Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий парклар
- Махсус ташкилотлар Жайрон экомаркази 1976 7122 Бухоро вилояти Буюртмахоналар
- Табиат ёдгорликлари
- Ўрмон ва овчилик хўжаликлари
этилган йили
Майдони км 2 . Жойлашган жойи Давлат қўриқхоналари «Бадай-Тўқай» 1971 6642 Қорақалпоғистон Ҳисор 1983 80986 Қашқадарё вилояти Зомин 1926, 1960 йилда қайта ташкил этилган 26848 Жиззах вилояти Зарафшон 1975 2352 Самарқанд вилояти Китоб 1979 3938 Қашқадарё вилояти Қизилкум 1971 10311 Хоразм ва Бухоро вилоятлари Нурота 1975 17752 Жиззах вилояти Сурхандарё 1987 24554 Сурхондарё вилояти. Чотқол 1947 35724 Тошкент вилояти Орол пайғамбар 1960 Сурхонд арё вилояти Миллий парклар Зомин миллий парки 1976 24 110 Жиззах вилояти Угам-Чотқол Миллий давлат табиат Парки 1990 574 590 Тошкент вилояти Махсус ташкилотлар Жайрон экомаркази 1976 7122 Бухоро вилояти Буюртмахоналар Оқтов 1992 15420 Самарқанд вилояти Денгизкўл 1992 50000 Бухоро вилояти Қорақир 1992 86225 Бухоро вилояти Қарнобчўл 1992 40000 Самарқанд вилояти Қўшработ 1992 16300 Самарқанд вилояти Муборак 1992 236846 Қашқадарё вилояти Сайғоқ 1991 1000000 Қорақалпоғистон Сармиш 1991 5000 Навоий вилояти 158 Сечанкўл 1992 7037 Қашқадарё вилояти Судоче 1991 50000 Қорақалпоғистон Табиат ёдгорликлари Мингбулоқ тумани 1993 1000 Наманган вилояти Чуст тумани 1994 96 Наманган вилояти Марказий Фарғона 1995 122 Фарғона вилояти Ёзёвон 1991 1842 Фарғона вилояти Ўрмон ва овчилик хўжаликлари Арнасой 15600 Жиззах вилояти Бухоро 39000 Бухоро вилояти Далварзин 5360 Тошкент вилояти Қозоқдарё 400970 Қорақалпоғистон Қоракўл 1998 8275 Бухоро вилояти Қўнғирот 2606515 Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг табиий биологик ресурслари аҳамияти жаҳон миқёсида тан олинган, масалан, Чотқол қўриқхонаси ЮНЕСКОнинг биосфера заҳираси мақомига эришган. Сайғоқ каби кўчманчи ҳайвонлар учун аҳамиятли деб Устюртдаги «Сайғоқ» қўриқхонаси ва Орол денгизи атрофлари топилган бўлса, сув атрофларида яшовчи қушлар учун ўз ичига «Арнасой» қўриқхонасини олган Айдаркул-Арнасой кўллари, Денгизкўл кўли, Қорақир кўли, Ялтирбош кўллари, Судоче кўли, Тўдакўл кабилар аҳамияти юқори жойлар деб топилган. Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қумитаси «Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни ривожлантириш Концепцияси ва унинг яқин келажакдаги истикболлари»ни ишлаб чиқди. Ушбу Концепцияда Ватанимизда экотуризмни босқичма-босқич ривожлантириш учун зарур бўлган шарт-шароитлар, ташкилий-ҳуқуқий масалалар кўзда тутилган. Бу масалалар амалга оширилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси жаҳондаги экологик туризми тараккий этган мамлакатлар қаторида ўз ўрнини эгаллаши имкониятлари катта. Қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги экологик маршрутларни туристлик ташкилотлар шу зоналарнинг маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қумитаси билан келишиши ҳамда “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси ёки Узстандарт Агентлигидан сертификатдан ўтиши лозим. Бунда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим: - маршрут схемаси (унда тегишли жой харитасида маршрут йўли тасвири бўлиши, дам олиш учун тўхташ жойлари, овқат тайёрлаш, тунаш (қўниш) жойлари кўрсатилиши керак); - маршрутнинг баёни, яъни: масофаси, тўхташ жойлари сони, ўзини тутиш коидалари, мавсумийлик, ўтиш вақти, маршрутдаги одамлар сони берилиши; Экологик сўқмоқлар, одатда, миллий табиий парклар ва давлат буюртмахоналари буфер, рекреацион ҳудудларида ташкил қилинади. 159 Алоҳида ҳоллардагина бу сўкмоқлар қўриқхоналар орқали ўтиши мумкин (лекин бунда атроф муҳига иложи борича зарар етмаслиги, гуруҳ махсус гид алоҳида қўриқланадиган зона мутахассиси етакчилигида юриши лозим). Турмаршрутни тузишдаги расмиятчилик қоидалари ташкилотчилардан умумий табиий хусусиятлардан ташқари алоҳида қизиқарли объектлар (ғорлар, қоялар, ирмоклар, кўллар), флора (доривор ва ноёб ўтлар, заҳарли ўсимликлар, лишайниклар олами) ва фауна (Қизил китобга киритилган ҳайвонлар, ҳашоратлар) тўғрисидаги маълумотларни ҳам тўплашни талаб қилади. Шуни айтиш керакки, экологик йўлни танлашда фақат ландшафтнинг типигина эмас, балки бўлажак рекреацион экологик сигимни юкламани ҳам ҳисобга олиш лозим. Маршрут шундай режалаштирилиши керакки, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турлари, айниқса, давлат муҳофазасидаги турлари яшайдиган жойларни четлаб ўтилиши зарур. Йўлга чиқишдан олдин туристлар хавфсизлик техникаси, шу зоналарда ўзини тутиш қоидалари ҳамда қоида бузилганлиги учун маъмурий-жиноий жавобгарлик тўғрисида йўл-йўрикдан ўтганликлари ҳақида махсус дафтарга имзо чекишлари лозим. Одатда экологик маршрут ва унинг вазифаларини бир неча гуруҳларга бўлишади 5 . Шунга кўра, экологик маршрутларнинг куйидаги йўналишларига амал қилади: - чизиқли (тўғри); - радиал; - ҳалқасимон; - ярим ҳалқасимон ва ҳоказо. Вазифасига кўра улар қуйидаги хилларга бўлинади: - билим олиш - сайр; - билим олиш - туристлик; - ўқув - экскурцион; - спорт; - рекреацион ва ҳоказо Билим олиш-сайр маршрутларини тузишда (уларни баъзан «дам олиш куни сўқмоқлари» деб аташади) қуйидаги талабларни ҳисобга олиш лозим: - масофа - 4 дан 8 км гача - иложи борича қўриқланадиган зонага кириш жойидан бошланиши; - туристларни бир гуруҳга йиғиб, гид етакчилигида 3-4 соат мобайнида табиат, тарих ва маданият ёдгорликлари билан танишиб, йўл-йўлакай маъруза тинглаб шошмасдан юрилиши лозим. Билим олиш-туристлик йўналишнинг ўзига хос томонлари: - масофа бир неча ўн километрдан бир неча юз келометрга етиши мумкин; - улар қўриқхонага кириш жойидан бошланади; - сайёҳатнинг давомийлиги-1-2 кундан бир неча ҳафтагача; - туристлар гуруҳларга бирикиб, маршрутни етакчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар (ошпазлар, от боқарлар) ҳамроҳлигида босиб ўтишади; - туристларнинг ушбу сўқмоқни мустақил ўтишларига ҳам рухсат берилади, 5 Н.Тўхлиев, Т.Абдуллаева "'Экологический туризм: сущность, тенденции и стратегия развития'*, T., стр 200 160 лекин, агар йўл қўриқхона зонаси орқали ўтадиган бўлса, уларга ушбу ҳудуд маъмурияти ходими ҳамроҳлик қилиши лозим; - мустақил сайёҳат қилишдан олдин туристлар тегишли материаллар билан таъминланиши ва хавфсизлик техникаси ҳамда ўзини тутиш қоидалари билан таништирилиши зарур; - туристлар қўриқланадиган зонага кириш учун тўланган ҳақ квитанция ва рухсатномага эга бўлишлари керак. Ўқув экологик туристлик маршрутлари хусусиятларини мутахассислар одатда қуйидагича тушунишади: - ушбу йўналишлар фақат экологик билим олиш учун очилади ва, авволо, мактаб ўқувчилари, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланади; - мавзу барча иштирокчилар учун тушинарли бўлиши керак; - одатда, масофа 2 кмдан ошмайди (кўпи билан 3 соатлик ўқув экскурсияси учун мўлжалланади); - иложи борича алоҳида қўриқхона чегарасидан бошланади; - болалар етакчи-экскурсовод ёки ўқув муассаси ўқитувчиси бошчилигида юришади. Спорт ва рекреацион маршрутлар. Одатда, ушбу ҳудудларнинг хусусиятлари: тоғ кўллари ва дарёлар (рафтинг, дайвинг, елканли қайиқ спорти), тоғ чўққилари (альпинизм, қояларга чиқиш), пляж (рекреация), тузли горлар (даволаниш) мавжудлигини ҳисобга олиб тузилади. Уларнинг шу мақсадларга мўлжалланган жиҳозлари, тажрибаси ва рухсатномаси бўлган махсус фирмалар тузади. Бундай жойларда, одатда, пиёда ёки отда юрилади, лекин истисно сифатида (маъмуриятнинг рухсати билан) автомобилда юрилади.. Ҳар қайси маршрутда 3 та асосий омил мавжуд: - қизиқарлилик (жалб килувчанлик)-бу тушунча табиатнинг манзаралиги (гўзаллиги), ўзига хослиги ва турли-туманлиги, ёдгорликларнинг ноёблиги; - ҳаммабоплиги-ҳудудга ҳар ёшдаги гуруҳларнинг ташриф буюриши, уларнинг муайян қоидалар ва тадбирларни бажаришлари имкони борлиги, ҳудуднинг транспорт йўлига узоқ-яқинлиги; - ахборотдорлик-туристларнинг география, биология, геология, экология бўйича билим олишларига имконият борлиги яъни экологик маршрутнинг бошқа маршрутлардан фарқи мавжудлиги. Иккинчи томондан, қўриқланадиган зонага киришдан олдин маъмурият туристлар учун ахборотлар кўргазма тахталари ўрнатиши лозим. Айниқса, унинг безатилишига аҳамият бериши керак, чунки туристларнинг маршрутга қизиқиш-қизиқмасликлари шунга боғлиқ. Энг аввало, бу кўргазмада қуйидагилар бўлиши лозим: - барча маршрутлар тўгрисидаги маълумотлар (масофаси, мураккаблиги, асосий мўлжаллар, юриш вакти, мавсумийлиги); - бу ердаги флора ва фауна, шу жумладан, давлат муҳофазасидагиларнинг рўйхати; - юриш-туриш (ўзини тутиш) қоидалари; 161 - объектларни бориб кўриш нархи; - гид (мутахассис) нинг ҳамроҳлиги шартлиги ёки шарт эмаслиги; - энг қизиқарли жойларнинг сурати ёки расми; - ушбу қўриқланадиган ҳудуднинг тарихий маълумоти, географик чегаралари, мулоқат телефонлари, ходимларнинг рўйхати. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling