Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   190
12.3. Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш 
 
Ҳозирги вактда экотуристлик маҳсулотга хорижий ва маҳаллий туристлар 
орасида эҳтиёж катта. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Марказий Осиё табиат 
қўйнига қилинадиган сайёҳатчилар учун ўзига хос «Макка» бўлиб қолиши 
мумкин. Экологик сайёҳат – бизнинг мамлакатимизда янги ва келажаги порлоқ 


151 
йўналишлардан бири ҳисобланади. Аммо бугунги кунга келиб, у маълум 
хусусиятларга эга бўлиб, экологик мувозанатни сақлаб туролмайди. Бу 
экотурларнинг кўпи табиат ресурсларидан бир тарафланма фойдаланиш бўлиб, 
унга қайтаришни уйламайди. Масалан, шаҳарликлар табиат қўйнига 
сайёҳатларининг 90% бу бир кунлик, яқин орадаги ҳудудни кўриш билан 
боғлиқ. Дам олувчилар санитар қоидаларга риоя қилмайдилар. Бу ўз навбатида 
сувни, артоф муҳитни ифлосланишига олиб келади. Бу каби «экотуристлар» 
дарахтларни синдирадилар, қушларни инини бузадилар, қўриқланадиган 
ҳайвонларни отишдан лаззат оладилар, ўрмон ва бўтазорларни куйдириш хавфи 
туғилади. Шу каби ҳолларни ҳисобга олиб, бизнинг экотурларимизни баъзан 
«қозон-туризми» деб аташ мумкин, чунки бунда экологик тафаккурдан кўра, 
истеъмолчилик туйғуси устун туради. 
Маҳаллий аҳоли туризмга камдан-кам ҳолда жалб қилинади, воҳаланки бу 
икки тамонга ҳам фойда келтириши мумкин туристлар қатор сервисга эга бўлар 
эдилар (жойлаштириш, овқатлантириш, гиднинг хизмати) маҳаллий аҳолига эса 
қўшимча молиявий даромад бўлади. Муҳими натижада иккала тараф ҳам 
атроф-муҳитни ва табиатни сақлашга манфаатдор бўладилар. 
Ҳисобларга қараганда, Ўзбекистондаги туристлик ташкилотларнинг атиги 
15 % экологик туризм билан шуғулланади. Кўп ҳолларда бу ихтисослашган 
фирмалар, тор экотур бозор сегментларида фаолият кўрсатадилар (саффари, ов, 
балиқ овида). Бундан ташқари айрим компаниялар ўз турларида табиат билан 
боғлиқ ҳар хил йўналишларни тақдим этади (оромгоҳлар, тарихий обидалар, 
диний туризм, дарё ва кўллар, тоғларга саёҳат қилиш) Ўзбекистонда 
экосайёҳатчи бу шаҳарда яшовчи аҳоли бўлиб, ўз вақтини табиат бағрида, яъни 
шаҳардан ташқарида ўтказишни назарда тутади. Бундай сайёҳатнинг 
давомийлиги одатда 5-7 кундан иборат бўлади. Кўп ҳолларда эса бу бир кунлик 
тур бўлиб, шанба ва якшанба кунларига мўлжалланади. Бу турнинг таркиби 
оилалилар 60%, корхона жамоалари 30%, ҳар хил ташкилотлар 10% ни ташкил 
қилади. Ҳаражатлар бир суткада бир кишига 20мингдан 40минг сумгача тўғри 
келади бу сервис турлариниг талабига кўра (транспорт, овқатланиш, 
жойлашишга қараб) белгиланади. 
Ўзбекистонда экологик сайёҳатни ривожлантириш борасида маҳаллий 
аҳолини жалб қилиш лойиҳалари ишлаб чикилмокда. TASIS ташкилотининг 
молиялаштиришга асосан Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон давлатлари
давлатлараро Ғарбий Тянь-Шан биохилмалигини сақлаш бўйича лойиҳа 
туздилар. Бу Нурота-Қизилқум табиатни муҳофаза қилиш комплексида, рухсат 
этилган жониворларни ов қилиш фаолиятидан даромад келтириб ва бу 
жониворларнинг кўпайишини ва тиклашга ёрдам берадиган харажатларга 
ишлатилади.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling