Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   190
Таянч иборалар: Актив ва пассив туризм, туристлик маршрутлар, 
саргузаштли сайёҳлик, темирйўл сайёҳлиги маршрути, автобусли маршрутлар, 
соғломлаштириш ва даволаш мақсадларида қилинадиган туризм, ўрганувчи
туризм, қишлоқ туризми, сафари тур, маросим туризми, қумсаш туризми, 
диний туризм, клубли дам олиш.
 
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 
 
1. Актив ва пассив туризм турларининг хусусиятларининг фарқи нимадан 
иборат?
2. Ҳаракатларнинг турларига нисбатан сайёҳлик маршрутлар таснифи қандай 
кўринишларга эга? 


66 
3. Туризм турларининг таснифи буйича қандай турларни биласиз?
4. Қишлоқ туризмининг ривожланиши нимага боғлиқ ? 
5. Диний туризмнинг ҳозирги кўриниши нимадан иборат? 
6. Клубли дам олишни эгаллаш тизими ва унинг турлари нималардан иборат?
7. Ўзбекистон туризм тармоғидаги туристлик турларнинг умумий ҳажмидаги 
улушларида қайси турлар катта аҳамиятга эга?


67 
6. ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Режа: 
6.1. Туристлик хизматларини лойиҳалаштириш 
6.2. Хизмат кўрсатиш дастурини яратиш 
6.3. Турмаҳсулотни ҳисоблаш жараёни 
6.4. Туристлик маршрутини ишлаб чиқиш босқичлари 
6.5. Туристлик саёҳатининг йўлланмаси ва технологик харитасини тузиш 
6.6. Туристлик корхонанинг юклама графиги ва маршрутини тузиш 
 
6.1.Туристлик хизматларини лойиҳалаштириш 
 
Ўзбекистонда 
туристлик 
хизматларини 
шакллантириш 
Давлат 
стандартлари билан тартибга солинади. Туристлик хизматни йўлга қўйиш учун 
унинг қисқача хизматлар баёни асос бўлиб хизмат қилади. Бу бозор 
эҳтиёжларини 
ўрганиш 
натижасида 
аниқланган 
буюртмачи 
билан 
мувофиқлаштирилган 
хизматлар 
ва 
хизматларни 
бажарувчининг 
имкониятларини ҳисобга олувчи талаблар йиғиндисидан иборатдир. 
Туристлик муассасасининг раҳбарияти муайян хизматни йўлга қўйиш 
тартиби ва жараёнини, хизмат кўрсатишни ташкил этиш усулларини 
белгилайди ва хизматларни лойиҳалаштириш жараёнини ҳар бир қатнашчиси 
масъулиятини белгилайди. 
Туристлик хизматларини лойиҳалаштириш қуйидаги тартибда амалга 
оширилади: 
1) Хизматларнинг меъёрлаштирилган тавсифини белгилаш; 
2) Туристларга хизмат кўрсатиш жараёни технологияларини белгилаш; 
3) Технологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 
4) Сифат назорати методларини белгилаш; 
5) Лойиҳа таҳлили 
6) Лойиҳа тасдиқлаш учун тақдим этилади. 
Хизматнинг ҳар бир тавсифи истъемолчи ва ижрочи учун имконият 
даражасида аҳамиятли бўлиши шарт. Хизматнинг муайян тавсифи тегишли 
хизмат турларига белгиланган давлат стандарти талабларидан кам бўлмаслиги 
лозим. 
Туристларга хизмат кўрсатиш жараёнига қўйиладиган талабларни 
батафсил ёритувчи ҳужжатлар қуйидагиларни қамраб олиши шарт: 

туристларга хизмат кўрсатиш жараёни, шакли ва усуллари баёни; 

туристларга хизмат кўрсатиш жараёни тавсифинининг мазмуни; 

фойдаланиладиган ускуналарнинг турига, миқдорига ва қабул қилиш 
қобилиятига талаблар

зарур хизматчилар сони ва уларнинг касбий малакаси даражасини; 

буюртмалар ва хизматларнинг шартномавий таъминоти; 

кафолатлар; 


68 

зарурий келишувлар (рекрацион захиралар мулкдорлари, санитария – 
эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги, ДАН ва бошқа органлар билан). 
Туристларга хизмат кўрсатиш жараёнига қўйиладиган аниқ талаблар 
амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларидан кам бўлмаслиги лозим. 
Туристларга хизмат кўрсатиш жараёнини лойиҳалаштириш хизмат 
кўрсатишнинг ҳар бир босқичи бўйича (масалан, хизматлар бўйича маълумот 
бериш, хизмат кўрсатиш, хизматлар учун ҳисоб-китоб) амалга оширилади ва 
уларнинг ҳар бири учун алоҳида технологик харита тузилади. 
Босқичларнинг мазмуни ва кетма-кетлиги хизмат турига қараб ўзгариши 
мумкин. Туристлик хизматни лойиҳалаштиришнинг натижаси технологик 
ҳужжатлар ҳисобланади (технологик хариталар, йўриқномалар, қоидалар, 
регламентлар ва б.)
Сифат назоратига доир ҳужжатларда туристларга хизмат кўрсатиш 
жараёнини амалга ошириш юзасидан назорат қилиш шакллари, усуллари ва 
ташкил этилиши, уларнинг лойиҳалаштирилган тавсифларига мос тарзда 
келишини таъминлаш мақсадида белгиланиши лозим. 
Сифат назоратини лойиҳалаштириш қуйидагилардан иборат: 

хизматлар тавсифига муҳим таъсир кўрсатувчи хизмат кўрсатиш 
жараёнининг муҳим жиҳатларини белгилаш; 

хизматлар тавсифини таҳрир этиш усулларини белгилаш; 

назоратдаги тавсифларни баҳолаш усулларини белгилаш. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling