Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўзбекистон географиясининг туристлик жозибадорлиги


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   190
12.4
Ўзбекистон географиясининг туристлик жозибадорлиги 
Жойлашиши: Марказий Осиё, мамлакат қуруқлик билан ўралган, (Орол 
денгизи билан бўлган 420 км.ли чегарани ҳисобга олмаганда). 
Координаталари: 41-00 шимолий кенглик, 64 - 00 шарқий узунлик. 


152 
Қўшнилари: Афғонистон (чегараси 137 км), Тожикистон (чегараси 1161 
км), Туркманистон (чегараси 1621 км), Қирғизистон (1099 км), Қозоғистон 
(2203 км), жами 6221 км. 
Майдони: умумий 447,4 минг км.кв, қуруқлик 425,4 минг км.кв, сув 22 
минг км.кв. 
Релефи: Ўзбекистон ҳудудининг 4/5 қисмини текисликлар эгаллайди. 
Улардан асосийси Турон текислигидир. 
Мамлакатнинг шарқи ва шимоли-шарқида Тянь-Шан ва Помир тоғ 
тизмалари жойлашган. Тоғлар ва тоғолди ҳудудимизнинг 1/5 қисмини 
эгаллайди. Шарқда ўртача ва баланд тоғликлари кўпроқ. Ўзбекисон ҳудудидаги 
энг баланд нуқта 4643 метр. Ғарбий Тянь-Шан (Угам, Пискент, Чотқол, Қурама 
тизмалари) ва Помир-Олой (Зарафшон, Туркистон, Ҳисор, Кугигантов, 
Бойсунтов тизмалари) тизмаларининг қияликлари, этаклари ҳам Республикамиз 
ҳудудидадир. Бу тизмалар жануб ва ғарб томонга аста-секин пасайиб боради. 
Тоғлар орасида анчагина катта чўкмалар ёйилиб ётибди. Булар Қашқадарё, 
Сурхондарё, Зарафшон, Самарқанд чўкмаларидир. Тоғлар орасидаги энг катта 
чўкма Фарғона водийсидир. Фарғона водийсининг узунлиги 370 км. ва эни 190 
км. бўлиб, у уч томондан тоғ тизмалари билан ўралган, фақатгина ғарб томони 
очиқ. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистон билан бўлган чегарасида кенг 
майдонни эгаллаган Амударё чўкмаси бор. Ўзбекистоннинг марказида 
Қизилқум саҳроси ўрин олган. 
Иқлими: континентал қуруқ иқлим. Йил фаслларига қараб ҳарорат кескин 
фарқланади. Январдаги ўртача ҳарорат - 6 даражани, июл ўртасидаги ўртача 
ҳарорат 32

градус даражани кўрсатади. Ёғинлар миқдори унчалик кўп 
бўлмаганлиги сабабли қишлоқ хўжалиги кўп жиҳатларда ирригацияга боғлиқ. 
Сувлар: Ўзбекистоннинг кўпгина дарёлари ўз ўзанида қуриб қолади, 
фақатгина Амударё ва Сирдарё Орол денгизига қўйилиб туради. Ўзбекистонда 
кўплаб Айдаркул-Арнасой каби кўллари, Чордарё, Каттакўрғон сувомбори 
каби сунъий сув ҳавзалари мавжуд. 
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси: мамлакатимиз флораси ва фаунаси хилма-
хил, унда саҳро ўсимликларидан тортиб тоғ-дашт ўсимликларигача, лайлак ва 
эчкиэмарлардан тортиб оққуйруқ кийиклар, сайғоқлар, олқорлар, айиқ ва қор 
қоплонигача учратиш мумкин. 
Ўзбекистон ҳудудида мавжуд ва янги топилувчи минерал сув манбаларида 
кўплаб касалликларни даволаш имкониятлари мавжуд, тоғларимизнинг 
гўзаллиги эса, дунёнинг ҳеч бир машҳур дам олиш жойларидан қолишмайди. 
Табиийки, Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш шарт-шароитлари 
фақатгина Тошкент вилоятининг Чимён-Белдорсой, Бурчмулла-Нанай, Хумсон-
Оқтош зоналаридагина эмас, балки мамлакатимизнинг бошқа жойларида ҳам 
кўркам, сайёҳатчиларни ўзига жалб қиладиган жойлар кўп. Хатто 
инфраструктура мутлақо бўлмаган жойлар ҳам ўзининг табиийлиги, ибтидоий 
ҳолати, кўркамлиги, ўзига хос алоҳида жозибаси билан ўзига тортади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Табиатни 
муҳофаза 
қилиш 
Давлат 
Қўмитасининг матахассислари Ўзбекистоннинг экотуристлик районлари 
харитасини ишлаб чиқишган. 


153 
Харитага мувофиқ бутун мамлакатимиз ҳудуди XIV экотуристлик районга 
ажратилган. Ҳар бир экотуристлик районга экотуристлик зона деб ҳам қараш
мумкин. Улар жумласига Устюрт, Орол ва Оролбўйи, Амударё, 
Қизилкум, Нурота, Зарафшон, Айдаркул, Сирдарё, Чирчиқ, Оҳангарон, 
Фарғона, Туркистон, Қашакадарё, Ҳисор, Сурхондарё экотуристлик районлари 
киритилган. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling