Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12. ЭКОЛОГИЯ ВА ТУРИЗМ.
Таянч иборалар: Халқаро туризм, халқаро туризм хизмат бозори, туристлар оқимини таъминлаб берувчи асосий мамлакатлар, Япония Халқаро Ҳамкорлик Ассоциацияси, «ITV» (Берлин), «WTM» (Лондон), «BIT» (Милан), «FITUR» (Мадрид), «Тошкент халқаро туристлик кўргазмаси», хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий туристдан ўртача олинаётган даромад. Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 1. Халқаро туризм ривожланишининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири нимадан иборат? 2. Ўзбекистонда халқаро туризмнинг ривожланиш динамикаси нимани кўрсатмоқда? 3. Ўзбекистонга чет элдан келаётган меҳмонлар сонининг 2001 йилдаги камайиш сабаби нимага боғлиқ? 4. Халқаро туризм хизмат бозорида ўтказилаётган ислоҳотлар нималардан иборат? 5. Ўзбекистонга келаётган туристлар оқимини таъминлаб берувчи асосий мамлакатлар қаторига қайси мамлакатлар киради? 6. Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантириш истиқболлари нималардан иборат? 148 12. ЭКОЛОГИЯ ВА ТУРИЗМ. Режа: 12.1. Экологик туризм 12.2. Хорижий экотуризм бозори 12.3. Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш 12.4. Ўзбекистон географиясининг туристлик жозибадорлиги 12.5. Ўзбекистоннинг туристлар эътиборига молик асосий табиий бойликлари 12.1. Экологик туризм Ҳозирги кунда экологик туризмга ҳар қачонгидан ҳам талаб катта. Бу дунёнинг барча давлатларига тегишли бўлиб, фаол дам олишнинг бир тури, унга кўра инсон уз соғлигини тиклабгина колмай балким, бир қанча эстетик ҳиссиётлар олади. Ҳозирги кунда экологик туризм энг ривожланган дам олиш тури бўлиб, бу спорт тури ҳам ҳисобланиб, туризмнинг энг ривожланган соҳасига айланмокда. Экотуризмнинг мақсади ҳозирги ва келажак авлодларнинг экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун табиатдан туристлик йўналишда оқилона фойдаланишдан иборат. Экологик туризм деб тан олиш учун қуйидаги қоидларга риоя қилиш керак: кўрсатилган хизмат йўналиши экологик бўлиши шарт, туристларларга хизмат кўрсатадиган транспорт экологик тоза, фойдали экологик тоза овқат, унинг таркибида маҳаллий маҳсулотлар бўлиши, малакали гидлар, сайёҳларни қизиқарли ва экологик тоза табиий ва маданий жойларга бошлаб бориш керак. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling