Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Халқаро туризм хизмат бозорида ўтказилаётган ислоҳотлар


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   190
11.3. Халқаро туризм хизмат бозорида ўтказилаётган ислоҳотлар 
Туризм хизмат бозорида ўтказилаётган ислоҳотларимизнинг мантиқий 
якуни қўйидаги масалаларга қаратилган: туризмни бошқариш тизимининг 
доимий равишда такомиллаштириб борилишига; ҳукуматимиз томонидан 
туризмни ривожлантириш мақсадида марказлашган ҳолда ажратиладиган 
маблағлар ҳажмининг ортиб бориши шароитида Ўзбекистоннинг туристлик 
салоҳиятидан самарали фойдаланишга; мамлакат бюджетига тушадиган 
маблағларни оширишга; хусусий корхоналар ва маҳаллий аҳолининг моддий-
маънавий фаровонлигини таъминлашга. 
Мустақиллик йилларидан сўнг, Ўзбекистон дунё туризм хизмат бозорига 
дадил қадамлар билан кириб бориб, жаҳон туризмидаги ўз ўрнини барқарор 
эгаллаб бормоқда. ТДИУ олимларининг тадқиқотлари бўйича, мустақиллик-
нинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда жаҳон бўйича халқаро туризмдан 
олинган даромаднинг фақатгина 0,002 % гина олинган. (1993 йилда 
Ўзбекистонда хорижий туристлардан 5 млн. АҚШ долл. миқдорида даромад 
олинган) ҳамда дунё бўйича халқаро саёҳатга чиққан туристларнинг 0,01 % 
гина қабул қилинган (1994 йилда Ўзбекистонга 60,9 мингта хорижий турист 
ташриф буюрган). Ҳозирда Ўзбекистонга дунё бўйича халқаро туризмга чиққан 
инсонларнинг 0,03 % идан ортиғи келади (2006 йилда дунё бўйича 842 млн. 
киши халқаро туризмга чиққан) ҳамда дунё бўйича халқаро туризмдан олинган 
даромаднинг 0,004 % ни ташкил қилган. (2005 йилда дунё бўйича халқаро 
туризмдан 680 млрд. АҚШ долл. миқдорида даромад олинган). Кўриниб 
турибдики, мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг халқаро туризмдан 
даромад олишдаги ҳиссаси 2 баробарга, халқаро туристларни жалб қилишдаги 
улуши 3 баробарга ортган. Бу вақт мобайнида жаҳонда халқаро туризм ҳам 
юксак суръатларда ривожланаётганлигини инобатга оладиган бўлсак (дунё 
бўйича халқаро туризм ўртача йилига 10 %дан ўсгани ҳолида Ўзбекистонда 
халқаро туризм йилига ўртача 17 % дан ўсаяпти), эришилган кўрсаткичларнинг 
аҳамиятини янада чуқурроқ ҳис қилиш мумкин. Ўзбекистонда туризмнинг 
ривожланишида эришилган кўрсаткичлар билан қўйироқда келтирилган 
жадваллар орқали янада аниқроқ танишиш имкони мавжуд.

2
Б.Ю. Ходиев ва бошқалар. Ўзбекистон иқтисодиёти мустақиллик йилларида . Илмий оммабоп рисола- Т: Иқтисодиёт, 2007


144 
Ҳозирда Республикамизда хорижий туристларга асосан маданий-танишув 
турлари таклиф қилинмоқда. Ушбу турлар давомида тарихий, архитектура, 
диний обидалар ва зиёратгоҳлар билан таништирилади, маҳаллий аҳолининг 
турмуш тарзи ва маданияти кўрсатилади. Бундай турлар давомида асосан 
Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги объектларга ташриф буюрилади. 
Республикамизда ҳаммаси бўлиб 30 га яқин турлар таклиф этиладики, уларнинг 
ичида Тошкент ва Фарғона водийсида амалга оширилувчи кўнгилочар, дам 
олиш - даволаниш, тоғ-чанғи, голф спортлари билан шуғулланиш турлари ҳам 
мавжуд. 
11.2.жадвалда 
кўрсатилганидек 
мамлакатимизда 
туризмни 
ривожлантиришда қўлга киритилган ютуқларга назар ташлайдиган бўлсак, 
аввало, ўлкамизга ташриф буюраётган хорижий туристлар сони ошиб 
бораётганлигини инобатга олиш зарур бўлади. Масалан, «Ўзбектуризм» 
Миллий Компанияси ташкилотлари томонидан 2000-йилда 1993 йилга нисбатан 
3 баробар кўп хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатилган. 
Чет элдан келаётган меҳмонлар сонининг 2001 йилдаги камайиши қўшни 
мамлакатда амалга оширилган антиглобал ҳарбий ҳаракатлари таъсирининг 
натижаси бўлди. Бунда кўплаб хорижий туристлик фирмалар куз-қиш ойлари 
учун Ўзбекистон меҳмонхоналаридаги жой бронларини зарурат бўлмаса-да, 
эҳтиёткорлик юзасидан бекор қилишди. Бу жойлар бронларининг миқдори 2000 
йилга нисбатан анча кўп бўлганлиги, 2001 йилда туризм янада ўсиши мумкин 
эканлигидан далолат беради. 2003 йилга келиб, мамлакатимизга четдан 
келаётган хорижий туристларнинг сони яна оша бошлади. 
Жадвал 11.2.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling