Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


«ТУРИЗМ АСОСЛАРИ» КУРСИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   190
1. «ТУРИЗМ АСОСЛАРИ» КУРСИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 
Режа: 
1.1. «Туризм асослари» курсининг мақсад ва вазифалари. 
1.2. Ўзбекистонда туризмнинг моҳияти.  
1.3. Курснинг бошқа билимлар тизимида тутган ўрни. 
1.1. «Туризм асослари» курсининг мақсад ва вазифалари 
 
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бозор иқтисодиётига асосланган 
жамият қуришни ўзининг асосий мақсади қилиб белгилаб олди. Бу ишда 
туризм соҳаси ҳам етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Туризм нафақат 
ўтмишни ўрганиш, ўзга халқлар ва элатлар билан танишиш, уларнинг маданий 
ёдгорликларидан бахраманд бўлиш, шунингдек, у катта бизнес ҳамдир. Мазкур 
фаолиятни йўлга қўйиш эса мутахассисларга боғлиқ. Бунинг учун малакали 
кадрларни тайёрлаш ҳозирги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Тошкент 
Давлат Иқтисодиёт Университетининг Халқаро туризм факультети ва 
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, қолаверса, қатор Туризм касб-
хунар коллежлари бу ишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Бу ўқув 
масканларида қатор фанлар, жумладан, мутахассислик фанлари ўқитилиб, 
уларда касб илмига тааълуқли муаммолар ўз ечимини топмоқда. Шундай 
фанлар қаторида «Туризм асослари» фани ҳам ўз ўрнига эга. У янги ўқув 
курсларидан бири бўлиб, Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг 
Халқаро туризм факультетида 2002-2003 ўқув йилидан бошлаб таълим бериб 
келинмоқда. 
Тажрибалар шуни кўрсатадики, туризм тарихи, унинг асосий 
йўналишлари, турлари, категориялари, туристлик хизматлар, умуман туризм 
илми билан боғлиқ барча масалалар ҳақида билим бериш, туризмга оид 
тушунча ва атамаларнинг ҳар бирини таснифлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 
бу алоҳида предмет даражасидаги масала ҳисобланади. Шуларни эътиборга 
олган ҳолда, туризмга оид барча мутахассислик фанларининг алифбоси 
сифатидаги «Туризм асослари» фани айнан шундай вазифани бажаради, уни 
мукаммал эгалламай туриб, мутахассисликка оид бошқа курсларни ўзлаштириб 
олиш жуда қийин кечади.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling