Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Туризмни ривожлантириш режалари ва дастурларини ишлаб


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   190
13.2. Туризмни ривожлантириш режалари ва дастурларини ишлаб 
чиқиш, уларнинг бажарилишини таъминлаш. 
Режалар ва дастурларни ишлаб чиқишда биринчи навбатда рационал 
режалаштириш тамойилларини қўллаш зарур. Улар бирор-бир экологик ёки 
ижтимоий муаммоларсиз катта иқтисодий фойда олишга имкон беради. Бунда 
комплекс ёндашувга алоҳида эътибор қаратиш зарур. У иқтисодий, экологик, 
ижтимоий ва маданий жиҳатларнинг мутаносиблигини назарда тутади ва барча 
босқичларда туризмнинг барқарор ривожланишини таъминлайди. 
Комплекс режалар ва тавсиялар кўплаб ўзаро боғланган, ҳар хил 
элементларни ўз ичига олиши зарур. Улардан асосийлари қуйидагилардир: 

туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва 
бошқа мақсадлари ҳамда йўналишлари; 

умумий базавий таҳлил – мамлакат, минтақа ҳақида тарихий маълумотлар 
олиш, уларнинг қисқача географик тавсифи, табиий ҳалокатларга мойиллиги 
(вулқонлар, зилзилалар, бўронлар ва ҳ.к.) иқлимий шароитлар, атроф-
муҳитнинг сифати, минтақани умумий ривожлантириш режалари ва 
дастурлари ҳамда уларнинг туризмга таъсири, демографик, маданий 
моделлар, 
иқтисодиётдаги 
мавжуд 
секторларнинг 
моделларини 
ривожлантириш тенденциялари (аҳолининг даромадлари, унинг бандлиги ва 
б.); 

инфраструктура жиҳатидан таҳлил ва тавсиялар – минтақа ёки мамлакатга 
турли транспорт воситалари билан кириш, ўтказиш потенциали ва туристлар 
учун қулайликлар; туристлик зоналардаги канализация, телекоммуникация; 
инфраструктурани 
такомиллаштириш 
бўйича 
мавжуд 
ва 
амалга 
оширилаётган режалар ва дастурлар; туризмнинг ривожланишини тўхтатиб 
қўядиган инфраструктура омиллари, инфраструктурани такомиллаштириш 
бўйича тавсиялар; 

туристлик диққатга сазовор жойлар, уларни яхшилаш бўйича фаолият 
турлари – мавжуд потенциал диққатга сазовор жойларни тадқиқ этиш ва 
уларни тоифаларга бўлган ҳолда (табиий, маданий ва бошқ.) рўйхатини 
тайёрлаш; диққатга сазовор жойлардан фойдаланиш нуқтаи назаридан 
уларни баҳолаш; уларни сақлаб қолиш бўйича тавсиялар ва чора-тадбирлар


165 
сезиларли ижобий ва салбий омиллар (сиёсий беқарорлик, табиий 
ҳалоқатлар, жиноятчилик ва бошқа.); 

мавжуд ва режалаштирилаётган туристлик объектлар ва хизматларни 
баҳолаш ва уларни яхшилаш – турлар ва саёҳатлар ташкил қилиш, 
жойлаштириш воситалари, ресторанлар, банклар, валюта алмаштириш 
пунктлари, магазинлар бўйича тавсиялар; 

туризмнинг тавсия қилинадиган ҳажмлари ва шакллари – мамлакат ёки 
минтақа (туман) доирасида туристлик ўтказиш потенциалларини 
туристларнинг қониққанлигини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш, туризмнинг 
энг мақсадга мувофиқ шакллари, ҳажмлари ва кўламини асослаб бериш; 

бозорни таҳлил қилиш ва башорат қилиш – умумжаҳон, халқаро, 
минтақавий ва маҳаллий моделлар; туристлик келишларнинг модели ва 
тенденциялари; мазкур мамлакат ёки минтақага келаётган туристларнинг 
умумий ҳарактеристикаси; рақобатлашаётган туристлик объектларнинг 
таъсири; туристлик диққатга сазовор жойлардан, объектлардан ва 
хизматлардан маҳаллий аҳолининг фойдаланиши; бозор мақсадларига 
эришиш учун жойлаштириш воситаларини башорат қилиш; 

тавсия қилинадиган туризмни ривожлантириш ва структуравий режа – 
иқтисодий, экологик ва ижтимоий-маданий омилларни қамраб оладиган 
стратегик кўрсатма; туристлик диққатга сазовор жойларнинг типлари ва 
жойлашиши; туризмни ривожлантириш туманлари (туристлик зоналар) ва
транспорт алоқалари; муддатлар бўйича қурилиш босқичлари; туристлик-
экскурсия маршрутларини кўрсатган ҳолда турларнинг моделлари ва 
дастурлари; 

иқтисодий таҳлил ва тавсиялар – туристлик ҳаражатларнинг мавжуд ва 
башорат қилинаётган ҳажми ва турлари; туризмнинг мамлакат (минтақа) 
иқтисодиётига башорат қилинаётган таъсири, хорижий валютадаги 
даромадлар; тушган даромадлар; аҳолининг бандлиги; давлат даромадларига 
қўшилган улуш; туризмнинг маҳаллий, минтақавий ва миллий даражадаги 
иқтисодий фойдасини кучайтириш бўйича тавсиялар; 

экологик жиҳатлар ва тавсиялар – туризм билан боғлиқ мавжуд экологик 
муаммолар ва уларни юмшатиш бўйича тавсиялар; келгусида экологик 
салбий оқибатларни бартараф этиш ва ижобий таъсирларни кучайтириш, 
туристлик туманларнинг умумий экологик сифатини кучайтириш, атроф-
муҳитни сақлаш, экологик меросни асраш соҳасидаги сиёсат ва 
дастурларнинг зарур йўналишларини танлаб олиш бўйича чора-тадбирлар; 
аниқ туристлик лойиҳаларнинг экологик таъсирини баҳолаш; 

ижтимоий-маданий жиҳатлар ва тавсиялар – туризм келтириб чиқарган 
ижобий ва салбий ижтимоий-маданий таъсирлар; салбий таъсирларни 
енгиллаштириш ва ижобийларини кучайтириш; туризмга нисбатан маърифат 
дастурлари, туристларга маҳаллий маданий анъаналар ва хулқ-атвор 
қоидаларини тушунтириш тўғрисидаги ахборот берувчи материаллар; 
маҳаллий аҳолининг туризмнинг барча жиҳатларида иштирок этиши; 

институционал жиҳатлар ва тавсиялар – давлат, тижорат ва хусусий 
тузилмаларнинг туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини баҳолаш, туризмни 


166 
самарали бошқариш ва давлат идоралари, давлат сектори ва хусусий сектор 
ўртасида фаолиятни мувофиқлаштириш учун мавжуд тузилмаларга 
ўзгартириш киритиш ёки янгиларини тузиш; туризм соҳасида амалдаги 
қонун-қоидаларга баҳо бериш, амалдаги тавсияларга ўзгартиришлар 
киритиш ёки янгиларини қабул қилиш; туризм секторига инвестициялар 
келтириш учун молиявий ва инсон ресурсларини баҳолаш; таълим ва касбий 
тайёргарлик дастурлари ва бошқалар. 
Режалаштириш жараёнининг муҳим қирраси стратегия ва режа 
тавсияларини амалга ошириш услубларини аниқлаш ҳисобланади. Бунинг учун 
аввалдан уни бажариш йўллари ва усулларини ишлаб чиқиш зарур. Кейинги 
пайтларда махсус тушунтирувчи ҳужжатлар тобора кенг тарқалмоқда. У 
режани амалга оширишдаги изчиллик бўйича раҳбарий кўрсатма ҳисобланади. 
Лойиҳани тегишли даражада (ҳукумат, минтақавий ва маҳаллий ҳоқимият 
органлари, фирма) ҳар томонлама кўриб чиққач ва келишиб олингач, режанинг 
сўнгги варианти қабул қилинади ва унинг молиявий асоси ташкил қилинади. У 
бажарилиши давомида ўзгартиришлар киритилиши мумкин. 
Режани амалга оширишнинг узвий таркибий қисми унинг қуйидаги 
йўналишлар бўйича бажарилишини назорат қилиб бориш ҳисобланади: 
туристлик келишувлар сони ва хусусияти; туристларнинг қониққанлик 
даражаси; туризмнинг ҳам умумий, ҳам алоҳида аниқ лойиҳаларга нисбатан 
иқтисодий, экологик ва ижтимоий-маданий таъсири. 
Режадаги тадбирларни бажариш муддатларига қатъий амал қилиш муҳим 
аҳамиятга эга. Бунда математик услублар ва компьютер техникасидан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Узлуксиз бошқариш ҳақида ҳеч қачон ёддан 
чиқармаслик керак. У қуйидагиларни қамраб олади: 

бозорлардаги ўзгараётган тенденцияларга ва маҳсулотларнинг эволюциясига 
мослашиш; 

объектлар ва хизматларнинг сифатини қўллаб-қувватлаш ва ошириш; 

ижтимоий ва географик жиҳатдан туризмнинг фойдасини доимий равишда 
ошириб бориш; 

муаммолар юзага келиши билан уларни ҳал қилиб бориш ва ҳ.к. 
Шундай қилиб, туризмнинг барқарор ривожланиши учун режаларда ишлаб 
чиқилган тадбирларни аниқ бажариш ва ушбу жараённи самарали бошқариш 
талаб этилади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling