Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Ўзбекистоннинг туристлар эътиборига молик асосий табиий


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   190
12.5. Ўзбекистоннинг туристлар эътиборига молик асосий табиий 
бойликлари 
 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан табиий бойликларни асраб 
қолиш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилади. Қабул қилинган бир 
қатор қонунлар асосида табиий бойликларимизни асраб қолиш ва биологик 
хилма-хилликни кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида кўплаб 
қўриқхона, парклар ва бошқа хилдаги хўжаликлар ташкил этилган ҳамда давлат 
ҳимоясига олинган. 
Қўриқхона ва Миллий паркларга давлат мақоми берилади ва улар 
Республика ҳукумати томонидан ташкил этилади. Қўриқхоналар ўзлари 
жойлашган ернинг барча жойларига эгалик қилади, Миллий парклар ўз 
ҳудудларининг деярли барча жойларини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Бошқа хилдаги хўжаликлар (буюртмахоналар, табиат ёдгорликлари) уларни 
ташкил этган маҳаллий органлар берган ваколатлари асосида иш юритишади. 
Ўзбекистонда қабул қилинган биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш 
стратегиясига биноан, 2010 йилда мамлакатимиз ҳудудининг 10% ини 
қўриқланадиган табиий ҳудудларга айлантириш кўзда тутилган. Ушбу 
стратегия асосида Ўзбекистонда табиий қўриқхоналарни кўпайтириш ва 
борларининг ҳудудларини кенгайтириш борасида бир қатор ишлар амалга 


157 
оширилмоқда. Масалан, 2000 йилдан сўнг Жайрон экомарказининг ҳудуди 2000 
гектарга оширилган, 1994 йилда Қизилсув ва Мироқин қўриқхоналари 
ҳудудлари бирлаштирилган ва унга қўшимча ерларни қўшган ҳолда Ҳисор 
қўриқхонасига айлантирилган, 1998 йилда қоракўл ўрмончилик ва овчилик 
хўжалиги ташкил этилган. 
Жадвал 12.1. 
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қўриқланувчи табиий 
ҳудудлари
 
Алоҳида 
қўриқланувчи табиий 
ҳудудларнинг 
номланиши 
Ташкил 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling