Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   190
 
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 
1. Туризм соҳасининг таснифланиши қандай хусусиятларга эга? 
2. Туристлик оқимлар йўналиши бўйича қандай туризм турларини биласиз?
3. Мақсадлар бўйича қандай туризм турларини биласиз? 
4. Ҳаракатланиш усули бўйича қандай туризм турларини биласиз? 
5. Жойлашув воситалари бўйича қандай туризм турларини биласиз? 
6. Туристлик хизматларнинг «Тўртта 
С
» билан ифодаланиши нимани 
кўрсатади?  
7. Туристлик хизматларнинг хусусиятлари нималардан иборат? 


42 
4. ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИ 
Режа: 
4.1. Туризмни индустриясини ташкил қилиш. 
4.2. Туроператор ва турагентликлар.
4.3. Транспорт ва меҳмонхона хўжалиги. 
4.4. Овқатланиш хўжалиги 
4.1. Туризм индустриясини ташкил қилиш 
Туризм индустрияси – бу меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситалари, 
транспорт воситалари, умумий овқатланиш объектлари, кўнгил очиш 
объектлари ва воситалари, билим орттириш, даволаш, соғломлаштириш, 
спортга доир, диний-маросимчилик, ишбилармонликка ва бошқа мақсадларга 
молик воситалар, туризм операторлари ва туризм агентлигини амалга 
оширувчи, шунингдек, туристлик-экскурсия ва гид-таржимонлик хизматларини 
таклиф қилувчи ташкилотлар мажмуидир. 
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида» ги Қонунда туристлик 
индустрия тушунчаси қуйидаги тарзда таърифланади: Туристлик индустрия - 
туристлик фаолиятнинг туристларга хизмат кўрсатишини таъминловчи турли 
субъектлар (меҳмонхоналар, туристлик комплекслар, кемпинглар, мотеллар, 
пансионатлар, умумий овқатланиш, транспорт корхоналари, маданият, экпорт 
муассасалари ва бошқалар) мажмуи.
Тараққиётнинг ҳозирги босқичида мамлакатнинг ёки туристлик 
марказнинг ижтимоий тузилишидан қатъий назар туризм соҳасида туристлик 
фаолиятни амалга оширувчи бир қанча турли хилдаги корхоналар, чунончи: 
туризмни ташкиллаштирувчи туроператор ва туристлик агентликлар мавжуд. 
Бундан ташқари туристларни ташувчи, меҳмонхоналар ва жойлаштириш 
тизимининг бошқа корхоналари, умумий овқатланиш, аттракционлар ва кўнгил 
очар жойлари, шунингдек, улар қаторига банк соҳасидаги муассасалар, суғурта 
хизмати ва бошқалар киради. Туризмнинг махсус турларида даволаш 
муассасалари, ўқитиш тизими муассасалари ҳамда аниқ туристлик 
маҳсулотнинг мақсадларига мувофиқ келадиган спорт ва бошқа муассасалар 
иштирок этишлари мумкин. Бу ташкилотларнинг барчаси бир-бирларини 
уйғун равишда тўлдириши ва истеъмолчи учун зарур бўлган ҳамда ассортимент 
бўйича етарли даражадаги барча хизматларни кўрсатади. 
Туризм ташкилотчиларига туризм соҳасидаги икки хил корхона 
мансубдир: туроператорлар ва туристлик агентликлар. Бу корхоналар туризм
хизматининг ўзи билан бевосита шуғулланмайдилар, балки фақат истеъмолчи 
(турист) билан бевосита хизмат кўрсатувчининг ўртасида воситачилик 
вазифасини бажарадилар. Ўз навбатида уларнинг фаолияти - бу ҳам хизмат 
кўрсатишдир. Франциянинг туристлик қонунчилигида бу корхоналарни 
уларнинг моҳияти ва вазифасининг ҳарактерига мувофиқ равишда туризм 
ташкилотчилари деб тўғри номлайдилар. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling