Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Паспорт ва визага оид расмиятчиликлар қуйидагилардан иборат


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   190
Паспорт ва визага оид расмиятчиликлар қуйидагилардан иборат: 
Паспорт фуқаро шахсини тасдиқловчи расмий ҳужжатдир. Унда жинси
ёши, туғилган ва яшайдиган жойи, фуқаролиги ҳақидаги маълумотлар 
берилади. Хорижий паспортдан ташқари алоҳида вазиятларда дипломатик
хизмат, консуллик паспортларидан фойдаланиш мумкин; 

Хорижлик паспорти (шахсини тасдиқлаш) ёки мамлакатда доимий 
истиқомат қилаётган хорижий фуқарога бериладиган фуқаролиги йўқ 
шахслар ҳужжати; 

Эр ва хотинга (фарзандли ёки фарзандсиз) бериладиган оилавий 
паспортлар; 

Бола паспорти, денгизчи паспорти ва бошқалар; 

1995 йил 26 мартдан еттита Европа давлатида Шенген битими кучга кирди 
ва унга мувофиқ Белгия, Нидерланд, Люксембург, Германия, Франция, 
Испания ва Португалия ички чегараларида чегара текшируви осонлашди. 
Кейинчалик Шенген битимига Юнонистон ҳам қўшилди. Икки хил визалар 
жорий этилди: 

Ягона Шенген визаси, уч ойгача муддатга берилади ва Шенген битимини 
тузган мамлакатлар ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини беради: 

Уч ойдан ортиқ муддатда бериладиган миллий кириш визаси, уни бериш 
Шенген битимига кирган давлатнинг алоҳида ҳуқуқидир. Европа 
иттифоқига кирмаган давлатлар, жумладан Россиялик туристлар учун 
киришнинг визали тартиби сақланган. Киришнинг имтиёзли тартиби 
Венгрия, Полша, Чехия, Словакия, Латвия ва Эстония фуқаролигига 
тегишли. 
Ўз мижозлари учун виза расмийлаштиришда турфирмалар шартли уч 
гуруҳга бўлинадиган талай муаммоларга дуч келишади. 

Биринчиси – хорижий элчихоналар ва уларнинг ходимлари ишини 
ташкиллаштириш билан боғлиқ. 

Иккинчиси – элчихоналар учун меъёрий бўлган, тегишли мамлакатлар 
Ички ва Ташқи ишлар Вазирликлари белгилайдиган визаларни 
расмийлаштириш тартиби билан боғлиқ: 
 зарурий ҳужжатлар рўйхати, 
 уларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби, 
 визаларни расмийлаштириш муддатлари, 
 турфирмаларни аккредитация қилиш тартиби, 
 бериладиган визалар турлари ва ҳокозолар. 

Муаммоларнинг учинчи гуруҳи – Ўзбекистон томонидан кириш 
визаларини олиш билан боғлиқ масалаларни давлат томонидан йўлга 
қўйилиши, маълум чеклашлар ит, мушук каби майда уй жониворларини 
олиб кириш ва олиб чиқиш учун мавжуд. Бу айниқса элита уй 
ҳайвонларига тааллуқли. Қоида бўйича, уй ҳайвонларини олиб кириш-олиб 
чиқиш эмланганини тасдиқлайдиган ветеринар сертификати ва қутиришга 


241 
қарши эмланганлик ҳақида маълумотнома кўринишдаги ҳужжатлар талаб 
қилинади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling