Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   190
маълумотномаси; 
Мутахассисларга туризм соҳасидаги иш стажи ёки махсус таълимнинг 
мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом ёки меҳнат дафтарчасининг 
нусхаси, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ); 
Раҳбарни исми, шарифи, фамилияси, туғилган йили, паспорт 
маълумотлари, уй манзили, маълумоти, телефон рақамлари тўғрисидаги 
маълумотлар. 
«Ўзбектуризм» МК томонидан қарорларни қабул қилиш жараёни қатъий 
аниқ белгиланган вақтда амалага оширилади, лекин амалиётда баъзан айрим 
кечикишлар ҳам кузатилади. Шунга қарамасдан лицензия бериш ёки беришни 
рад этиш тўғрисидаги қарори лицензия тадқиқотчиси томонидан барча зарурий 
ҳужжатларни ариза билан биргаликда тақдим этгандан сўнг 30 кундан ортиқ 
бўлмаган муддатда қабул қилинади. Экспертларни фикрига қараганда, бу 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, молиявий ва солиқ хизматлари ўз 
соҳалари бўйича зарурий текширишлар билан боғлиқдир. Масалан, туризм 
соҳасидаги фаолият учун лицензия фирма – эгалари (хўжайинлари) тўғрисида 
маълумотлар жўнатиладиган муассасалар рўйхатига Миллий хавфсизлик 
хизмати, Ички ишлар Вазирлиги (ИИВ), Ташқи ишлар Вазирлиги, Ташқи 
иқтисодий алоқалар агентлигилари киради. 
Ҳар қандай ҳолатда «Ўзбектуризм» МК 15 кун муддат ичида, тақдим 
этилган ҳужжатлар бўйича эксперт хулосаларини тайёрлайди, ҳужжатларни 
кўриб чиқади ҳамда лицензияни бериш ёки (бермаслик) уни рад этиш 


178 
тўғрисидаги таклифларини комиссияга тасдиқлаш учун тегишли қарор 
қилинганлиги ҳақида қарор баённомасини тасдиқлайди. 
Ундан сўнг натижалар тўғрисида Миллий компания уч кун муддат ичида 
тадқиқотчини хабардор қилади, яъни унга банк реквизитлари кўрсатилган 
ҳолда ёзма шаклда бевосита тақдим этади ёки жўнатади (унда давлат 
пошлиналарини тўлаш муддати ва ҳисоб рақамлари акс этиши керак). Бир 
вақтнинг ўзида тадқиқотчига лицензион келишувни имзолаш учун жўнатади. 
Шуни қайд қилиш керакки, агар 3 ойлик муддат ичида юқорида қайд қилинган 
лицензиат келишуви тузилмаса ва давлат
пошлинаси тўланмаган ҳолатларда 
ҳукумат комиссияси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш 
ҳуқуқига эга. 
Қўйида Ўзбекистонда «Ўзбектуризм» МК нинг ишчи органи орқали туризм 
лицензиясини расмийлаштириш жараёни ва босқичлари кўрсатилган. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling