Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   190
«Ўзбектуризм» 
МК бўлинма-
лари 
томонидан 
хизмат кўрса-
тилган 
хорижий 
туристлар, 
минг киши 
92,0 
173,8 
252,9 
272,0 
274,0 
278,0 
231,0 
196,7 
230,4 
262,8 
241,9 
273,2 
343.5 
370,1 


142 
Олдинги 
йилга 
нисбатан % 
ҳисобида 
151,1 
188,9 
145,5 
107,5 
100,7 
101,4 
83,1 
85,1 
117,1 
114,0 
92.1 
112,9 
125,7 
107,7 
Манба: «Ўзбектуризм» Миллий компанияси маълумотлари 
Ўзбекистонга келувчи хорижий туристларнинг аксарияти Тошкент-
Самарқанд-Бухоро-Хива йўналиши бўйича саёҳат қиладилар. Чунки, 
Ўзбекистон туризм инфратузилмаси айнан шу манзилгоҳларда яхшироқ 
ривожланган ҳамда Буюк Ипак йўлига тааллуқли кўпгина объектлар айнан шу 
жойларда сақланиб қолинган (Ўзбекистонга гуруҳларда ташриф буюрувчи 
туристларнинг 
аксарияти 
Буюк 
Ипак 
йўли 
йўналиши 
доираси 
ҳаракатланадилар). Шунингдек, Сурхондарё, Қашқадарё ва Фарғона водийси 
вилоятларида ҳам туристларни жалб этиши мумкин бўлган кўплаб муҳим 
туристлик жозибадор манзиллар мавжуд бўлсада, туристлик инфратузилманинг 
ривожланмагани туристларни бу ерга келишига тусқинлик қилар эди. Бу каби 
камчиларни бартараф этиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан Қамчиқ 
довонидан ўтилувчи йўл қайта таъмирланди, Сурхондарёга Самарқанддан ва 
Тошкент шаҳридан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига турситларни ташиш 
учун янги электрлашган темир йўл тортилди, бу жойларда кўплаб туристлик 
меҳмонхоналар бунёд этилаяпти. 
Ўзбекистонга келувчи хорижий туристларнинг сонини ўсишига салбий 
таъсир этиши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатлар бартараф этиб борилмокда: 

Ўзбекистон тўғрисидаги дастлабки ва сўнгги таассуротларни қолдирувчи 
божхона хизмати ходимларининг саёҳатчилар билан бўлган муомала 
маданияти яхшиланди; 

меҳмонхоналарда тортилувчи таомлар замонавий талабларга жавоб бера 
бошлади; 

Ўзбекистон ичидаги меҳмонхона хизматлари нархларининг асосий 
рақобатчиларимизга нисбатан қимматлиги, транспорт нархларининг 
юқори ҳоллари камайтириб борилмоқда; 

туристлик эсдалик учун ҳарид қилинадиган миллий сувенирларимизнинг 
хилма хиллиги оширилиб, йўқолиб кетган бир қатор ҳунармандчилик 
турлари тикланди ва қайта ташкил этилди; 

тарғибот масалаларига етарлича эътибор берилиб, хорижий фуқаролар-
нинг Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотларининг чегараси кенгайтириб 
борилмоқда, бунда айниқса, Германия ва Италиялик бизнесҳамкорлар-
нинг воситачилигидан самарали фойдаланилмоқда; 

туристлар ихтиёрига таклиф этилаётган товар ва хизматларнинг сифати 
нархига мослаштириб борилмоқда. 
Юқорида санаб ўтилганларни бартараф этиш билан биргаликда
кўрсатилаётган туристлик хизматларимизнинг сифатли бўлишига ҳаракат 
қилинмокда. Шунингдек, чет элларда Ўзбекистон туризмини реклама қилишда 
барча туркорхоналаримизнинг ташвиқот-тарғибот ишларининг рақобатчи-
лардан фарқ қилувчи умумий мавзу остида бирлаштирилиши Ўзбекистоннинг 
халқаро туристлик бозорида ўз ўрнини мустаҳкамроқ эгаллашига ёрдам беради. 


143 
Бунинг учун ўзимиз эгалик қилаётган туристлик ресурсларимизни яна бир бор 
қайтадан чуқур ўрганиб чиқиш, улардан самарали ва барқарор фойдаланиш 
йўлларини аниқлаш ва шу асосида Миллий туристлик брендни ишлаб чиқиш 
шарт бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси 
томонидан ўлкамиз туристлик ресурслари ўрганиб чиқилиб, туристлик 
ресурсларимизнинг махсус кадастри яратилмоқда. Ўзбекистон туризмини 
ривожлантириш учун хизмат қила оладиган ресурсларининг анчаси ҳали 
очилмагани катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. Олдимизда тўрган 
вазифа - уларни излаб топиш, ўрганиш ва улардан келгуси авлодлармиз ҳам 
фойдалана олишларини ўйлаган ҳолда янги турмахсулотлар ишлаб чиқишдир. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling