Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Режалаштиришнинг мақсадлари, йўналишлари ва вазифаларини


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   190
1. Режалаштиришнинг мақсадлари, йўналишлари ва вазифаларини 
белгилаб олиш. Турли ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларга мос равишда ва 
туризмга етиши мумкин бўлган минимал салбий таъсирларни ҳисобга олган 
ҳолда туризмни ривожлантириш зарурияти, имконияти ва йўллари баҳоланади. 
2. Тадқиқотни 
тайёрлаш. Туризмни ривожлантириш соҳасидаги 
истиқболлар очиб берилади ва мўлжаллар белгилаб олинади, иқтисодий, 
экологик ва ижтимоий муаммолар, шунингдек, энг муҳим институционал 
элементлар (ташкил қилиш ва бошқариш, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар, 
инвестицияларни жалб этиш ва ҳ.к.) кўриб чиқилади. Режани бажарувчиларини 
танлаб олиш, маҳаллий ҳоқимият органлари ва жамоатчиликни жалб қилиш, 
тадқиқотни ўтказишни ташкил қилиш амалга оширилади. 
6
Планирование туризма. Учебное пособие. Юреев А.П. Донеск 2003 г.


163 
Расм 13.1. Туризмни режалаштиршнинг босқичлари 
3. Режалаштиришнинг барча элементларини тадқиқ этиш. Бунда 
туризмнинг барча жиҳатлари (география, рақобатлашувчи туристлик фирмалар, 
туристларнинг келишидаги тенденциялар, мавжуд ва потенциал диққатга 
сазовор жойлар, жойлаштириш, транспорт, овқатланиш воситалари ва ҳ.к.) 
бўйича миқдорий ва сифат омиллари ва кўрсаткичлари аниқланади, бевосита 
жойнинг ўзида объектлар тадқиқ этилади, ҳужжатлар ўрганилади, маҳаллий 
ҳоқимият органлари ва жамоатчилик вакиллари билан мунозарали кенгашлар 
ўтказилади. 
4. Анализ ва синтез. Туризмнинг режалаштирилаётган турининг барча 
ташкил этувчиларини тадқиқ қилиш натижасида олинган ахборотни сифат ва 
сон жиҳатидан қайта ишлаш амалга оширилади, шунингдек, ишларнинг 
ҳолатини янада тўлиқроқ тушуниш учун таҳлилнинг турли компонентлари 
бирлаштирилади ва интеграция қилинади. Туризм бозорининг конъюнктураси 
ва уни иқтисодий таъсирлар, туризмнинг институционал элементлари ва ҳ.к.лар 
таҳлил қилинади. 
Туризмни ривожлантиришнинг асосий имкониятлари, унда муаммолар ва 
тўсқинлик қилувчи омиллар аниқланади, туристлик бизнес сифатини 
пасайтирувчи тўсиқларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар ишлаб 
чиқилади. Ўхшаш туристлик маҳсулотлар ва бозорларга эга мавжуд ва эҳтимол 
қилинган потенциал рақобатчиларнинг фаолияти ҳисобга олинади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling