Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


«Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   190
«Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш 
тўғрисида»ги Фармони ва мазкур Фармон ижросини таъминлаш учун
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 2-июлдаги 
«Ўзбекистонда 
туризм 
соҳаси 
учун 
кадрлар 
тайёрлаш 
тизимини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди. 
Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб туризм соҳаси 
бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш Тошкент Давлат Иқтисодиёт 
Университетида мужассамлаштирилиши баён этилди. Шу мақсадда 
Университетда Халқаро туризм факультети ва унга қарашли «Туризм 
менежменти», «Туризм сервиси», «Туризм маркетинги» каби мутахассислик (ва 
бошқа номутахассислик) кафедралари ташкил этилди. Университетда
ҳозирги пайтда 5340200 – «Менежмент» (Туризм), 5810300 – Сервис 
(туризм) таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрланмоқда ва 
5А810102 – «Халқаро туризм менежменти» мутахассислиги бўйича 
магистратура ҳам фаолият кўрсатмоқда. 


119 
Ушбу қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар меҳмонхона хўжалиги ва туризм 
лицейи негизида Тошкент туризм касб-хунар коллежи ташкил этиш ва қайта 
ихтисослашиш, Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона, Термиз ва Шаҳрисабз 
шаҳарларида туризм касб-ҳунар коллежлари очилишини босқичма-босқич 
амалга ошириш вазифаси белгилаб берилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви 
органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003-йил 9-декабрдаги 
Фармонини бажариш юзасидан ва туризм соҳасида бошқарувнинг самарали 
тизимини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан 2004-йил 28-июлда «Ўзбектуризм» МК фаолиятини
янада такомиллаштириш тўғрисида» ги қарори қабул қилинганлигини алоҳида 
таъкидлаб ўтиш лозим.
Қарорда «Ўзбектуризм» МКнинг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарат 
ходимларининг чекланган умумий сони 45 нафар, шу жумладан бошқарув 
ходимлари 30 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси ҳам тасдиқланди. 
«Ўзбектуризм» МКнинг ташкилий тузилмаси: 
Минтақавий бўлимлар учта вилоятда сақланиб қолган: Самарқанд 
минтақавий бўлими, Хоразм минтақавий бўлими, Бухоро минтақавий бўлими.
Ҳудудий саёҳат ва экскурсия бюролари давлат корхоналари (бундан кейин 
СЭБ дк) эса еттита вилоятда ташкил этилди: Сурхондарё СЭБ дк, Қашқадарё 
СЭБ дк, Навоий СЭБ дк, Қорақалпоғистон СЭБ дк, Жиззах СЭБ дк, Наманган 
СЭБ дк, Фарғона СЭБ дк.
«Ўзбектуризм» МК тизимида қуйидаги меҳмонхона комплекслари
сақланиб қолди: «Афросиёб-Палас» меҳмонхона комплекси давлат корхонаси
«Бухоро-Палас» меҳмонхона комплекси давлат корхонаси, «Хива» туризм 
экскурсия комплекси давлат корхонаси, «Жайхун» меҳмонхона комплекси 
давлат корхонаси, «Хоразм» меҳмонхона комплекси давлат корхонаси, 
«Узолмонхотелз» қўшма корхонаси. 
Хизмат кўрсатувчи тузилмалардан «Диспетчерлаштириш ва хизмат 
кўрсатиш марказий бошқармаси» давлат корхонаси, «Республика илмий-ўқув 
консалтинг маркази» давлат корхонаси, «Қурилаётган объектлар дирекцияси» 
давлат корхонаси ҳам миллий компания тизимида сақланиб қолди.
«Ўзбектуризм» МК марказий аппаратининг тузилмаси: 
Раис - 1 киши. 
Раис ёрдамчиси - 1 киши. 
Раиснинг биринчи ўринбосари -1 киши бўлиб, унга - Туристлик хизматлар 
ва инвестициялар маркетинги бўлими - 3 киши, Халқаро алоқалар бўлими - 4 
киши, Лицензиялаш бўлими - 2 киши, шунингдек, мутасаддилик қилинадиган 
ташкилотлардан - Республика илмий-ўқув консалтинг маркази, Қурилаётган 
объектлар дирекцияси, Диспетчерлаштириш ва хизмат кўрсатиш марказий 
бошқармаси қарайдиган бўлди.
Раис ўринбосари - 1 киши бўлиб, унга - Минтақавий ва хусусий туризмни 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўлими - 3 киши, Молия-иқтисодиёт 
бошқармаси - 5 киши, Кадрлар ва мутахассисларни қайта тайёрлашни ташкил 
этиш бўлими - 2 киши, шунингдек, мутасаддилик қилинадиган ташкилотлардан 


120 
Самарқанд, Бухоро, Хоразм минтақавий бўлимлари, 8 та ҳудудий саёҳат ва 
экскурсия бюролари қарайдиган бўлди.
Компанияда, шунингдек: 
Юридик маслаҳатчи - 1 киши. 
Махсус хизмат бўлими - 3 киши. 
Умумий бўлим - 2 киши.
Ишлар бошқарувчиси - 1 киши хизмат фаолиятларини олиб борадиган 
бўлдилар. Компанияда 5 та меҳмонхона комплекси ва «Узолмонхотелз» қўшма 
корхонаси сақланиб қолди 
Қарорда Компаниянинг низоми ҳам тасдиқланди. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling