Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Туризм индутриясининг ривожланишини режалаштириш механизми
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эдвард Инскип
13.3.Туризм индутриясининг ривожланишини режалаштириш механизми Туризм соҳаси энг мураккаб комплекс тизимдан иборат бўлиб, у ўз таъсир кучи остига иқтисодиёнинг турли тармоқларини жалб қилади. Шу билан бирга 1990-йилга қадар кўпгина давлатлар туризмни бирор бир режасиз ривожлантириб келдилар ва унга жамиятнинг умумий иқтисодий ривожланиши деб қаралди. Тажриба шуни кўрсатдики, туризмни назоратсиз, тасодифий ривожланиши кўпгина экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни вужудга келтирди, бу ўз навбатида атроф-муҳитнинг таназзулига ва миллий 167 ўзликнинг йўқолишига ва туристлар оқимининг камайишига, оқибатда иқтисодий йўқотишга олиб келди. Ҳозирги пайтда жаҳон бозорида кўпгина давлатлар иқтисодиётининг рақобатсизлиги шароитида кўпгина ҳукуматлар туризмни хаттоки ўзларининг ягона иқтисодий ривожланиш имконияти деб қарашади. Туризмга жамиятни ва иқтисодиёни ривожлантирувчи усул сифатида ёндашиш, унинг аҳоли бандлигини таъминловчи мукаммал манба сифатида қаралмоқда. Шунингдек, даромадни кўпайтириш ва турли сабабларга кўра табиий ва маданий йўқотишларни тиклашга ёрдам беради деб қаралмоқда. Бу бевосита Ўзбекистон Республикасига ҳам тааллуқлидир. Шу сабабли, айни вақтда туризм индустрияси ривожига эга ҳамма давлатлар шундай қарорга келишдики, туризмни режалаштириш улар тараққиёти ривожланишининг асосини ташкил этади Аммо, туризмни режалаштиришни ўрганишни ва таҳлил қилишни бошлашдан олдин туризмни режалаштириш нима эканлигини ва у нима учун керакли эканлигини ўзлаштириш лозим. Туризмни режалаштириш соҳасидаги машҳур америкалик мутахассис ва халқаро маслаҳатчи Эдвард Инскип бу тушунчани бир қатор мақсад ва вазифаларни амалга оширишдаги келажакни ташкил этиш деб тавсифлайди. Туризмни режалаштиришнинг зарурлиги ва муҳимлиги ҳақида биринчи марта 1989-йилда Гаагада Нидерланд халқаро парламент томонидан унинг Халқаро Парламент Иттифоқи (ХПИ) ва Бутунжаҳон туристлик ташкилотлари таклифи билан ўтказилган Халқаро парламент конференциясида қабул қилинган машҳур Гаага декларациясида баёнот қилинди. Гаага декларацияси биринчи навбатда туризм қишлоқ хўжалиги, , соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, таълим ва шу каби биринчи даражали тармоқлар қаторида давлатнинг мураккаб ривожланиш режаларини ташкил этиши тўғрисида чора-тадбир қабул қилиниши зарурлигини маълум қилди. Шундай қилиб, туризм давлат томонидан эътибор қаратилиши зарур бўлган бошқа ижтимоий-иқтисодий фаолиятлар сингари расмий тармоқ сифатида қаралиши керак. Бу декларацияда қуйидагилар учун самарали тадбирлар қабул қилиниши зарурлиги маълум қилинади «барқарор ривожланиш концепциясига асосланган туризмни ривожлантиришнинг мураккаб режалаштиришига ёрдамлашиш, шунингдек туризм давлат ҳокимияти томонидан туризм индустрияси иштирокида босқичма-босқич режалаштирилиши кераклиги». Ҳозирги вақтда халқаро даражада туризм ривожланишини режалаштириш ва назорат қилиш унинг ривожланиш муваффақияти учун лозимлиги қабул қилинди. Туризмни режалаштириш яна шу далил билан тасдиқланадики, расман биринчи даражали ва туризм бўйича дунёда энг машҳур халқаро, давлатлараро ташкилот ҳисобланган Бутунжаҳон туристлик ташкилоти (БТТ) давлатларга туризмни ривожлантириш минтақавий стратегияларида, туризм сиёсатида, ўзига хос минтақаларни ҳисобга олган ҳолда туризмни ривожлантиришда, туристлик фаолиятининг миллий иқтисодиёт ва туризмни режалаштиришнинг истиқболини баҳолашда амалий ёрдам кўрсатади. 168 Шу билан бирга туризмни режалаштиришда салбий таъсирларнинг олдини олишга ва жамиятнинг мақсад ва вазифаларини бажаришга қаратилган ҳолда айтиб ўтилганидек барқарор ривожланиш принципларига мос ҳолда олиб борилади. Туризм миллий, минтақавий, маҳаллий даражаларда, шу билан бирга «дестинация» режасига ёки «туризмни ривожлантириш минтақаларига» мувофиқ режалаштирилади. Миллий ва минтақавий даражалар (узоқ муддатли, ва туризм режалаштириш стратегик даражаси), туризм ривожланиш сиёсатининг умумдавлат, минтақавий ва республика даражасида шаклланишини кўзда тутади, мазкур ривожланишнинг қонунчилик асослари, туристлик фаолиятни мувофиқлаштириш ҳам миллий, ҳам халқаро даражада, туризм ривожланинишининг бошқа зарурий элементларининг кўриб чиқилишини талаб қилади. Стратегик туристлик режалаштиришнинг биринчи галдаги функцияси, миллий туристлик сиёсат яратишдан иборат. Бунда ушбу сиёсат, туристлик ривожланишда ва мамлакат аҳолиси ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Туризм сиёсатининг бошқариш тизимини яратиш миллий даражада туризмни режалаштирилишининг муҳим омили ҳисобланади. Миллий даражада хорижий ва маҳаллий амалиётдан келиб чиққан ҳолда бошқа муҳим вазифалар қўйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади: моддий базанинг стратегик режалаштирилишида, туристлик кўрсатув асосий объектлари аниқланиб, туристлик ривожланиш минтақалари ва асосий транспорт артериялари (йўналишлари) кўрсатилади, хавфсизлик, кадрлар тайёрлаш ва кўп давлатларда соғлиқни сақлаш каби йўналишларнинг миллий стандартларини яратиш. Шу билан бирга туризмни режалаштиришга раҳбарлик қилувчи давлат ижроия ҳукуматининг турли даражалари орасидаги ўзаро боғлиқликни ҳам эслатиб ўтиш лозим. Туризмни ривожлантиришнинг миллий ва минтақавий дастурлари қанчалик муваффакиятли амалга оширилса, маҳаллий шаҳар ва туман ҳокимиятлари шунчалик кўпроқ жалб қилинади. Туризмни режалаштиришнинг маҳаллий даражаси ўз ичига туристлик кўрсатадиган объекти маҳаллий дастурларни тузишни ва ривожлантиришнинг тафсилотларини, диққатга сазовор жойларни, хордиқ чиқариш минтақаларини, турли хилдаги шаҳар туризми, маданият, фан ва бошқаларни қамраб олади. Узоқ муддатли ва стратегик режалардан фарқли ўлароқ, туризмни режалаштиришнинг маҳаллий даражаси аниқ минтақалар, объектлар, хизматлар ёки муассасавий элементлар билан боғлиқ тезкор саволларга жавоб бериш ва ечишга қаратилган. Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, туризм ривожининг маҳаллий даражаси минтақавий ва миллий ривожланишга асосан олиб борилиб ва ўз мазмуни жиҳатидан уларга зид бўлмаслиги керак. Одатда маҳаллий даражадаги туризмни ривожлантириш билан боғлиқ фаолиятга қуйидагилар мисол бўлади: 169 рекрацион минтақаларни функциявий зоналаштириш, уларни режалаштириш ечимини аниқлаш, манзараларни лойиҳалаштириш, алоҳида объектларни архитектура-режалаштириш ташкилотларини жойлаштириш ва уларнинг принциплари; маҳаллий норматив-ҳуқуқий актларни тузиш ва уларга риоя қилиш; туризм ривожига қизиқувчи барча одамлар ва ташкилотларнинг бу жараёнга қатнашишига ёрдамлашиш; жойлардаги туристлик инфраструктурусини режалаштириш, жумладан сув, иссиқлик ва электроэнергияларидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда; маҳаллий аҳоли учун барча туристлик объектларига кириш мумкинлигини таъминлаш; рекрацион ва маиший хизматлар билан туристларга қандай бўлса маҳаллий аҳоли учун ҳам шундай таъминлаш; касбий таълим, маҳаллий туризм индустрияси учун кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ хизмат кўрсатишга ва бошқа хизматларга ёрдамлашиш; туризм ривожини молиялаштириш; маҳаллий диққатга сазовор жойларнинг маркетинги ва туристлик дастурларини олдинга силжитиш; солиқ солиш муаммолари. Қатор давлатлар тажрибасида маҳаллий маъмуриятнинг туризмни режалаштириш жараёнида қатнашиши туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш билан белгиланади. Масалан, маҳаллий маъмурият туризмни ривожлантириш минтақасини белгилашда, унинг бошлангич иштироки катта бўлади: маҳаллий ҳокимият архитекторларни, муҳандисларни, иқтисодчиларни, социологларни, экологларни ва бошқа мутахассисларни ишга йўллайди. Дастурни амалга ошириш тадбирлари жараёнларида маъмурият аста-секинлик билан фаолиятини камайтиради ва молияни ташкиллаштиришда, мутахассисларни ва маслаҳатчиларни йўллашда, қурилишда, туризм инфраструктурасини ва хизматни бошқаришда етакчилик фаолиятини хусусий сектордаги компанияларга беради. Туризмни режалаштириш ғоят меҳнатталаб ва мураккаб иш ҳисобланади, шунинг учун туризмдаги ҳар қандай фаолиятни режалаштиришда ва амалга оширишда туризм фаолиятининг йўналишига ва натижасига ҳақиқий таъсир кўрсата олишга қодир бўлган шахслар ва ташкилотлар қатнашишади. Одатда уларга қуйидагилар киради: маҳаллий аҳоли; бизнес соҳаси (хатто баъзан туризмга боғлиқ бўлмаганлари ҳам); сиёсий ва бошқа расмий шахслар; малакавий бирлашмалар ва туризм соҳасидаги ишчиларининг жамоавий ташкилотлари; туризм қонунини ишлаб чиқаруви ва ривожланиши билан боғлиқ расмий ҳукумат вакиллари ва ҳар қандай даражадаги маъмуриятлар. Ушбу санаб ўтилган вакиллар ўзига хос улуш билан келиб, умумий қарор қабул қилиш столига ўз билимларини ва таклифларини қўядилар. Яна бир бор 170 таъкидлаб ўтиш лозимки, уларнинг иштироки асосан режалаштириш жараёнининг бошланғич поғонасида умумий қўллаб-қувватлаш учун муҳим ва бу жараённинг барқарорлигини таъминлайди, шунингдек келажакда турли сабабларга кўра туризмни режалаштиришнинг биринчи поғонасида қатнаша олмаган шахслар ва ташкилотлар томонидан пайдо бўладиган муаммолар эҳтимолини камайтиради. Туризмни режалаштириш мураккаб жараён бўлиб, ўз таъсири остига турли фаолият соҳаларидан кўп шахсларни ва ташкилотларни жалб қилади. Бироқ, халқаро тажриба кўрсатишича, мураккаб туризмни режалаштириш дастлаб амалга оширилмаса, туристлик марказларида вақти-вақти билан муаммолар (асосан экологик ва ижтимоий хусусиятли) юз беради, бу биринчи навбатда туристларга аён бўлади ва рақобатнинг қаттиқ босими остидаги замонавий туризм бозорида туристлар дарҳол ўзларига бошқа жойни танлашади. Шу билан бирга туризмни режалаштириш, худди бошқа турдаги ишни режалаштириш каби муваффақиятга эришиш мақсадини, муаммога йўл қўймасликни ва уни бартараф қилишни талаб қилади. Маълумки, мураккаб режалаштириш вақт ва узоқ давом этадиган муҳокама ва баҳсларни талаб қилиши мумкин, чунки турли сиёсий партиялар, ҳокимият ва маъмурият структуралари ҳамда маҳаллий аҳоли ўзларининг шахсий мақсад ва қизиқишлари билан қатнашадилар. Аммо режалаштиришнинг умумий мазмуни шундаки, уни ривожланишнинг асосий йўналиши ва тури қилиб белгилаш, устунлигини баҳолаш таклиф қилинган ривожланиш концепциясидаги етишмовчиликларни аниқлаш лозим, агар шундай қилинмаса йўл қуйилган хатолар жуда қимматга тушади ёки улар ҳеч қачон тузалмайдиган ҳолга келади. Шундай қилиб, туризм пухта ва мукаммал режалаштирилганда кўплаб бевосита ва билвосита иқтисодий фойдалар келтириши мумкин. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling