Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Лицензия олиш учун Давлат томонидан ўрнатилган талаблар
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Лицензия олиш учун Давлат томонидан ўрнатилган талаблар
қўйилган бўлиб, улар қаторига қўйидагилар киради: туризм тўғрисидаги қонунга, туризм соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси стандартлари ва халқаро стандартларга мажбурий равишда риоя қилиш; ҳуқуқий шахс штатида туризм соҳасида махсус таълим олган ёки туризм соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, камида битта ходимнинг бўлиши. Шу тарзда туризм корхонаси тегишли билим, малака, кўникмага эга бўлган соҳа мутахассислари билан акс эттирилиши зарур; янги технологияни ва бошқарув тажрибасини жорий этиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли сайёҳатларни, экскурсияларни ташкил этиш ва улар билан боғлиқ хизматлар билан бевосита банд бўлган ҳуқуқий шахс ходимлари ҳар 3 йилда камида 1 марта малакасини ошириш зарур; шакилланган низом жамғармаси камида минимал иш хақининг 400 таси миқдорида бўлиши керак, чунки у тегишли моддий ва иқтисодий ресурсга эга бўлиши лозим; мижозлар билан ишлаш ва турмаҳсулотни ишлаб чиқиш мос равишдаги ишчанлик муҳитини талаб этиши сабабли хусусий ёки ижарага олинган хизмат биносида тегишли жиҳозларнинг мавжудлиги; 176 тақдим этиладиган туризм хизматларига мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги, чунки бу ҳар қандай турга қонуний тус бериш ва хавфсизлик талаблари билан боғлиқдир; туризм хизматларини фақатгина мижоз билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига мос равишда шартнома тузилгандан кейингина кўрсатиш. Бошқа ҳолатларда шартнома ҳуқуқий кучга эга бўлмайди ва суд орқали бекор қилиниши мумкин; чет эл давлатларига ташриф буюриш, чиқиш, киришни ўзига хос хусусиятлари тўғрисида, туристлик ташриф вақтида ва ҳар бир аниқ давлатга ташриф буюришни бошқа қоидаларини ўзига хос хусусиятлари тўғрисида мукаммал маълумотларни белгиланган тартибда ҳар бир туристга етказиш; мижозга иш тартиби тўғрисида, унинг ҳуқуқий манзили, лицензияни мавжудлиги, мажбурий сертификатлашга тортиладиган хизматлар учун сертификатларни мавжудлиги, туризм фаолиятини аниқ йўналишларини юритиш учун жавобгор бўлган лавозимли шахсларнинг фамилияси, исми, шарифи ҳақида тўла маълумот бериш; туристлар хавфсизлигини таъминлаш, жароҳатланганда, бетоб бўлганда ва бошқа ҳолатларда тиббий ҳамда бошқа биринчи ёрдам кўрсатиш тизимини мавжудлиги; Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling