Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   190
Учинчи
Давлат / 
жамоа 
хизмати 
таркиблари / 
ОАВ 
Йўл қурилиш 
хизмати – қурилиш 
вазирлиги 
Шоссе, 
магистраллар, 
ҳаракат 
хавфсизлиги. 
Бино, 
иншоотлар 
қурилиши ва уларнинг хавфсизлиги 
Транспорт фаолияти 
устидан назорат 
Пассажирларни ташишга мўлжал-
ланган транспорт хавфсизлиги
Ёнғинга қарши 
кураш хизмати 
Ёнғинга қарши тадбирлар 
Энергия назорати ва 
коммунал 
хизматлар, 
телекоммуникация 
Электр 
тармоқлар 
хавфсизлиги, 
чиқиндиларни олиб чиқиш, хавф 
туғулганда 
оператив 
алоқани 
таъминлаш 
ОАВ 
Хавфлар ҳақида ахборот бериш 
Маҳаллий ўзини-
ўзи бошқариш 
органлари 
Ижтимоий-сиёсий 
барқарорликни 
таъминлаш, ҳудудда хавфсизликни 
таъминлаш 
Тўртинчи: 
Хусусий/ 
хизматлар 
таркиблари  
Туристлик 
ташкилотлар 
Гидлар-маршрутда 
хавфсизлик 
қоидаларига риоя қилиш, менежер – 
туристлик фаолият қатнашчиларини 
бошқариш, турлидер – гуруҳда 
ҳолатни назорат қилиш, муаммони 
бошқариш, корхоналарда хавфсиз-
лик – меҳмонхоналарда, объектларда 


253 
Жисмоний шахслар 
Муаммонинг олдини олиш учун 
туристлар шахсий хавфсизликка риоя 
қиладилар 
 
21.2. Халқаро туризмда туристларининг ҳаёти хавфсизлигини 
таъминлашнинг ҳуқуқий меъёрлари 
 
Инсоннинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш ҳамма вақтда ҳам аввало 
инсоннинг ўз ҳаётини муҳофаза қилиш, соғлиғини сақлаш, яшаш истаги 
ҳиссиётларидан келиб чиқади. 
Ўз ҳаёти хавфсизлигининг эртасини ўйламайдиган, ҳозирги замонамиздан 
жуда кўп йиллар илгари хавфли шароитларда таваккалига саёҳатга чиқган 
жасур кишилар (Кук, Скотт, Магеллан, Маклай, Ливингстон, Диксон, Никитин, 
Беринг, Дежнёв, Пржевальский, Поло, Батута, Лазерев, Крузнштерн, Колумб, 
Вамбери ва бошқалар) буюк географик тадқиқотчи сайёҳлар бўлишган. Лекин, 
вақт ўтиши билан инсоннинг яшашга бўлган ҳиссиётлари ҳам ўзгарди. Бундай 
ҳиссиётлар замирида албатта қўрқиш ҳисси ҳукумронроқ, иккиланиш ҳисси 
кучлироқ бўлганлиги ҳисобланади.
Бир мамлакатдан ўзга мамлакатларга саёҳат қилмоқчи бўлган турист 
албатта, бу мамлакатдаги сиёсий-ижтимоий вазият билан қизиқади, 
ахборотларни тўплайди ва кўнгли тинчлиги, хавотир йўқлигидан аниқ бир 
қарорга келади.
Туризмнинг 
халқаро 
миқёсида 
ривожланиб 
бораётганлигининг 
сабабларидан бири халқаро низоларнинг пасайиши, қуролланишнинг 
сусайганлиги натижасида жаҳон халқларининг бири-бирига қизиқиши, 
кўришишга, мулоқот қилишга, халқларнинг тарихий-маънавий маданиятига, 
халқлар яшаётган давлатлар табиатига қизиқиши, интилиши ҳисобланади.
Туризмдаги халқаро ҳуқуқ-меъёрларини қабул қилган мамлакатларда 
туристлар ана шу ҳуқуқ-меъёрларга ишониб, суяниб эркин ҳаракат қилишади. 
Шу билан бирга, туризм ривожланишида туристлик оқимларнинг муайян 
давлатда ёки давлатларда кўпайиши туризмдаги халқаро ташкилотларнинг 
фаолиятига ҳам боғлиқ бўлади. Ҳар бир давлатда, шунингдек халқаро миқиёсда 
туризмни ташкил этишнинг энг муҳим элементларидан бири – туристларнинг 
соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлигининг таъминланиши ҳисобланади.
Туристларнинг ҳаёти хавфсизлиги ва буюмларининг сақланиш кафолати 
халқаро миқиёсда ва давлатлар ҳудудларида ҳаракатланиш хавфсизлигидаги 
жуда кўп мажмуали тадбирларнинг қонун ҳимоясида таъминланишни талаб 
қилади. 
Туризмнинг халқаро хавфсизлигидаги халқаро тажрибаларни Бутунужаҳон 
туристлик ташкилоти (БТТ) тадқиқ қилади ва тадқиқот натижалари асосида 
ишлаб чиқилган тавсияларни туризм тўғрисидаги қонун ва ҳуқуқий-меъёрий 
ҳужжатлр қабул қилган давлатларга кўрсатма – йўлланма сифатида тақдим 
қилиб келмоқда. 


254 
Саёҳатларнинг хавфсизлигини таъминлаш хақидаги Хартия 1985 йил БТТ 
даги Бош Ассамблеянинг VI – сессиясида қабул қилинган. Хартия таркиби 9 та 
модда ва турист кодекси, турист кодекси ҳам яна 9 та моддадан иборат.
Хартиянинг IV моддасида туристларнинг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлигини 
таъминлашда, уларнинг буюмларининг сақланиши, ҳар бир давлат ҳудудларида 
эркин ҳаракат қилишида қуйидаги талаблар бажарилиши дунёдаги барча 
давлатларга тавсия қилинган: 

давлатларнинг маъсуллиги; 

туристларга имкониятларнинг яратилиши – ўз давлатида ва чет эллик 
туристлар учун саёҳатлар даврида БМТ, БТТ, Халқаро фуқаролар авиацияси 
ташкилоти, Халқаро денгиз ташкилоти, Халқаро божхона ҳамкорлиги 
Кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотларининг туризм тўғрисидаги, халқаро 
туризм тўғрисидаги “Ҳолатлар”, “Дастурлар”, “Ҳуқуқий-меъёрлар” билан 
таниши, ўрганиш, фойдаланиш шароитларини яратишлари; 

туристларнинг билими ва маданияти ўсишига ҳамкорлик қилиши ва етиб 
келган давлатларнинг маҳаллий аҳолиси билан бўлган мулоқатларда, 
алоқаларда ўзаро тушуниш, ўзаро дўстона муҳитларининг яратилиши; 

туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш ва буюмларининг сақланиш 
чора-тадбирларини халқаро қонунларга мос ҳолда ишлаб чиқиши; 

гигиена ва соғлиқни сақлаш хизматларига мурожаат қилиш, ёрдам олишнинг 
барча шарт-шароитларини яратиши, юқумли касалликлар ва бахтсиз 
ҳодисалардан сақланиш ҳақида огоҳлантириш; 

туризмда бузғунчилик мақсадларидаги қилинган ҳар қандай хатти-
ҳаракатларнинг олдини олиш; 

туристлар ва маҳаллий аҳолини гиёҳвандлик моддаларидан ноқонуний 
фойдаланиш манбаларидан ҳимоя қилиш тизимларини ишлаб чиқиши каби 
халқаро туризм ҳуқуқий-меъёрлари ишлаб чиқилган. 
БТТ нинг давлатлар ўртасида обрўсини кўтарган ва конференциялар ишлаб 
чиқилган тавсиялар, кўрсатмалар, йўлланмаларнинг аниқлиги, жорий этишга 
қулайлиги ва тушунарли эканлиги бўйича БТТ нинг “Жаҳон туризми бўйича 
Манила декларацияси” ни қабул қилган Туризм бўйича бутунжаҳон 
конференцияси қарорлари муҳим аҳамиятга эга.
Конференция 1980 йил 27 сентябрдан 20 октябргача Филиппин 
давлатининг пойтахти Манила шаҳрида бўлиб ўтди. Конференцияга 107 
давлатнинг делегациялари ва 91 делегация кузатувчи сифатида қатнашди.

Манила конференциясидаги энг муҳим қарор ва тавсиялар халқаро 
миқиёсида ва давлатларда туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини, соғлиғини 
таъминлаш ва уларнинг буюмларини сақлаш, давлатларда туристларнинг 
эркин ҳаракатларига барча шарт-шароитларни яратиш натижасида халқлар, 
элатлар ва миллатларнинг дўстона алоқаларига асослар яратилади, 
миллатлар ўртасидаги урф-одатларни ўрганиш, қизиқиш натижасида бир-
бирига яқинлик қилувчи давлатлараро маданият марказлари келиб чиқади.
Конференциянинг тинчлик шиори – “Дунёда тинчликни, ҳамкорлик, 
ҳамжиҳатликни сақлаш, халқларнинг маданий меросини ривожлан-тиришда 


255 
туризмнинг ҳиссаси” мавзуси қабул қилинди. Манила конференциясида 27-
сентябр “Бутунжаҳон туризм куни” деб белгиланди.
Халқаро туризмда ва давлатлар туризмида хавфсизликни таъминлаш 
бўйича 
аниқ 
ва 
жиддий 
тавсияларни 
ишлаб 
чиққан 
халқаро 
конференцияларнинг энг обрўлиси, тан олингани БТТ нинг “Туризм бўйича 
“Гаага декларацияси” қабул қилиниши бўлди.
Бутунжаҳон туризм ташкилотининг (БТТ) дунё давлатларининг 
Парламентлариаро туризм бўйича халқаро конференцияси Нидерлан-диянинг 
Гаага шаҳрида 1989 йилнинг 30 мартидан 14 апрелигача бўлиб ўтди. 
Конференция ишида Парламентлараро иттифоқ (МГТС) вакиллари ҳам 
қатнашди. Бу халқаро ташкилотни Нидерландия давлатнинг парламенти таклиф 
қилган эди.
Конференция биринчи навбатда БМТ нинг жаҳон давлатларида туризмни 
ривожлантиришда БТТ нинг меҳнатлари ва муҳим мавқеъга эканлигини 
эътироф этди.
Иккинчидан, 
жаҳон 
туризмининг 
ривожланаётганлигида 
халқаро 
ташкилотлар: халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилоти (ВОЗ), БМТ нинг фан ва маданият, маъориф ташкилоти (ЮНЕСКО), 
Халқаро фуқаро авиацияси (МКАО), атроф-муҳит бўйича БМТ дастури 
(ЮНЕП), халқаро жиноий қидирув полицияси (ИНТЕРПОЛ) ва халқаро 
иқтисодиёт ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотлари БТТ билан мустаҳкам 
алоқада бўлдилар, ёрдам бердилар. 
Туризм бўйича Гаага декларацияси 10 та тамойилни қабул қилди ва дунё 
мамалакатларига тарқатди. Декларация жаҳонда туризмнинг ривожланишида 
туризм хавфсизлиги халқаро миқиёсда ва миллий давлатлар миқиёсида 
таъминланиши шартлигини таъкидлади. Бунга эришиш учун қуйидагиларни 
амалга оширишни тавсия қилади:
- туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш 
ва туризмда жорий қилиш; 
- жамоатчиликка аниқ ахборотларни етказиш ва тарқатиш; 
- туристларнинг хавфсизлигини ўрганувчи ва таъминловчи, айниқса 
экстремал вазиятларда хавфсизликни таъминлашни тадқиқ қилувчи 
институтционал марказлар ташкил қилиш; 
- туристларнинг 
хавфсизлигини 
таъминлашда 
халқаро, 
қитъалараро 
ҳамкорликни ташкил қилиш ва ҳаракатлантириш. 
Гаага декларациясининг туристларнинг соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича тавсиялари (7-тамойил):

туристларни ҳурмат қилиш, қадр-қимматини, ҳуқуқини ва хавфсизлигини 
ҳимоя қилиш туризм ривожланишининг ажралмас қисмидир. Шунинг учун 
ҳам:
а. туристларнинг қадр-қиммати, ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш чора-
тадбирлари улар ҳаракатланадиган барча туристлик объектларда, сафарда, 
саёҳатда, меҳмонхоналарда ишлаб чиқилган ва бартараф этилган бўлиши; 


256 
б. туристлик объектларга ва туристлар ҳаётига хавф солувчи вазиятлар ва 
омиллар ҳақидаги барча ахборотлар, маълумотларни туристларга ўз вақтида 
етказишини таъминлаш; 
в. ҳар бир давлатда туристларнинг эркин ҳаракат қилиш, хавфсизлигини 
таъминлашнинг ҳуқуқий меъёрлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилишишга 
эришиш, ҳар бир давлатда туристларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига 
ўз вақтида мурожаат қилиши, ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
имкониятларининг яратилишига эришиш; 
г. туристларни ҳимоя қилиш, ҳаёти хавфсизлигини таъминлашдаги ҳуқуқий 
меъёрларни ишлаб чиқиш, хавфга қарши чора-тадбирлар тизимини 
яратишда ҳар бир давлатларнинг БТТ билан ўзаро ҳамкорлик қилишни 
таъминлаш. 
Гаага декларациясида қабул қилинган яна бир муҳим ҳужжат шундан 
иборат бўлдики, терроризм туризм ва туристлик ҳаракатланишнинг ривожига 
реал хавф деб тан олинди. Жаҳондаги давлатларга террористларга ҳар хил 
сиёсий сабабларни рўкач қилиб бошпана бериш ҳоллари жаҳон миқиёсида 
қораланиши эътироф этилди. 
Халқаро туризм хавфсизлиги ва туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини 
таъминлашда БТТ нинг 2001 йил 30 сентябр – 1 октябрда Японияда (Минг 
йилликнинг Осака декларацияси) ўтказилган конференцияси, МДҲ 
давлатларининг “Туризм соҳасида ҳамкорлик” – Ашгабат 23 декабр 1993 йил, 
29 октябр 1994 йил, 4 ноябр 1994 йил Осака декларацияси, Туристлик 
фаолиятни ташкил қилиш Европа Кенгаши, 2 ноябр 1981 йил Непалдаги 
Халқаро меҳмонхона қоидалари ассоциацияси муҳим қарорлар қабул қилди, 
тавсиялар ишлаб чиқиб дунё мамалакатларига тарқатди. 
Шунингдек, “Афина конвенцияси” туристларнинг юкларини ташишдаги 
халқаро ҳуқуқ меъёрларини ишлаб чиқди. Турагентликлар ассоциациясининг 
Бутунжаҳон федерацияси (УФТАА) ва Бутунжаҳон меҳмонхоналар 
ассоциацияси (МГА) меҳмонхоналарда туристларни жойлаштириш, уларнинг 
фаол ҳаракатларини ташкил қилиш, соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлигини 
таъминлашнинг халқаро ҳуқуқий мезонларини ишлаб чиқдилар ва бу ҳақда БТТ 
га аъзо бўлган давлатлар ўз миллий туризм сиёсатига мос бўлган ҳуқуқий 
меъёрларни қабул қилишини тавсия қилди. Қайд қилиш лозимки, БТТ 1994 
йилда ўз бошқаруви таркибида “Туристлик хизматлар сифати” бўйича комитет 
ташкил қилди. Бу комитет халқаро туризмда сайёҳларнинг ҳавфсизлиги 
масалаларига ҳам жавоб беради. Худди шу йили БТТ дунёнинг 73 
мамлакатларида “Сайёҳларни (туристларни), туристлик объектларни ҳимоя 
қилиш ва хавфсизлиги” мавзусида халқаро тадқиқотларни амалга оширишнинг 
ташаббуси билан 1995 йилнинг ёзида Швеция давлатининг Эстерунд шаҳрида 
“Саёҳат даврида хавфларни камайтириш ва туризм хавфсизлигини таъминлаш” 
мавзусида П халқаро конференцияси ўтказилди.
Туризм мамалакатларининг 21% ида махсус туризм полицияси ташкил 
қилинган бўлиб, бу полиция фақат туризм фаолияти билан шуғулланади. 
Туризм полицияси зиммасига туризм ресурсларини ва атроф-муҳитни муҳофаза 


257 
қилиш, гиёҳвандликга қарши курашиш, маҳаллий этник гуруҳларни ҳимоя 
қилиш вазифалари ҳам юклатилган.
Халқаро туризм амалиётидан маълум бўладики, кўпгина давлатларнинг 
туризм бошқаруви туристларининг дунё давлатларига, минтақаларига бориши 
ёки бормасликлари, хавфсизликнинг ҳолати, даражалари, ушбу давлатларда 
туризм сиёсати ва ҳимоя туризми ҳақида аниқ тавсиялар ишлаб чиқади ва ўз 
оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда тавсиялар бериб боради.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling