Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   190
12.2 Хорижий экотуризм бозори 
Ривожланган давлатларда Европа ва Америка туристлари ўз юртларида ҳам 
тез-тез саёҳат қилиб турадилар. АҚШ нинг миллий боғлари экотуристлар билан 
тўла, айрим миллий боғларда саёҳат қилиш учун олдинроқ буюртма бериш 
лозим. Ошиб борувчи талаблар туфайли «Ёввойи» ҳудудларда нозик экологик 
мувозанатни сақлаб туриш қийин. Янги рекреацион худуларни барпо этиш 
зарурияти пайдо бўлмоқда. 


150 
Экотуристлар асосан табиат аслича сақлаб қолинган жойларга боришни 
истайдилар, лекин бизнинг сайёрамизда бунақа жойлар кундан-кунга камайиб 
бормоқда. Саёҳларимизга инсон томонидан ўзгартирилган табиатдан бахра 
олишга тўғри келади, дам олиш кунлари табиат бағрига ёки яқин далаларга 
сайрга чиққанингизда шу манзарага дуч келасиз. 
Бутунжаҳон туристлик ташкилоти мутахассисларининг фикрига кўра, 
экотуризм бозори узоқ муддатли ўсишга қаратилади. Бу юқори технологик 
давлатларининг ташқи муҳитга бўлган қизиқиши билан боғлиқ, айниқса 
индустриянинг кам ривожланганлиги ёки унинг йўқлиги ва умуман табиати 
бузилган давлатларни тиклашга туристларнинг қўшган ҳиссасини айтиб ўтиш 
керак. 
Хозирги пайтдаги экотурист гуруҳининг таркиби қўйидагича бўлади: 
авваломбор, бу 35-40 ёшли кишилар, яъни бу ёшдаги одамлар «Ёввойи» 
табиатда сайёҳат қилиш учун соғлигини ва молиявий томондан ўзини 
таъминлай оладилар. Табиат ҳаммани ўз бағрига жалб этади, саёҳлардан 60% 
оилали одамлар, чунки уларни табиатнинг аҳволи ва оиланинг келажаги
баравар равишда қизиқтиради. 
Экспертларнинг таҳлил қилишича, экотуристларнинг кўпчилиги-бадавлат 
одамлар ёки уларнинг даромадлари ўртача даромаддан ортиқ. Туризмнинг 
экотурлари қиммат турмаҳсулотга киради. Дунёда инсон оёғи тегмаган ва 
табиат ўз аслини сақлаб қолган жойлар кам қолган, бундай жойларни саёҳат
қилиш чегараланган ва у ерларни саёҳат қилиш жуда қиммат туради. 
Экотуризм катта ҳаражатлар ва вақт билан таснифланади, сайёҳат вақти 
бир ҳафта билан чегараланмайди. Кўпинча у 8-12 кун давом этади ва бир неча 
бор такрорланади. Бундай сайёҳатларнинг сабаби сайёҳатчи ўзини доимий 
қулайликлардан узоқроқда, табиатнинг қўйнида ҳис қилишни хоҳлайди. 
Шундай қилиб экотуризмнинг бозори кенг, унинг асосий сегментлари 
қуйидагилардан иборат:

актив туристлар, уларнинг 2/3 қисми дам олишнинг фаол турлари билан 
боғлиқ, шу жумладан табиат қўйнида;

ёввойи табиатни ёқтирганлар уни асл ҳолатда сақлаб қолишга ўринадилар. 
Табиатшунослик туризмнинг бир қисми бўлиб, бу категория умумий 
экотуристларнинг сонидан 20% ташкил этади;

автотуристлар транспорт воситаси билан сайёҳат қилишни ёқтирганлар, 
кўпинча бу саҳролараро сайёҳат, саффари, тоғли ёки тошли жойларда;

саргузаштли туризм, улар ҳам табиий туризмнинг бир қисми бўлиб 
ҳисобланади. Чунки сайёҳат давомида инсон табиат билан бирга бўлиб 
унинг ёввойи ва оғир шароитларига дуч келади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling