Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   190
Гўзал тоғли мавзеларга саёҳат, тоғларда сайр қилиш, гузал жойларни 
томоша қилиш ва ҳ.к. Туристлар эътиборини қуйидаги ажойиб жойлар лол 
қолдиради. Гранд Канон, Тош бармоқлар водийси (Австралия). Улкан
шаршаралар (Ниагара, Виктория). Туристлар учун уларни томоша қиладиган 
майдончалар, мосламалар ўрнатилган. Ўзбекистонда бундай гўзал жойлар 
асосан, Сурхандарённинг Сараосиё тоғли ҳудудлари, Жиззахнинг Зомин тоғ 
манзаралари, Тошкент вилоятидаги Чотқол тоғ тизмалари, ҳамда 
Қашқадарёдаги Китоб халқаро географик кенгликларида жойлашган.
Сафари Safary tour, қўриқхонага ҳайвонларни томоша қилиш
учун сайр, овчилик, балиқ ови мақсадидаги саёҳат, фотоовчилик, Кения ёки 


62 
ЖАР қўриқхоналарига сайр, табиатда ажойиб ҳайвонларни эркин ҳолда
кўриш мақсадидаги сайрлар. 
Табиат куйнига ёки қўриқхонадаги эътиборга лойиқ ерларга жип 
машиналарида (Jip-Safary) саёҳат. Саёҳат давомида туристлар ўтирган 
жиплардан ташқари кузатувчи машиналар калоннаси бўлиб, улар озиқ - овқат, 
палаткалар, ёқилғи ва шу кабилар билан юкланади. Саёҳат дастурига нафақат 
маҳаллий жойларни кўриш, балки тоғли ҳудудда автомобил бошқариш, 
тусиқларни енгиб ўтиш, лагер ҳаётига ўрганиш, фавқулодда вазиятларда яшаб 
кета олиш кабиларни ўргатади. 
Урушлар ва тарихий жанглар бўлган жойларга уруш иштирокчилари 
ва уларнинг авлодлари учун уюштирилган туризм. Улар ўз ичига 
куйидагларни олади: ҳарбий объект ва полигонлар, ҳарбий техникада сайр, 
танклар, кирувчи самолётлар, ҳарбий қуроллардан фойдаланиш, ҳарбий ўқув 
машқлари, космик кемалар учиришни томоша қилиш кабилар. Буларни- military 
tоur,-деб аталади. Шунингдек бу саёҳатларга яна концлагерлар ва 
қамоқхоналарга ташрифлар киради. 
Қумсаш туризми – бу асосан қариндош ёки дўстларини зиёрат қилишга 
мўлжалланган бўлиб, ўз мамлкатларидан айрим сабабларга кўра кўчиб кетган 
кишилар билан боғлиқ. Кўчиб кетганлар шартли равишда икки турга бўлинади:

мажбурий кўчганлар, ўзларининг тарихий ерларини диний, ҳарбий ёки 
сиёсий сабабларига кўра ташлаб кетганлар.

ўз хоҳишлари бўйича кўчганлар – ўз юртларини яхши ҳаёт излаб ташлаб 
кетганлар.
Мажбурий кўчганлар - сайёрамизда кўпчиликни ташкил қилади. Аҳоли 
миграцияси иқтисодий, сиёсий ва диний омиллар таъсирида бўлади. Минг
йиллар олдин Норвегияликлар ва Ирландияликлар, Исландия ва Гриландияга 
кўчган эдилар. Тарихда Англиядан Америка қитъасига диний қарашлари
туфайли кўчганлар ҳақида ҳам маълумотлар бор. Жаҳон урушлари саноқсиз 
кулфатлар ва янги қочоқлар тулқинини вужудга келтирди, уларга урушдан 
қочганлар ва асрлар кириб, ўз ватанларига қайтишдан хавфсираб бошқа ерларга 
кўчганлар. 
Кейинги турдаги кўчганларга Волга буйи немисларини киритиш мумкин. 
Бу ерда улар рус шоҳлари томонидан яшашга таклиф қилинган, 200 йилдан 
кейин эса коммунистлар уларни ватан хоини деб Қозоғистонга кўчиришган, 
қайта кўриш ва иттифоқнинг бирлигини йўқолиши, улар ҳаётини янада 
қийинлаштирди, фақатгина 300 йил ўтиб улар ўзларининг ватани - Германияга 
(минглаб аҳоли) қайтиб келишмоқда.
Қумсаш туризмга яққол мисол бўлиб, Ўзбекистонда Собиқ иттифоқ 
даврида яшаган ва ҳозирги пайтда ҳам уларнинг қариндош уруғлари 
республикамизнинг турли шаҳарларида фаолият кўрсатиб келаётган қрим-
татар, закавказ халқлари, немислар ва бошқа миллатга мансуб бўлган аҳолини 
кўрсатишимиз мумкин. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling