Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14. ТУРИЗМ ХИЗМАТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШТИРИШ
Таянч иборалар: Туризмни бошқариш ва режалаштириш тизими,
режаларини ишлаб чиқиш босқичлари, режалар ва дастурларни ишлаб чиқиш, режалаштириш механизмлари, маҳаллий даражада, минтақавий ва миллий даражаларда, узоқ муддатли ва стратегик режалар, рекриацион, иниститутционал. Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 1. Ўзбекистон Республикасида туризмни бошқариш ва режалаштириш тизими ким тамонидан амалга оширилади? 2. Туризмни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш босқичлари нималардан иборат? 3. Туризмни ривожлантириш режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини таъминлаш қандай амлга оширилади? 4. Комплекс режалар элементлари ўз ичига нималарни олади? 5. Туризм индустриясининг ривожланишини режалаштириш механизмлари 174 нималардан иборат? 6. Маҳаллий даражадаги туризмни ривожлантириш фаолиятига нималар киради? 7. Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва хусусиятлари нималардан иборат? 175 14. ТУРИЗМ ХИЗМАТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШТИРИШ Режа: 14.1. Лицензия олиш учун давлат томонидан ўрнатилган талаблар. 14.2. Туристлик фаолиятга лицензия бериш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш. 14.3. Туризм фаолиятига лицензия олиш расмиятчиликларининг босқичлари ва хусусиятлари 14.4. «Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг лицензияларни текшириш жараёнидаги ҳуқуқлари 14.1. Лицензия олиш учун Давлат томонидан ўрнатилган талаблар Ўзбекистонда туризм фаолияти лицензияланади, ҳамда бу жараённи ўтказиш механизми тегишли қонун билан белгиланган. Туризм бизнесини ташкил этиш учун расмиятчиликни ўзига хос хусусиятларини билиш зарур, жумладан, лицензиялаш соҳасини ва бошқа рухсатнома хилидаги ҳужжатларни мукаммал билиш талаб этилади. Қонунга кўра лицензия бериш ва уни бекор қилиш ёки унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш, каби ҳаракатлар Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси томонидан қарор қабул қилинади, унинг бу борадаги ишчи органи функциясини «Ўзбектуризм» МК бажаради. Энг асосий талаб – лицензия тадқиқотчилари фақатгина юридик шахс бўлиши шарт. Туризм фаолиятини амалага ошириш ҳуқуқи 5 йил давомида ҳақиқий ҳисобланувчи намунавий лицензиялар берилади, шунга қарамасдан буюртмачи талабига кўра камроқ муддатга ҳам лицензиялар берилиши мумкин. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling