Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Бутунжаҳон туристлик ташкилоти (БТТ)


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   190
Бутунжаҳон туристлик ташкилоти (БТТ) – “Табиий ҳудудларга 
маъсулият билан саёҳат қилиш натижасида табиатни муҳофаза этишни 
таъминлайди ва маҳаллий халқнинг турмуш даражасини яхшилайди”. 
Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш Концепциясида – 
экотуризм деганда нафақат маърифий-маънавий мақсадларни кўзлаган ҳолда 
экзотик табиий ҳудудларга, уларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига саёҳат 
балки, ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг амалга оширилиши ёрдамида 
экология муаммоларини ҳал қилиш билан бир-бирига боғлиқ мажмуалар 
йиғиндисини тушунамиз. 
Ўзбекистонлик эколог олимларнинг умумлаштирилган фикрлари – 
экотуризм маърифий-маънавий тушунчалар остида экотуристларнинг экзотик 
табиий ҳудудларга, уларнинг ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсига, табиий 
ҳудудларнинг 
тарихий 
ёдгорликларига, 
археологик 
топилмаларига, 
геологиясига, палеонтологик қолдиқларига саёҳатлари каби табиат билан 
боғлиқ мажмуалар киради. 
Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш учун қуйидаги вазифаларни 
бажариш лозим бўлади:
1. Экотуризм индустриясини шакллантириш учун махсус қонунларни ишлаб 
чиқиш ва уларнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш; 
2. Экотуристлик фан, таълим ва амалиётнинг назарий асосларини ишлаб 
чиқиш; 


149 
3. Аҳолининг эколгик онги ва маданиятини экотуризм орқали ўстириш, 
экотризм йўналишидаги таълим ва тарбия йўлга қўйиш; 
4. Экотуризм бўйича мутахассисликларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш;
5. Экотуристлик объектларни ҳар томонлама баҳолаш ва уларнинг кадастрини 
олиб бориш; 
6. Экотуризм мониторинги ва истиқболини олиб боришни йўлга қўйиш; 
7. Миллий давлат ҳудудларини экотуризм бўйича районлаштириш; 
8. Давлатларнинг ва халқаро жамиятнинг экотуризмга оид тактик режа ва 
стратеги тадбирларини оммавийлаштириш; 
9. Биологик хилма-хилликни сақлаш. 
Қайд қилинган вазифаларни бажаришда қуйидаги экотуристлик 
тамойилларни, яъни экологик муносабатларни туризм орқали тартибга солишга 
йўналтирилган қоидаларга қаттиқ, маъсулият билан риоя қилиш талаб 
қилинади. 

Экотуризмда табитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожлантириш 
масалаларининг устиворлиги; 

Экотуризмнинг тарихий, маданий ва бошқа туризм турлари билан 
боғланганлиги; 

Туризм ва сервис соҳаси йўналишидаги барча таълим муассасаларида 
экотуристлик ўқув киритилишинингмақсадга мувофиқлиги; 

Маҳаллий аҳолининг экологик онги ва маданиятини ўстиришда 
экотуризмни жалб қилиш зарурияти; 

Табиатдан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишнинг 
мазмунини экотуристлик маршрутларда акс эттириш; 

Давлат, жамият, маҳаллий бошқарув идораларнинг экологик туризмдан 
манфаатдорлиги; 

Экотуризмда 
экологик 
ижтимоий-иқтисодий 
манфаатдорликнинг 
ягоналиги; 

Экотуризмда миллий ғурур ва ифтихорни шакллантиришнинг зарурлиги. 
Тур дастурига асосан экотурлар қуйдагиларга бўлинади: ботаник, 
зоологик, геологик, эколого-этнографик, археологик, ва эколого-маданий
агротурлар ёки қишлоқ яшил турлари; спелеологик, сувли, тоғли, ва бошқалар. 
Табиатнинг гўзаллиги-экотуризмни ривожланиши учун муҳим, лекин етарлича 
шарт эмас. Бугунги кунда дунё туризм бозорида жиддий рақобат мавжуд, аммо 
бу бозорга кириш осон эмас, бу ерда ўзига хос хусусиятлар ва қийинчиликлар 
мавжуд. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling