Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 . Клубли дам олишни эгаллаш тизими ва унинг турлари


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   190
5.5 . Клубли дам олишни эгаллаш тизими ва унинг турлари 
Клубли дам олиш тизими жаҳон туризм бизнесида тез ўсиб бораётган 
секторлардан бири ҳисобланади, у жаҳоннинг 81 мамлакатида ўз ривожига эга, 
мазкур тизимда ишловчи 4500 дан зиёд курорт – турмажмуалар фаолият 
кўрсатмоқда. Дам олишнинг бу тури дам олишни ташкил этиш, яшаш ва 
овқатланишни эркин танлаш хусусияти туфайли Ғарб давлатларида улкан 
оммавийлик билан фойдаланилади. Ҳозирги вазифа шундан иборатки, дам 
олишни бу тўрини оммабоп, қизиқарли ва очиқ бўлишни таъминлашдан 
иборат. Клубли дам олишни фарқли томонларидан бири шундаки, туристлар 
номерда эмас, балки жиҳозланган ошхоналарга эга бўлган шинам, данғиллама 
уй, кошоналарда (апартамент) дам оладилар. Бу ошхонада шошмасдан 
нонушта тайёрлашни ва айвонда кофе ичишни хуш кўрадиганлар учун жуда 
қулай ҳамда завқли ҳисобланади. Агар сизни ёш фарзандингиз бўлса ёки сиз 
парҳезда бўлсангиз мазкур усул энг мақбул, яхши вариант ҳисобланади. Бу 
ерда нафақатгина оддий тунги нонушта қилиш, балки қўшимча тўлов эвазига 


64 
тамадди қилишнинг маълум тури: пансион (таъминот) ёки ярим пансионларни 
олиш мумкин бўлган ресторан ва қахвахоналар ҳам мавжуд. 
Апартамент (данғиллама уй, кошона) лар студиядан (бу каттагина хона), 
жиҳозланган ошхоналардан тортиб то бир, икки, уч кишилик тунаш жойларига 
эга бўлган апартаментлар каби бир неча турларга бўлинганлиги сабабли кичик 
оилалар ҳам клубда шинам жойлашишлари мумкин. 
Ҳақиқатда – бу туристлар ўз уйларига ташриф буюрганидек обод, шинам 
ҳар томонлама қулай квартира ҳисобланади. Квартирадан ягона фарқли жиҳати 
у саройда ёки отелда жойлашган бўлиши мумкин. Клуб – бу фақатгина клуб 
аъзолари ва уларнинг меҳмонлари дам оладиган ёпиқ ҳудуд ҳисобланади. 
Бу ердаги барча дам олувчилар клубли дам олишни имкониятлари ва 
афзалликлари билан таништириладиган учрашувда иштирок этиши зарур. 
Бутун дам олиш давомида ҳар бир оила жуфтлигига уларни клубга келиш пайти 
дан бошлаб то кетиш вақтигача дам олиш сифатини назорат қилувчи ва турли-
туман саёҳат (экскурсия) дастурини таклиф этувчи гид (экскурсия бошловчиси) 
бириктирилади. 
Дам олиш клуби – туризм индустриясининг таркибий қисми бўлиб 
ҳисобланган, туроператорлик ва турагентлик фаолиятини амалга оширувчи 
клуб аъзоларини дам олишни ташкил этиш мақсадида яратилган тижорат ёки 
нотижорат ташкилотдир.
Клубли дам олиш – клуб томонидан белгиланган муддатларда ва қўйилган 
шартлар асосида клубга тегишли бўлган жойлаштириш дам олиш жойларида 
дам олишнинг бир туридир. 
Бўлинган вақт тартибида клубли дам олиш (таймшер) – давомийлиги бир 
ҳафтадан кам бўлмаган муддатда ҳар йилнинг маълум даврида клубда дам 
олиш. 
Клубда дам олиш ҳуқуқи – туризм маҳсулотининг турларидан бири бўлиб 
ҳисобланган маълум вақт давомида дам олиш клуби хизматидан ва жойлашиш 
воситаларидан фойдаланиш учун олдиндан тўланган ҳуқуқлар. 
Дам олиш клуб аъзоси – клуб томонидан аниқланадиган ҳуқуқ ва 
мажбуриятларга эга бўлган, дам олиш клуби аъзолик реестирига қайд қилинган 
ҳуқуқий ёки жисмоний шахс ҳисобланади. Сотувчи – шахсий тадбирқорлар ёки 
ҳуқуқий шахслар, жумладан, тадбирқорлик фаолияти доирасида клубли дам 
олишга худди турагент сифатида ҳуқуқли сотишни амалга оширувчи дам олиш 
клубларидир. 
Сотишнинг ташкилотчиси тадбирқорлик фаолияти доирасида уни 
сотишдан ташқари, қонунда таъқиқланмаган исталган усулда клубда дам олиш 
ҳуқуқини бозорга чиқувчи хусусий ) тадбирқор ёки ҳуқуқий шахс ҳисобланади; 
ҳаридор – мақсади фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган клубда дам олиш 
ҳуқуқини ҳарид қилувчи ёки ҳарид қилиш ниятида бўлган ҳуқуқий ёки 
жисмоний шахсдир. Сотувчи ва ҳаридор ўртасидаги муносабатлар мос 
равишдаги шартнома билан тартибга солинади. 
Клубда дам олиш ҳуқуқини сотиш мақсадларида тузилган клуб 
шартномага (бундан кейин – клубда дам олиш шартномаси) рус тилида 
расмийлаштирилади ёки ҳаридорни талабига кўра у яшайдиган ҳудуд 


65 
республикасидаги давлат тилида расмийлаштирилади. Агар дам олиш клубини 
аъзоси клубда дам олиш шартномаси тузилгандан кейин чет эл давлати 
ҳудудида рўйхатдан ўтказилган бўлса, унда кўрсатилган шартнома билан бирга 
сотувчи дам олиш клуби қайд қилинган ҳудудда белгиланган тартибда 
давлатни расман тилига таржима қилиб, қонунийлаштириб (расмийлаштириб) 
бериши керак. 
Клубда дам олиш шартномаси унинг аъзоларига қабул қилинадиган дам 
олиш клуби томонидан кўрсатиладиган жойлашув воситалари ва хизматлари 
билан таништирилгандан кейингина тузилиши зарур. Жойлашув воситалари 
билан танишиш мақсадларида ташриф буюриш ҳаражатлари клубли дам олиш 
шартномаси кучга кирган кундан бошлаб қопланади. Кўрсатилган ҳаражатлар 
миқдори (размери) сотувчи ва ҳаридор ўртасида олдиндан келишилади.
Жойлашиш воситалари билан ҳаридорни олдиндан таништириш 
фақатгина у ерга ҳаридорни ташрифдан воз кечган ҳолатларда рухсат этилади. 
Бу тўғрисида клубда дам олиш шартномасида мос равишдаги ёзувлар қайд 
этилади ёки клубда дам олиш шартномаси қонунга мос равишда белгиланган 
қоидалар бўйича кимошди савдоларини ташкил этиш йўли билан клубда дам 
олиш ҳуқуқини улгуржи бозорини шакллантирувчи махсуслаштирилган 
ташкилотлар орқали тузилади.
Клубда дам олиш шартномасини тузишдан олдин сотувчи олдиндан 
ҳаридорга тақдим этилган маълумотларни тўлдириш ҳуқуқига эга. Сотувчи ва 
сотиш ташкилотчиси ҳаридорга ҳам ёзма шаклда ҳам оғзаки шаклда тақдим 
этилган маълумотларни ишончлилигини қонунларга мослиги (мувофиқ 
келиши) устида жавобгардирлар.
Агар сотувчи клубда дам олиш шартномасини тузишда дам олиш клуби 
бўлмаса, ҳаридорга кўрсатилган шартнома тузиш ҳуқуқини сотувчига берувчи
ҳужжатлар нусхасини беришга мажбур. Дам олиш клуби ва кўрсатилган клуб 
аъзоси ўртасидаги муносабатлар дам олиш клуби аъзоларининг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини белгиловчи клуб аъзоси ва дам олиш клуби ўртасидаги 
муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатларни ҳаридорга бериши зарур. Бу 
тўғрида клубда дам олиш шартномасида тегишли мос равишда ёзувлар қайд 
этилади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling