давлат чегарасидан ўтаётган шахсларнинг буюмлар, товар ва валютани олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларига риоя қилишни текшириш тадбирларидан иборат бўлади. Божхона расмиятчилик- ларининг амалиёти мамлакатга кириш ва чиқиш учун фойдаланиладиган чегара пунктларидаги божхона хизмати зиммасига юклатилган (Аэропортлар, темирйўл, денгиз ва дарё бекатлари, автойўллардаги чегарадан ўтиладиган жойларда). Туристлар ва саёҳатчилар учун божхона расмиятчиликлари одатда олиб ўтишга рўхсат берилган нарсалар, товарлар ва пул (валюта) нинг рўйхати ва миқдорини ёзма ёки оғзаки декларация қилишдан иборатдир. Бунда Т-6 шаклидаги божхона декларацияси тўлдирилади. Бутунжаҳон туризм ташкилотининг валюта операциялари хусусидаги тавсиялари қуйидагилар: 1) Валютанинг миқдори божхона декларациясига киритилган тақдирда уни олиб киришга рухсат бериш. 2) Чегарадан ўтишда молявий қийинчиликлар ва ноқулайликларга барҳам бериш учун ташрифчилар ва туристларга тўлиқ маълумотни тақдим этиш. 3) Чиқишда туристларга валютани қайта алмаштириш имкониятини яратиш. 4) Олиб кириладиган валютани миллий пулга алмаштириш турист истагига биноан амалга оширилади. 5) Назорат пунктида валюта алмаштиришни тартибга солувчи қоидалар ва алмаштиришнинг жорий курси осиб қўйилиши лозим. 240 6) Ўз давлатидан чиқишда мамлакатдан қайтиб кетишга етадиган миқдорда пулга эга бўлишга рухсат бериш. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling