Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


ОТur = TSer (0) + SerTr (х7 кун) + Acc (х 6 кун) + FR (х7


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   190
 
ОТur = TSer ($980) + SerTr ($30х7 кун) + Acc ($30х 6 кун) + FR ($20х7 
кун) + SerG ($5х7 кун) + TurS ($50) + IaP ($100) + SK ($2х7) = 1709 доллар. 
Шуни ҳисобга олиш зарурки, бу дастлабки нархлардир, бироқ, турфирма 
доимо ҳаражатларни қисқартириши ва авиакомпаниялардан, автотранспорт 
ташкилотларидан меҳмонхоналаридан, диққатга сазовор корхоналардан 
чегирмалар олиши мумкин. 
Қўшимча хизматлар мижознинг истак-ҳохиши бўйича киритилиши 
мумкин. Масалан, туристлар учун бўш вақт ажратилади (харид учун, мустақил 
саёҳат учун ва ҳ.к.). Бунда Хумсан тоғларида отда сайр қилиш (Бўстонлиқ 
райони), қимиздан татиб кўриш, Бухорода ҳаммомга ёки шахсий турар 
жойларга ташриф буюриш, Самарқандда – тўйда ёки тантанали маросимларда 
иштирок этиш. Фирма бундай маданий хизматларни тақдим этувчи ташкилот ва 
муассасалар билан олидиндан шартномага эга бўлиши керак. Табиийки бундай 
қўшимча хизматлар) турмаҳсулот нархини қиматлаштиради . 
Турмаҳсулот ўз таркибига маршрутни батафсил ифодалашни 
киритади. У қуйидагича баён қилиниши мумкин: 
Биринчи кун. Париждан Тошкентга учиб келиш (6.05 с.).Меҳмонхонага 
трансферт (8.00). Жойлашиш ва дам олиш (то 9.30 гача). Шаҳар бўйлаб саёҳат 
(10.00-13.30). 
Ресторанда тушлик (13.30-14.30). Экскурсия етакчиси
ҳамкорлигида мадрасалар ва маданий марказларга ташриф (13.30-17.30). 
Театрлаштирилган намойишда иштирок этиш (18.00-19.30). Кечки овқат (20.00 
да). Уйқу ётиш/бўш вақт. 
Иккинчи кун. Нонушта (7.30-8.00). Тарихий жойларга саёҳат (8.00-13.30). 
Тушлик (13.30-14.30). Бўш вақт (14.30-20.00). Кечки овқат (20.00-21.00). Уйқуга 
ётиш/бўш вақт. 
Учинчи кун. Нонушта (7.30-8.00). Самарқандга жўнаш (8.00-13.00). 
Жойлашиш ва дам олиш (13.00-14.00). Тушлик (14.00-15.00). Шаҳар бўйлаб 
сайр қилиш, Регистондаги театрлаштирилган шоуда иштирок этиш (15.00-
20.00). Кечки овқат (20.00). Уйқуга ётиш/бўш вақт. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling