Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Дунё бўйича туристлар оқими
883 534 570 594 611 634 682 682 702 691 761 803 846 898 0 200 400 600 800 1000 1995 1996 1997 1998 1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 Млн. киши Бутунжаҳон Туристлик Ташкилоти маълумотлари асосида Диаграммада кўрсатилганидек, бутун дунё бўйича туризм оқимининг ўсиш суръатлари жаҳон молиявий иқтисодий инқирози натижасида 2008 йилда 25% га камайгани қайд қилинган. Бу пасайиш суръатларининг бошланғич ҳолати бўлиб, жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг давом этиш муддатларига боғлиқ. Халқаро туристлар томонидан энг катта қизиқиш Тошкент -Самарқанд - Бухоро -Урганч - Тошкент экскурсия-танишув маршрутига билдирилмоқда. Ушбу йўналиш Ўзбекистоннинг энг муҳим тарихий ёдгорликлари билан танишиш, миллий анъаналар ва удумларни кузатиш ҳамда қадимий шаҳарлар 146 ҳаётига қўшилиш имкониятини беради. Туроператорларнинг фикрларича, Сурхондарё тарихий-археологик марказ сифатида шуҳрат топиб бораяпти. Халқаро туризм хизмат бозорида Ўзбекистон ўз туристлик маҳсулотини асосан «Буюк Ипак йўли» рекламаси – бренди орқали сотади. Бу лойиҳа бўйича энг кўп сотиладиган турлар қуйидагилар бўлди: Тошкент - Самарқанд - Бухоро - Урганч - Тошкент; Тошкент - Самарқанд - Шаҳрисабз - Бухоро - Урганч -Тошкент. Ўзбекистонга чет элдан келувчи туристларнинг 76 фоизи Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Тошкентга ташриф буюришга қизиқса, қолган 24% Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларига ташриф қилади. Туризмнинг хусусиятларидан бири - унинг мамлакатимиздаги бир қатор минтақаларнинг иқтисодиёти ва маданиятига фаол таъсир кўрсатишидир. Туризм индустриясининг ташкил қилиниши ва фаолият кўрсатиши транспорт тизимининг, туристларга савдо, ижтимоий-маиший, маданий, тиббий хизмат кўрсатишнинг ривожланиши билан яқиндан боғлиқдир. Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан бири хорижий туристларни қадимий тарихга эга бўлган Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби шаҳарларимиздаги тарихий обидалар, меъморчилик, диний ва маданий ёдгорликлар ҳамда республикадаги бошқа диққатга сазовор замонавий жойлар билан таништириш орқали уларга маданий-маърифий маълумотлар беришдир. Бундан ташқари, хорижлик туристларни республикамизнинг нафақат тарихий жойларини, балки гўзал табиати билан яқиндан таништириш, ҳордиқ чиқариш, даволаниш, спорт билан шуғулланиш каби янги 20 дан ортиқ туристлик маршрутлар ҳам йўлга қўйилган. Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга туристларни жалб қилишни янада устириш мақсадида «Ўзбектуризм» Миллий компанияси ҳар йили «ITВ» (Берлин), «WTM» (Лондон), «ВIT (Милан), «FITUR» (Мадрид) каби йирик халқаро туристлик ярмаркаларида иштирок этиб, хорижий шериклар билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айни пайтда, мунтазам равишда ҳар йили «Тошкент халқаро туристлик кўргазмаси» уюштирилади, унда дунёдаги кўпгина мамлакатлар туризм ташкилотларининг вакиллари меҳмон бўладилар. Ўзбекистонга туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда республикамизнинг халқаро туристлик марказларидан бири сифатида мавқеини юксалтиришда чегарадан, божхонадан ўтиш, рухсатнома олиш ва бошқа шу хилдаги расмиятчиликларни соддалаштиришнинг аҳамияти катта. Шундай масалаларни биргаликда ҳал этиш мақсадида «Ўзбектуризм» Миллий компанияси тегишли вазирликлар ва маҳкамалар билан биргаликда яқиндан иш олиб бормоқда. Яна шуни такидлаш керак, АҚШ да 11 сентябр 2002 йилда бўлиб ўтган нохуш террорчилик воқеаси ва шундан кейин бизга қўшни Афғонистонда вужудга келган мураккаб вазият Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришга сезиларли таъсир кўрсатиб, туристлар оқими нисбатан сустлашиб қолди. Бу каби оқибатларни камайтириш, мамлакатимизга қизиқувчан туристларни янада кўпайтириш ҳамда бу ердаги барқарор, 147 туристлар учун қулай вазият тўғрисида уларга тўғри маълумот тарқатиш мақсадида «Ўзбектуризм» Миллий компанияси вакиллари халқаро туристлик ярмаркаларида иштирок этишдан ташқари, Ўзбекистан Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихона-ларида «Ўзбекистон кунлари»ни ҳам ўтказмоқдалар. «Ўзбектуризм» Миллий компанияси хорижий халқаро ташкилотлар билан тажриба алмашиш ва миллий туристлик маҳсулотлари бозорини ривожлантириш мақсадида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймокда. Жумладан, «Ўзбектуризм» Миллий компаниясига Япония Халқаро Ҳамкорлик Ассоциацияси (JICA) ҳамкорлигида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда мамлакатимизнинг туризм имкониятларини ўрганиш мақсадида япониялик мутахассис ташриф буюрди. Бу тадқиқотларнинг натижасида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларга Япония томонидан техникавий ва молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятлари кўриб чиқилди ҳамда кўплаб мутахассисларимиз замонавий япон туризм тадбирқорлиги билан танишишди. Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш омилларидан яна бири хорижий туристларга кўрсатилган хизматнинг сифатини тубдан яхшилашга боғлиғдир. Булар - ресторан хизмати, тавсия этиладиган таомлар, мекмонхона шароити, шунингдек транспорт, савдо, ҳордиқ чиқариш ва маданий тадбирлар сифатини ўз ичига олади. «Ўзбектуризм» Миллий компанияси бу борада туристлик хизматни сертификатлаш бўйича ташкилий ишлар олиб бораяпти, бу йўналишдаги фаолиятни тартибга солувчи тегишли меъёрий ҳужжатлар ҳам ишлаб чиқилган. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling