Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   190
этилган йили 
Майдони 
км
2

Жойлашган жойи 
Давлат қўриқхоналари 
«Бадай-Тўқай» 
1971 
6642 
Қорақалпоғистон 
Ҳисор 
1983 
80986 
Қашқадарё вилояти 
Зомин 
1926, 1960 йилда 
қайта ташкил 
этилган 
26848 
Жиззах вилояти 
Зарафшон 
1975 
2352 
Самарқанд вилояти 
Китоб 
1979 
3938 
Қашқадарё вилояти 
Қизилкум 
1971 
10311 
Хоразм ва Бухоро 
вилоятлари 
Нурота 
1975 
17752 
Жиззах вилояти 
Сурхандарё 
1987 
24554 
Сурхондарё 
вилояти. 
Чотқол 
1947 
35724 
Тошкент вилояти 
Орол пайғамбар 
1960 
Сурхонд 
арё вилояти 
Миллий парклар 
Зомин миллий парки 
1976 
24 110 
Жиззах вилояти 
Угам-Чотқол 
Миллий 
давлат табиат Парки 
1990 
574 590 
Тошкент вилояти 
Махсус ташкилотлар 
Жайрон экомаркази 
1976 
7122 
Бухоро вилояти 
Буюртмахоналар 
Оқтов 
1992 
15420 
Самарқанд вилояти 
Денгизкўл 
1992 
50000 
Бухоро вилояти 
Қорақир 
1992 
86225 
Бухоро вилояти 
Қарнобчўл 
1992 
40000 
Самарқанд вилояти 
Қўшработ 
1992 
16300 
Самарқанд вилояти 
Муборак 
1992 
236846 
Қашқадарё вилояти 
Сайғоқ 
1991 
1000000 
Қорақалпоғистон 
Сармиш 
1991 
5000 
Навоий вилояти 


158 
Сечанкўл 
1992 
7037 
Қашқадарё вилояти 
Судоче 
1991 
50000 
Қорақалпоғистон
Табиат ёдгорликлари 
Мингбулоқ тумани 
1993 
1000 
Наманган вилояти 
Чуст тумани 
1994 
96 
Наманган вилояти 
Марказий Фарғона 
1995 
122 
Фарғона вилояти 
Ёзёвон 
1991 
1842 
Фарғона вилояти 
Ўрмон ва овчилик хўжаликлари 
Арнасой 
15600 
Жиззах вилояти 
Бухоро 
39000 
Бухоро вилояти 
Далварзин 
5360 
Тошкент вилояти 
Қозоқдарё 
400970 
Қорақалпоғистон 
Қоракўл 
1998 
8275 
Бухоро вилояти 
Қўнғирот 
2606515 
Қорақалпоғистон 
Ўзбекистоннинг табиий биологик ресурслари аҳамияти жаҳон миқёсида 
тан олинган, масалан, Чотқол қўриқхонаси ЮНЕСКОнинг биосфера заҳираси 
мақомига эришган. 
Сайғоқ каби кўчманчи ҳайвонлар учун аҳамиятли деб Устюртдаги 
«Сайғоқ» қўриқхонаси ва Орол денгизи атрофлари топилган бўлса, сув 
атрофларида яшовчи қушлар учун ўз ичига «Арнасой» қўриқхонасини олган 
Айдаркул-Арнасой кўллари, Денгизкўл кўли, Қорақир кўли, Ялтирбош 
кўллари, Судоче кўли, Тўдакўл кабилар аҳамияти юқори жойлар деб топилган. 
Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қумитаси «Ўзбекистон Республикасида 
экологик туризмни ривожлантириш Концепцияси ва унинг яқин келажакдаги 
истикболлари»ни ишлаб чиқди. Ушбу Концепцияда Ватанимизда экотуризмни 
босқичма-босқич ривожлантириш учун зарур бўлган шарт-шароитлар, 
ташкилий-ҳуқуқий масалалар кўзда тутилган. Бу масалалар амалга
оширилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси жаҳондаги экологик
туризми тараккий этган мамлакатлар қаторида ўз ўрнини эгаллаши 
имкониятлари катта. 
Қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги экологик маршрутларни туристлик 
ташкилотлар шу зоналарнинг маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Табиатни 
муҳофаза қилиш Давлат Қумитаси билан келишиши ҳамда “Ўзбектуризм” 
Миллий Компанияси ёки Узстандарт Агентлигидан сертификатдан ўтиши 
лозим. Бунда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим: 
- маршрут схемаси (унда тегишли жой харитасида маршрут йўли тасвири 
бўлиши, дам олиш учун тўхташ жойлари, овқат тайёрлаш, тунаш (қўниш) 
жойлари кўрсатилиши керак); 
- маршрутнинг баёни, яъни: масофаси, тўхташ жойлари сони, ўзини тутиш 
коидалари, мавсумийлик, ўтиш вақти, маршрутдаги одамлар сони берилиши; 
Экологик сўқмоқлар, одатда, миллий табиий парклар ва давлат 
буюртмахоналари буфер, рекреацион ҳудудларида ташкил қилинади. 


159 
Алоҳида ҳоллардагина бу сўкмоқлар қўриқхоналар орқали ўтиши мумкин 
(лекин бунда атроф муҳига иложи борича зарар етмаслиги, гуруҳ махсус гид 
алоҳида қўриқланадиган зона мутахассиси етакчилигида юриши лозим). 
Турмаршрутни тузишдаги расмиятчилик қоидалари ташкилотчилардан 
умумий табиий хусусиятлардан ташқари алоҳида қизиқарли объектлар (ғорлар, 
қоялар, ирмоклар, кўллар), флора (доривор ва ноёб ўтлар, заҳарли ўсимликлар, 
лишайниклар олами) ва фауна (Қизил китобга киритилган ҳайвонлар, 
ҳашоратлар) тўғрисидаги маълумотларни ҳам тўплашни талаб қилади. Шуни 
айтиш керакки, экологик йўлни танлашда фақат ландшафтнинг типигина эмас, 
балки бўлажак рекреацион экологик сигимни юкламани ҳам ҳисобга олиш 
лозим. Маршрут шундай режалаштирилиши керакки, ўсимлик ва ҳайвонот 
дунёсининг ноёб турлари, айниқса, давлат муҳофазасидаги турлари яшайдиган 
жойларни четлаб ўтилиши зарур. Йўлга чиқишдан олдин туристлар хавфсизлик 
техникаси, шу зоналарда ўзини тутиш қоидалари ҳамда қоида бузилганлиги 
учун маъмурий-жиноий жавобгарлик тўғрисида йўл-йўрикдан ўтганликлари 
ҳақида махсус дафтарга имзо чекишлари лозим. Одатда экологик маршрут ва 
унинг вазифаларини бир неча гуруҳларга бўлишади
5

Шунга кўра, экологик маршрутларнинг куйидаги йўналишларига амал 
қилади: 
- чизиқли (тўғри); 
- радиал; 
- ҳалқасимон; 
- ярим ҳалқасимон ва ҳоказо. 
Вазифасига кўра улар қуйидаги хилларга бўлинади: 
- билим олиш - сайр; 
- билим олиш - туристлик; 
- ўқув - экскурцион; 
- спорт; 
- рекреацион ва ҳоказо 
Билим олиш-сайр маршрутларини тузишда (уларни баъзан «дам олиш куни 
сўқмоқлари» деб аташади) қуйидаги талабларни ҳисобга олиш лозим: 
- масофа - 4 дан 8 км гача 
- иложи борича қўриқланадиган зонага кириш жойидан бошланиши; 
- туристларни бир гуруҳга йиғиб, гид етакчилигида 3-4 соат мобайнида 
табиат, тарих ва маданият ёдгорликлари билан танишиб, йўл-йўлакай 
маъруза тинглаб шошмасдан юрилиши лозим. 
Билим олиш-туристлик йўналишнинг ўзига хос томонлари: 
- масофа бир неча ўн километрдан бир неча юз келометрга етиши мумкин; 
- улар қўриқхонага кириш жойидан бошланади; 
- сайёҳатнинг давомийлиги-1-2 кундан бир неча ҳафтагача; 
- туристлар гуруҳларга бирикиб, маршрутни етакчи ва хизмат кўрсатувчи 
ходимлар (ошпазлар, от боқарлар) ҳамроҳлигида босиб ўтишади; 
- туристларнинг ушбу сўқмоқни мустақил ўтишларига ҳам рухсат берилади, 
5
Н.Тўхлиев, Т.Абдуллаева "'Экологический туризм: сущность, тенденции и стратегия развития'*, T., стр 200 


160 
лекин, агар йўл қўриқхона зонаси орқали ўтадиган бўлса, уларга ушбу ҳудуд 
маъмурияти ходими ҳамроҳлик қилиши лозим; 
- мустақил сайёҳат қилишдан олдин туристлар тегишли материаллар билан 
таъминланиши ва хавфсизлик техникаси ҳамда ўзини тутиш қоидалари 
билан таништирилиши зарур; 
- туристлар қўриқланадиган зонага кириш учун тўланган ҳақ квитанция ва 
рухсатномага эга бўлишлари керак. 
Ўқув экологик туристлик маршрутлари хусусиятларини мутахассислар 
одатда қуйидагича тушунишади: 
- ушбу йўналишлар фақат экологик билим олиш учун очилади ва, авволо, 
мактаб ўқувчилари, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари талабалари 
учун мўлжалланади; 
- мавзу барча иштирокчилар учун тушинарли бўлиши керак; 
- одатда, масофа 2 кмдан ошмайди (кўпи билан 3 соатлик ўқув экскурсияси 
учун мўлжалланади); 
- иложи борича алоҳида қўриқхона чегарасидан бошланади; 
- болалар етакчи-экскурсовод ёки ўқув муассаси ўқитувчиси бошчилигида 
юришади. 
Спорт ва рекреацион маршрутлар. Одатда, ушбу ҳудудларнинг 
хусусиятлари: тоғ кўллари ва дарёлар (рафтинг, дайвинг, елканли қайиқ 
спорти), тоғ чўққилари (альпинизм, қояларга чиқиш), пляж (рекреация), тузли 
горлар (даволаниш) мавжудлигини ҳисобга олиб тузилади. Уларнинг шу 
мақсадларга мўлжалланган жиҳозлари, тажрибаси ва рухсатномаси бўлган 
махсус фирмалар тузади. 
Бундай жойларда, одатда, пиёда ёки отда юрилади, лекин истисно 
сифатида (маъмуриятнинг рухсати билан) автомобилда юрилади.. Ҳар қайси 
маршрутда 3 та асосий омил мавжуд: 
- қизиқарлилик (жалб килувчанлик)-бу тушунча табиатнинг манзаралиги 
(гўзаллиги), ўзига хослиги ва турли-туманлиги, ёдгорликларнинг ноёблиги; 
- ҳаммабоплиги-ҳудудга ҳар ёшдаги гуруҳларнинг ташриф буюриши
уларнинг муайян қоидалар ва тадбирларни бажаришлари имкони борлиги, 
ҳудуднинг транспорт йўлига узоқ-яқинлиги; 
- ахборотдорлик-туристларнинг география, биология, геология, экология 
бўйича билим олишларига имконият борлиги яъни экологик маршрутнинг 
бошқа маршрутлардан фарқи мавжудлиги. 
Иккинчи томондан, қўриқланадиган зонага киришдан олдин маъмурият 
туристлар учун ахборотлар кўргазма тахталари ўрнатиши лозим. Айниқса, 
унинг безатилишига аҳамият бериши керак, чунки туристларнинг маршрутга 
қизиқиш-қизиқмасликлари шунга боғлиқ. Энг аввало, бу кўргазмада 
қуйидагилар бўлиши лозим: 
- барча маршрутлар тўгрисидаги маълумотлар (масофаси, мураккаблиги, 
асосий мўлжаллар, юриш вакти, мавсумийлиги); 
- бу ердаги флора ва фауна, шу жумладан, давлат муҳофазасидагиларнинг 
рўйхати; 
- юриш-туриш (ўзини тутиш) қоидалари; 


161 
- объектларни бориб кўриш нархи; 
- гид (мутахассис) нинг ҳамроҳлиги шартлиги ёки шарт эмаслиги; 
- энг қизиқарли жойларнинг сурати ёки расми; 
- ушбу қўриқланадиган ҳудуднинг тарихий маълумоти, географик чегаралари, 
мулоқат телефонлари, ходимларнинг рўйхати. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling