Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   190
 
Таянч иборалар: Туризмга оид расмиятчилик, божхонага оид туризм 
расмиятчиликлари, туристлик саёҳатининг технологик харитаси, паспорт ва 
визага оид расмиятчиликлар, чет эл паспортлар, санитар қоидалар, кириш-
чиқиш тартиби, тиббий расмиятчиликлар, прайс-варака, реклама проспектлари.
 
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 
 
1. Туризмга оид расмиятчилик тушунчаси ва унинг мазмуни нимадан иборат? 
2. Туризм расмитчилиги қандай бўлимлардан иборат? 
3. Божхонага оид туризм расмиятчиликлари деганда нимани тушунасиз? 
4. Ўзбекистон божхонаси қоидалари нималардан иборат? 


248 
5. Туризмга оид ҳужжатлар тўпламига нималар киради? 
6. Турист учун таббий расмиятчиликлар тартиби нималарни талаб қилади? 
7. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) фаолиятининг йўналишлари 
нималардан иборат? 
8. Паспорт ва визага оид расмиятчиликлар нималардан иборат? 
9. Туристлик саёҳатининг технологик харитаси нимадан иборат? 


249 
21. ТУРИЗМ СОҲАСИДА ХАВФСИЗЛИКНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 
 
Режа:
Туризмда хавфсизлик тушунчаси 
Халқаро туризмда туристларининг ҳаёти хавфсизлигини таъминлашнинг 
ҳуқуқий меъёрлари
Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қарорларида туристларнинг ҳаёти 
хавсизлигининг таъминланганлиги 
Туристларнинг ҳаёти хавсизлигига таъсир қилувчи омиллар ва 
туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари 
21.1. Туризмда хавфсизлик тушунчаси 
«Туризм хавфсизлиги» кенг маъноли тушунча бўлиб, туризмда хавфсизлик 
турист ва унинг юкларининг хавфсизлиги, туристлик муҳит қатнашчиларининг 
муҳим ҳаётий қизиқишларини ички ва ташқи хавфлардан, ҳамда туризм 
ривожланишида атроф-муҳитни салбий омиллардан ҳимояланганлиги 
тушунилади.
Туризмдаги хавфсизлик – бу турист ҳаёти ва соғлиғини сақлаш мақсадида, 
ҳамда унга ва атроф–муҳитга (жамоага, жамиятга, давлатга, табиатга) 
етказилган 
зарарларни 
минималлаштиришга 
қаратилган 
мажмуали
тадбирлардир. Дунёда бўлиб ўтаётган воқеа ҳодисалар хавфсизлик масаласи 
қанчалик муҳимлигини кўрсатмоқда ва бу ерда нафақат мамлакат ички тартиби, 
балки халқаро даражада мувофиқлаштириш талаб этилади. Туризмда 
хавфсизликни таъминлаш борасидаги қарорлар туристлик фаолият соҳасидаги 
қонунларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Хавфсизликни таъминлаш 
соҳасида уни тор ва кенг маънода кўриб чиқиш мумкин. 
Тор маънода у бир неча Ўзбекистон Республикаси миқёсидаги ҳуқуқий 
актлардан иборат: 

Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонуни – 20 август 
1999 йил № 830 – 1, 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбектуризм» МКни ташкил 
этиш тўғрисида»ги қарори 27 июл 1992 й. № УП-447, 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектуризм МК 
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори 28 июл 2004 йил № 
360, 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм фаолиятини 
лицензиялаштириш тўғрисида»ги қарори 11 ноябр 2003 йил. 
Кенг маънода бу ерда умумий тушунчага эга ҳуқуқий меъёрлар (актлар) 
киритилади, уларда туризм хавфсизлиги тўғрисида ҳам алоҳида меъёрлар 
кўрсатилган. М: «Суғурталаш тўғрисида», «Прократура тўғрисида», «Судлар 
тўғрисида» «Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Чегара 
тўғрисида», «Паспорт тўғрисида», «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги 


250 
бўлмаганлар тўғрисида», вазирликлар, ҳукумат ва ҳокимият қарорлари, 
корхоналар қарорлари ва бошқалар. 
Туризмда хавфсизлик 5 тамойиллар асосида таъминланади:
1. Миллий қонунлар, халқаро ҳуқуқлар асосида туристларни жўнатувчи 
ёки қабул қилувчи давлат уларни ҳимоя қилиши, паноҳига олиши шарт. 
Мамлакатда хорижий туристлар келишини назорат қилувчи, шахсий мулкини 
шахсиятини ҳимоя қилувчи, жорий-қидирув ишларини олиб бориш, суғурта 
тўловларини тўлаш, валюта айрибошлаш, маданий қийматга эга буюмларни 
олиб чиқиш, ахборот олишга имконият, дипломатик ва адвокат кўмаги ва 
бошқа масалаларга тегишли ҳуқуқий – меъёрий актлар қабул қилинади. 
Туристлик 
фирмалар 
лицензия 
оладилар 
ва 
маҳсулотларини 
сертификатлайдилар. Халқаро меъёрлар авиаташучилар, сув транспорти 
компаниялари, автокорхоналардан авария ва фавқулодда ҳодисаларни олдини 
олиш мақсадида ягона ва универсал стандартни бажаришни талаб қилади. 
2. Макродаражадаги ташкилий механизмлар асосида. Бевосита ва 
билвосита туристлар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ давлат ва жамоа 
таркиблари ёрдамида. Булар ҳуқуқий, тартибни сақлаш кучлари (милиция, 
разведка хизматлари) жиноятчилик ривожини олдини олади; божхона таркиби 
– булар, экспорт – импорт, контрабанда билан курашадилар; қутқарув 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling