Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Маданий мерос ёдгорликларининг тўлиқ рўйхатини тузиш ва нашр этиш
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент шаҳрида
Маданий мерос ёдгорликларининг тўлиқ рўйхатини тузиш ва нашр этиш;
ёдгорликларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетган ва уларга зиён етказилган ҳолларда давлат, жамоат ташкилотларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарликлари ҳақидаги тартибни тайёрлаш вазифалари белгилаб берилди. Мазкур бўлимда белгилаб берилгандек «Туризм тўғрисида»ги Қонун 1999-йил 20-августда қабул қилинди, бож ва виза ҳужжатларини расмийлаштириш Низомига ўзгартиришлар киритилди, хуллас барча вазифалар тўлиқ амалга оширилди. 2-бўлим: «Ўзбектуризм» МКнинг 1999-2005 йиллардаги инвестиция сиёсати»,-деб номланиб, унда Самарқанд шаҳрида «Президент-отел» меҳмонхонаси қурилиши (маблағнинг 85% хориж инвестицияси, 15% «Ўзбектуризм» МК ҳисобидан), шаҳардаги «Самарқанд» меҳмонхонасини қайта тиклаш (8 млн АҚШ доллари. Хорижий ва маҳаллий сармоя); Хивада янги меҳмонхона қурилиши (бу ҳам 85% га 15%), Урганчда «Хоразм» меҳмонхонасини қайта тиклаш (7,5 млн АҚШ доллари, Ҳиндистон кредити); Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасини қайта тиклаш (31,5 млн АҚШ доллари, хорижий сармоя). Шунингдек, 50-60 ўринли 2-3 юлдузли меҳмонхона қурилиши (20 млн АҚШ доллари, хорижий ва маҳаллий сармоя); Тошкент вилояти Чорвоқ сув омбори ҳудудида дам олиш зонаси ва голф клуби қурилиши (100 млн АҚШ доллари, хорижий сармоя); Бухородаги «Бухоро» меҳмонхонасини қайта тиклаш (8 млн АҚШ доллари, хорижий сармоя); Андижондаги 60 ўринли янги меҳмонхона қурилиши (12 млн АҚШ доллари, хорижий ва маҳаллий сармоя), шаҳардаги «Олтин Водий» меҳмонхонасини қайта тиклаш (8 млн АҚШ доллари, хорижий ва маҳаллий сармоя); Жиззахдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасини қайта тиклаш (10 млн АҚШ доллари, хорижий ва маҳаллий сармоя); Термиздаги меҳмонхонани қайта тиклаш (6 млн АҚШ 116 доллари, хорижий ва маҳаллий сармоя); Шаҳрисабздаги «Шаҳрисабз» меҳмонхонасини қайта тиклаш (6 млн АҚШ доллари, хорижий ва маҳаллий сармоя) каби жуда катта маблағ талаб этиладиган вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, Автобус - автомобил паркини модернизациялаштириш (замонавийлаштириш) учун 12 млн АҚШ доллари, кичик хусусий меҳмонхоналар ва отеллар қурилиши учун 30 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя талаб қилиниши белгилаб берилди. Ушбу бўлимда белгилаб берилган вазифалардан асосийлари ҳам амалга оширилди. Тошкент шаҳрининг ўзида «Ўзбекистон», «Тошкент», «Россия», «Дўстлик», «Турон» каби меҳмонхона- ларни модернизациялаштирилганлигига ёки Самарқанд шаҳридаги «Президент - отел» меҳмонхонасини бунёд этилганлигига бугун гувоҳмиз. Шунингдек, бошқа вилоятлардаги вазифалар ҳам амалга оширилди. 3-бўлим: «Маркетинг тадбирлари»,- деб номланиб, унда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ҳақида туристларга маълумот бериш ва турмаҳсулотларни таклиф қилиш мақсадида интернет, E-mail халқаро информация тармоқларидан фойдаланишни ривожлантириш; Гид- экскурсоводлар учун республика тарихи, сиёсий ҳаёти, маданий-тарихий мероси, туризм имкониятлари, асосий қонунлари, ижтимоий фан ва маданият соҳасидаги ютуқлари ҳақидаги барча ахборотларни ўзида мужассамлаштирган информацион-услубий маълумотнома (справочник) ишлаб чиқиш; Ҳар йили Тошкент шаҳрида халқаро «Буюк Ипак йўли» туристлик ярмаркасини ўтказиш, шунингдек, йирик халқаро туристлик ярмаркаларда иштирок этиш; Янги ва махсус туристлик турларни ишлаб чиқиш (тарихий, экологик, экзотик ва спорт); «Туризм - ревю» телекўрсатувини доимий равишда ташкил этиш, Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий ёдгорликларига оид кинофильмлар ишлаб чиқариш, реклама проспекетларини ва хусусий «Буюк Ипак йўли» ахборот - реклама хафталик газетасини нашр эттириш; Информация олиш ва алмашиш мақсадида халқаро ташкилотлар (БТТ, ЮНЕСКО, ЮНИД, ПРООН) билан ҳамкорликни фаоллаштириш. Ривожланган давлатлар туризм ташкилотлари билан тажриба алмашиш асосий вазифа сифатида каралди. Бу бўлимда ҳам белгиланган интернет ва сайтлар халқаро информация тармоқларидан фойдаланиш, гидлар учун маълумотномалар ишлаб чиқиш, ҳар йилги турярмаркани ўтказиш, халқаро турташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби ва бошқа вазифалар амалга оширилиб келинмоқда. 4-бўлим: «Туристларга хизмат кўрсатишни халқаро андозалар даражасига кўтариш, туризм инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш»,-деб номланиб, унда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги туристларни ижарага автомобил воситалари билан таъминлаш; Марказий Осиё республикалари учун мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling