Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   190
 
Бухоро 
«Бухоро» сўзи санскрит тилида «Ибодатхона», Суғд тилида «Тангри 
жамоли» маъноларни англатади. Бухоро Буюк Ипак Йўлининг йирик тижорат 
маркази бўлиб ҳисобланган. Бухоро Ўрта асрларга мансуб 140 дан ортиқ 
архитектура ёдгорликларига эга бўлган «Музей-шаҳардир». Пойи Калон
Қўшмадраса, Минораи Калон, Исмоил Сомоний мақбараси каби кўплаб 
ёдгорликлар бундан минг йиллар олдин қурилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам 
меҳмонларни ўзларига жалб этмоқда. Бухоронинг машҳурлигини ал-Бухорий
Наршахий, Рудакий, Дақиқий, Абу Али ибн Сино ва Баҳоуддин Нақшбанд каби 
сиймолар янада орттириб юборишган. Ислом дунёсида Бухоронинг исмига 
Шариф, яъни Муқаддас қўшимчаси қўшиб ишлатилган. 


134 
Х асрда Бухоро энг йирик илмий ва маданий марказ бўлган. Мағоқи 
Аттори, Намозгоҳ масжиди, Чашмаи Аюб кабилар ушбу даврдан ёдгор бўлиб 
қолган. 
Ситораи Моҳи-хосса охирги Бухоро Амирининг ёзги саройи, у хашаматли 
архитектуранинг энг ёрқин намуналаридан биридир. 
Лаби Ховуз (ХVI-ХVII асрлар), Хужа Насриддин ҳайкали, Нодир 
Девонбеги мадрасаси, Девонбеги хонақоси, вақтида Марказий Осиёдаги етакчи 
бўлган Кўкалдош мадрасаси (Абдуллахон томонидан бунёд этилган) шаҳарнинг 
ўзига хос диққатга сазовор жойлари ҳисобланадилар. 
Исмоил Сомоний мақбараси шаҳардаги яхши сақланиб қолган энг қадимий 
бино бўлиб, нафис архитектурага эга. Пойи Калон ансамбли (ХII-IV асрлар) 
шаҳарнинг марказидан ўрин олган. Шу ердан пиёда Арк биносига, Чорминорга 
ўтиш мумкин. 
Шаҳар атрофидаги Варахша ҳаробаларидан жанглар ва ов маросимларини 
акс эттирувчи кўплаб рангли лавхалар, қимматли буюмлар топилган ва 
музейларга топширилган. 
Бухоро қоракўли халқаро бозорда эътироф этилган. Шунингдек, Бухоро 
зардўзликнинг ватани ҳисобланади. 
Бухоронинг асосий тарихий ва архитектура ёдгорликлари: 
1. Арк (ХI аср); 
2. Боло-Ҳовуз мажмуаси (ХVIII аср); 
3. Исмоил Сомоний мақбараси (IХ аср); 
4. Чашмаи-Аюб (1380 й.); 
5. Абдуллахон мадрасаси (1596 й.); 
6. Модари-Хон мадрасаси (1556 й.); 
7. Масжиди Баланд (ХVI аср бошлари); 
8. Гавкушон мажмуаси (масжид, минора, Мадраса), (ХVI аср); 
9. Зайниддин Хожи хонақоси (1555 й.); 
10. Пойи-Калон мажмуаси (ХII аср); 
11. Лаби-Ховуз мажмуаси (ХVI аср); 
12. Кўкалдош мадрасаси (1568 й.); 
13. Нодир Девонбеги хонақоси (1620 й.); 
14. Улуғбек мадрасаси (1417 й.); 
15. Абдулазизхон мадрасаси (1652 й.); 
16. Болоховуз масжиди (1712 й.); 
17. Сайфиддин Боҳарзий мақбараси (ХIII асрнинг иккинчи ярми); 
18. Баёнкулихон мақбараси (ХIV асрнинг иккинчи ярми); 
19. Намозгох масжиди (ХII аср); 
20. Файзобод хонақоси (1598 й.); 
21. Чорминор мадрасаси (1807 й.); 
22. Бухоро Амирининг Ситораи Моҳи—хоса ёзги саройи (ХIХ аср охири); 
23. Чор-Бакр мажмуаси Жўйбор хўжалари мозори (1560 й.). 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling