Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи босқичда
1.2. Ўзбекистонда туризмнинг моҳияти Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бошланишига қадар туризмнинг барқарор тараққий этаётганлиги ва унинг истиқболи, ушбу соҳани “келажак индустрияси” сифатида эътироф этишга асос бўлган эди. Мамлакатимизда туризм фаолияти мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналиши сифатида талқин қилиниб, унга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Соҳа ривожи учун зарурий ташкилий- ҳуқуқий механизмлар вужудга келтирилиб, ҳукумат томонидан тегишли меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди ва бу борадаги ишлар ҳозир ҳам давом этмоқда. 10 Ҳозирги пайтда туризм соҳасининг умумий ривожланиши ва рақобатбардош туристлик маҳсулот яратиш мақсадида, тармоқда зарурий ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ислоҳотларни шартли равишда тўрт босқичга ажратсак бўлади. Биринчи босқичда тармоқда янги бошқарув тизимини шакллантириш, туристлик бизнесни юритишга ёрдамлашадиган қўшимча бизнес турларини яратиш, соҳага хизмат қиладиган банк, аудит, маслаҳат хизматларини ташкил этиш, вилоятларда туризм тармоғининг минтақавий бўлинмаларини тузиш, халқаро миқёсда туризм маҳсулотини реклама қилиш, хусусийлаштирилган туристлик корхоналарни лицензиялаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор берилди. 1992 йилда республикада «Ўзбектуризм» Миллий компанияси ташкил этилди ва туризм соҳасида барча ташкилий, бошқарув ҳамда мувофиқлаштириш функцияларини амалга ошира бошлади. 1993 йилда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси Бутунжаҳон туристлик ташкилотга (БТТ) ҳақиқий аъзо бўлиб кирди ва бу ўз навбатида халқаро туризмни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилди. 1994 йилда БМТ нинг ЮНЕСКО ташкилотининг ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Буюк Ипак йўлидаги шаҳарларда халқаро туризмни ривожлантириш бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Бу босқич мобайнида, яъни 1994 йилда ишлаб чиқилган «Туристлик корхоналарни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастури» чуқур тизимли - институционал ўзгаришларни амалга оширишда жуда катта аҳамият касб этди. 1994-1995 йиллар мобайнида «Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг 87,8% туристлик объектлари хусусийлаштирилди ва давлат тасарруфидан чиқарилди. Амалга оширилган ўзгаришлар туристларни қабул қилиш шаклини жадаллик билан ривожлантирди. 1995 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш ва халқаро туризмни ривожлантириш» тўғрисидаги Фармони 1 Буюк Ипак йўлида туристлик маҳсулотни тиклаш борасида стратегик ҳарактерга эга бўлди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон туризми соҳасидаги ислоҳотларнинг иккинчи Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling