Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   190
 
Таянч иборалар: Экологик туризм, хорижий экотуризм бозори, туристлик 
ресурслар, туристлик жозибадорлик, табиий бойликлар, алоҳида қўриқланувчи 
табиий ҳудудларининг тавсифи, давлат қўриқхоналари, миллий парклар, махсус 
ташкилотлар, буюртмахоналар, табиат ёдгорликлари, ўрмон ва овчилик 
хўжаликлари.
 
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 
1. Экологик туризм тушунчаси нимани англатади? 
2. Хорижий экотуризм бозори нимадан иборат? 
3. Ўзбекистонда экологик туризм қандай ривожланмоқда? 
4. Ўзбекистонда туристлик ресурсларга бўлган талаб ва ундан фойдаланиш 
қандай аҳволда? 
5. Ўзбекистон географиясининг туристлик жозибадорлиги нимадан иборат? 
6. Ўзбекистоннинг туристлар эътиборига молик асосий табиий бойликлари 
нималардан иборат? 
7. Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қўриқланувчи табиий ҳудуд-
ларининг тавсифини ифодаланг. 
8. Ўзбекистоннинг экотуристлик районлари харитаси бўйича қандай зоналарни 
биласиз? 
9. Экологик маршрут йўналишлари ва унинг вазифалари қандай гуруҳларга 
бўлинади?
10. Қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги экологик маршрутларни сертификат-
дан ўтказишда туристлик ташкилотлар қандай ҳужжатларни тақдим 
қилишлари лозим?


162 
13. ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ 
МЕХАНИЗМЛАРИ. 
Режа: 
13.1. Туризмни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш босқичлари 
13.2. Туризмни ривожлантириш режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, 
уларнинг бажарилишини таъминлаш 
13.3. Туризм индустриясининг ривожланишини режалаштириш механизмлари 
13.4. Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг асосий 
йўналишлари ва хусусиятлари 
13.1. Туризмни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш босқичлари 
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасидаги қонунлар Олий Мажлис 
томонидан белгилаб берилади. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 
августдаги «Туризм тўғрисида»ги қонунига мувофиқ мамлакатимизда туризмни 
бошқариш ва режалаштириш органлари тизими яратилган ва фаолият кўрсатиб 
келмоқда.
Туризм соҳасида марказий давлат ижроия ҳоқимияти органи 
«Ўзбектуризм» Миллий компанияси ҳисобланади.
«Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг кадрлар таркиби Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 
Туристлик фаолиятнинг давлат реестри ушбу фаолият билан 
шуғулланувчиларнинг ҳисоб-китобини олиб боради.
Туристлик хизматларга бўлган талабни ўрганиш ва башорат қилиш, талаб 
ва таклиф ўртасидаги мувозанатни сақлаш, туризмни унинг барча босқичларида 
ривожлантириш учун компания қошида Туризмни ривожлантириш илмий-
тадқиқот консалтинг маркази тузилган. 
Миллий, минтақавий ва маҳаллий даражаларда туризмни режалаштириш 
жараёни қўйидаги босқичларни ўз ичига олади (13.1-чизма)
6
. Кўрсатилган 
босқичларнинг ҳар бирини тавсифлаймиз: 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling