Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Соғломлаштириш ва даволаш мақсадларида қилинадиган туризм


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   190
Соғломлаштириш ва даволаш мақсадларида қилинадиган туризм
health and fitnes tour or resort tour. Spa ёки health spa - санаторийлар, курортлар, 
пансионатлар соғломлаштирувчи - даволовчи ташкилотлар, курорт зоналарида
шифобахш сувлар, шифобахш балчиқлар ва бошқалар ёрдамида (шифобахш 
минерал сувли курортларда) олиб борилади. Туристлик проспектларда 
ихтисослаштирилган соғломлаштириш мақсадларига қараб, кемпингларда 
минерал сувларни ичиш ёки минералли ва олтингургутводородли ванналар 
қабул қилиш имкониятларини белгилайдилар. Машҳур чет эл шифобахш сувли
курортларидан - Виши, Виттел ва Экс-ле-Бен (Франция); Бад-Наукейм
Висбаден ва Баден-Баден (Германия); Бад-Ишл, Бад-Гастайн ва Баден-бей-Вин 
(Австрия); Спа (Белгия); Бат ва Бакстон (Буюк Британия); Бурса (Туркия); 
Атами (Япония) Термал булоқларининг каттагина қисми Греция ва Венгрияда 
таниқлидир. 
Ўзбекистонда ҳам унинг бой табиати ва иқлимидан келиб чиққан ҳолда, 
Фарғона водийсида жойлашган «Чортоқ», «Шоҳимардон», «Арслонбоб», 
«Олтиариқ», «Чимён», Самарқанд вилоятида жойлашган «Нагорний», 
Бухородаги «Мохи-хосса» ва Тошкент вилоятида жойлашган «Чинобод» ҳамда 
«Турон» каби минерал сув билан даволаш ҳамда дам олиш имкониятига эга 
бўлган санаторийлар, дам олиш оромгоҳлари мавжуд. 
Кўнгил очар турлар– (entertainment) туризм дастурларида маълум маънода 
туристлар учун қўшимча хизмат кўрсатишга йўналтирилган. «Туристнинг яхши 
кўнгил очиши» учун хизматларнинг барча қирраларини очишда ёрдам беради. 
Бу фаол ўйинлар (гольф, крикет, кегли), отларда сайр қилмоқ, аттракционларга 
бориш (тематик боғлар, масалан, Диснейленд, Делфи кари, зоопарклар), 
ресторанлар, дангсинглар, диско клублар, магазинлар, казино ва бошқалар 
шулар жумласига киради. Хориж мутахассисларининг фикрича, 110 дан ортиқ 
кенг қўлланиладиган туризм амалиётидаги кўнгил очар турлар мавжуд.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling