Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг асосий


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   190
13.4. Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг асосий
йўналишлари ва хусусиятлари. 
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонуни қабул 
қилиниши 
республика 
ҳукуматида 
ушбу 
соҳага 
катта 
эътибор 
қаратаётганлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 
йилдаги «Туризм инфраструктурасини ва туристлик бўйича жаҳон бозорига 
киришни ривожлантириш тўғрисида»ги Фармони, шунингдек Вазирлар 
Маҳкамасининг 1993 йил 3 июндаги «Ўзбекистон Республикасида халқаро 
туризмнинг замонавий инфраструктурасини яратиш бўйича чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
«Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш 
ҳақида»ги Қарори 2003 йил 12 ноябр, «2006-2010 йилларда Ўзбекистон 
Республикасида хизматлар соҳаси ва сервисни жадал ривожлантириш ҳақида» 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йилдаги қарорлари 
фикримизнинг яққол далилидир.


171 
Юқорида кўрсатиб ўтилган қонун ва қонун ости ҳужжатлари дастурий 
ҳужжатлар бўлиб улар иқтисодиётнинг юқори рентабелли соҳаси бўлмиш 
туризмнинг ривожланиши учун ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва моддий-
техник чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган.
Туризм билиш, рекреацион, спорт-соғломлаштириш, кўнгилочар ва бошқа 
функцияларни бажаради. Ҳозирги вақтда у Ўзбекистон иқтисодиётида ривож-
ланган туристлик мамлакатларга қараганда унчалик катта ўрин тутмаяпти. 
Туристлик фаолиятдан тушган тушумлар ички ялпи маҳсулотнинг 1-2 фоизини 
ташкил қилади, холос. 
Туризм соҳасидаги баъзи салбий омилларни енгиш узоқ вақт ва биринчи 
навбатда давлат томонидан режалаштиришни талаб этади. 
Соҳанинг ҳозирги ҳолати Ўзбекистоннинг потенциал имкониятларига 
жавоб бермайди. Республикамиз туристлик индустрияни янада ривожлантириш 
учун барча зарур шарт-шароитларга эга: табиий шароитлар, тарихий-маданий, 
моддий ва инсон ресурслари. Туризм мамлакатнинг бозор муносабатларини 
рағбатлантиришнинг, миллий иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ижобий 
таъсир кўрсатишнинг, аҳолини иш билан таъминлашнинг, атроф муҳитни 
муҳофаза қилишнинг, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш 
бўйича ишлар яхшиланишининг, аҳолининг маданий ва соғлиқ даражасини 
кўтаришнинг энг самарали усулардан бири бўлиши мумкин ва шундай бўлиши 
ҳам керак.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қонун ҳужжатлари комплекс ва узоқ муддатли 
хусусиятга эга. Уларнинг биринчи галдаги вазифалари қуйидагилардан иборат: 

туризмни давлат тамонидан қўллаб-қувватлашини таъминлаш, уни 
ривожланишини режалаштиришда давлат ва бошқа мулкчилик шаклидаги 
корхоналарни, шунингдек, алоҳида фуқароларни жалб этиш; 

тегишли 
моддий-техника 
базасининг 
иқтисодий 
асосларини 
ва 
ривожланган инфраструктурасини яратиш; 

туристлик соҳани бошқаришни марказлаштиришдан ҳоли қилиш, давлат 
тасарруфидан чиқариш, бозор хўжалик юритиши асосида замонавий 
тузилмаларни яратиш; 

туристлик ресурслардан, ўзбек халқининг миллий тарихи ва маданияти 
ютуқларидан фойдаланиш асосида мамлакат ва хорижий (кириб келувчи) 
туризмнинг устуворлигини таъминлаш; 

туристлик хизмат кўрсатиш асосий шаклларининг давлат стандартларини 
ишлаб чиқиш; 

аҳолининг маънавий ривожланишига, унинг соғлиги мустаҳкамланишига, 
фуқароларда умуминсоний қадриятлар, экологик маданият шаклланишига 
кўмаклашиш. 
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантиришнинг истиқболдаги 
мақсади–республиканинг миллий-маданий тикланиши, миллий иқтисодиётнинг 
устувор тармоқларидан бири сифатида туризмни ривожлантириш борасидаги 
ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик масалаларини ҳал қилишдир (бу тармоқ БМТ 
Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган Туризм партияси талабларига 
жавоб берадиган бўлиши керак).


172 
Туризм соҳаси олдида турган асосий вазифа – Ўзбекистоннинг табиий 
иқлимий, рекреацион, ижтимоий-иқтисодий ва тарихий маданий салоҳиятини 
ҳисобга олган ҳолда ички ва халқаро туризм эҳтиёжини қондиришга 
йўналтирилган юқори рентабелли туристлик тармоқни яратишдан иборат. 
Ўзбекистон халқаро туризм бозоридан мустаҳкам ўрин олиши учун 
туристлар учун юқори даражадаги қулайлик яратилиши, уларга хизмат 
кўрсатишнинг барча турлари бўйича стандартлар тизими, хавфсизлигини 
таъминлаш кафолатлари юзага келтирилиши шарт. 
«Туризм тўғрисида»ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларидан келиб чиққан ҳолда 
Ўзбекистонда туризмнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат
7


давлат манфаатлари ва Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари, 
халқаро туристлик амалиёт меъёрларини ҳисобга олган ҳолда туристлик 
тармоқнинг устувор ривожланишини таъминлаш; 

келгусида туризмнинг янада ривожланишига кўмаклашадиган қонун 
ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш; 

тармоқнинг ташкилий тузилишини, уни бошқариш ва фаолиятини тартибга 
солишни такомиллаштириш; 

туризмнинг ривожланган инфраструктурасини яратиш; 

туристлик-рекреацион зоналар, ҳудудлар ва туристлик марказларни 
ўзлаштириш; 

ахборот-реклама фаолияти йўналишларини белгилаш, маркетинг ва 
экскурсия-услубий хизматларни ташкил қилиш; 

имтиёзли равишда маблағ билан таъминлаш ва кредит бериш йўли билан 
туристлик фаолиятни рағбатлантириш; 

тармоқнинг малакали кадрлар ва илмий потенциалини шакллантириш, 
кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини 
яратиш; 

табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни сақлаш самарасини таъминлаш 
заруратини ҳисобга олган ҳолда туристлик фаолият олиб боришнинг 
шакллари ва механизмини ишлаб чиқиш. 
Туризмни 
ривожлантиришни 
тезлаштириш 
жараёни 
бозор 
муносабатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Халқаро 
тажриба шундан далолат берадики, айнан бозор туристлик хўжалик фаолият 
кўрсатиши учун энг мақбул иқтисодий муҳити ҳисобланади. Ўз навбатида, 
туристлик тармоқ корхоналари, бевосита истеъмолчига мўлжал ола туриб,
бозор муҳити шаклланишига фаол кўмаклашиши керак. 
Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш туристлик фаолиятнинг 
самарадорлигини ошириш, туризм инфраструктурасининг мамлакатни 
иқтисодий-ижтимоий ва маданий ривожлантиришнинг бошқа устувор соҳалари 
билан ўзаро алоқасини мустаҳкамлашга имкон беради. 
7
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғисида» ги Қонуни. Халқ сўзи газетаси 14.09.1999.


173 
Ўз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда туристлик хўжалик айни пайтда 
турдош тармоқларга юқори талаблар қўяр экан, фақат технологияларни 
такомиллаштириш ва меҳнатни ташкил қилишни яхшилашгагина эмас, балки 
хўжалик юритишнинг энг самарали шаклларини жорий қилишга, янги иш 
жойларини яратишга ҳам кўмаклашади. 
Жамоа ва хусусий мулкчиликдаги кичик ва хусусий корхоналар сонининг 
кўпайиши катта марказлашган маблағларни жалб қилмаган ҳолда туризмни 
ривожлантиришга имкон беради. Айнан шундай ёндашув хорижий 
сармояларнинг кириб келишига, хорижий фирмалар томонидан 1-2 йил ичида 
туристлик объектлар ва марказлар қурилишига, шунингдек уларнинг тез 
муддат ичида (2-4 йил) ўзини қоплаб кетишига кўмаклашади. 
Туристлик тармоқни ривожлантириш суръатлари 2010
йилга бориб 
хорижий туристларни қабул қилишни икки мартага оширишни назарда тутади. 
Мамлакатимиз туристлари, шунингдек экскурсантлар сони уч мартага 
кўпайиши керак.
Ўзгарувчан давлат солиқ сиёсатини ўтказиш, туризм инфраструктурасини 
ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш мамлакат бюжетига 
тушумларнинг икки
баробар кўпайишига имкон беради. 
Ўзбекистон Республикасида туризмни барқарор ривожлантириш мамлакат 
иқтисодиётини мустаҳкамлашга, бақувват туристлик тармоқ яратишга, туризм 
инфраструктурасига давлат таъсирининг бошқарувини кучайтиришга, 
аҳолининг 
турмуш 
даражасини 
оширишга, 
экологик 
хавфсизликни 
таъминлашга, тарих ва маданият ёдгорликларани сақлаб қолишга, табиатни 
муҳофаза қилиш фаолиятининг даражасини оширишга, жамиятнинг маънавий 
салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Ўз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 
туристлик хўжалик айни пайтда турдош тармоқларга юқори талаблар қўяр экан, 
фақат технологияларни такомиллаштириш ва меҳнатни ташкил қилишни 
яхшилашгагина эмас, балки хўжалик юритишнинг энг самарали шаклларини 
жорий қилишга, янги иш жойларини яратишга ҳам кўмаклашади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling