Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   190
Лойиҳа таҳлили лойиҳалашитиришнинг якуний босқичи бўлиб, унинг 
мақсадлари қуйидагилардан иборат:

лойиҳалаштирилаётган хизмат тавсифи туристлар соғлиғи ва ҳаёти ҳамда 
атроф-муҳит ҳавфсизлигини таъминлайди; 

туристларга хизмат кўрсатиш жараёни лойиҳалаштирилган тавсифларга 
мос келиши; 

сифат назорати усуллари хизмат кўрсатиш жараёни тавсифини объектив 
баҳоланишини таъминлайди. 
Лойиҳа таҳлили туристлик корхонасининг тегишли фаолиятни амалга 
оширувчи бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Лойиҳани тасдиқлаш лойиҳа яратишнинг якуний босқичи ҳисобланади. 
Туристлик хизматларини лойиҳалаш ва хизмат кўрсатиш жараёни 
буюртмачи билан келишилган ҳолда туристлик корхонаси раҳбари томонидан 
тасдиқланади. 
Лойиҳани ўзгартириш асосли ҳолатда буюртмачи билан келишилган ҳолда 
амалга оширилиши мумкин ва туристлик корхонаси раҳбари томонидан 
тасдиқланади. 
Айрим туристлик хизматларини лойиҳалаштиришни туристлик саёҳати 
мисолида кўриб чиқамиз: 
«Туристлик саёҳати» хизматини лойиҳалаштириш тартиби икки босқични 
назарда тутади: 
1. Туристларга хизмат кўрсатиш дастурига мувофиқ «Туристлик саёҳати»га 
қўшиладиган ҳар бир хизматни лойиҳалаштириш; 
2. «Туристлик саёҳати» хизматини яхлит лойиҳалаштириш. 


69 
Туристлик корхонаси амалга оширадиган т
у
рни лойиҳалаштириш 
туристлик корхонаси имкониятларини сайёҳлар эҳтиёжи билан келишувни 
назарда тутади. 
«Туристлик саёҳати» хизматининг қисқача баёни аҳолининг саёҳатлар тури 
ва шаклига бўлган эҳтиёжи ҳамда муайян ҳудуддаги рекреацион 
имкониятларни ўрганиш асосида тузилади. Хизматнинг қисқача баёни 
туристларга хизмат кўрсатиш дастурининг лойиҳасида аниқланади. 
6.2. Хизмат кўрсатиш дастурини яратиш 
Хизмат кўрсатиш дастурини яратиш қуйидаги тушунчаларни ўз ичига 
олади: 

саёҳат маршрути; 

хизматлар ижрочиси бўлган – туристлик корхоналар рўйхати; 

хизматлар ижрочиси бўлган ҳар бир корхона тақдим этадиган турлар 
вақти; 

экскурсиялар ва қадамжо объектлар таркиби; 

сайёҳлар сайри ва сафарлар рўйхати; 

дам олиш тадбирлар мажмуаси

маршрутнинг ҳар бир пунктида тўхташ вақти; 

саёҳатда қатнашаётган сайёҳлар сони; 

ички маршрут юк ташувидаги транспортлар тури; 

туризм бўйича йўриқчи-услубчи, экскурсовод, гид-таржимон, бошқа 
хизмат кўрсатувчи персоналга ва уларни зарурий қайта тайёрлашга бўлган 
эҳтиёж; 

транспорт воситалари; 

реклама, ахборот ва картоғрафик материаллар шаклини тайёрлаш, 
туристлик йўлланмалари учун ахборот варақаларида саёҳат тавсифи. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling