Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   190
 
Марғилон. 
Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги ҳукумат қарори асосида 2007 йилда 
кенг нишонланди. Марғилонга Буюк Ипак Йўлининг кашф этилиши билан 
озодликни тан олувчи мағрур суғдлар томонидан асос солинган. Унда ипак 
матолар ишланган. Х асрда Марғилон бутун дунёга ўзининг ипак матолари 
билан машҳур бўлган. ХV аср охирлари ХVI аср бошларида Марғилон 
водийнинг энг муҳим шаҳарларидан бирига айланган. 
Марғилоннинг монументал ёдгорликларидан безатилган масжид минора-
мақбара ва каптархонадан иборат бўлган Каптарлик композицияси (ХVIII аср) 
ҳамда Шоуда масжидини келтириш мумкин. 
Фарғона водийсининг асосий тарихий ва меъморчилик ёдгорликлари: 
1. Худоёрхон саройи (1870 й.); 
2. Риштлик масжиди (1913 й.); 
3. Жоме масжиди ва минораси (1809 й.); 
4. Мулкобод масжиди (1913 й.); 
5. Саид Аҳмадхожи мадрасаси (ХIХ аср бошлари); 
6. Чокар масжиди (1911 й.); 
7. Хужа Магиз мақбараси (ХVIII аср); 


138 
8. Мулло Диргиз мадрасаси (ХХ аср бошлари);
9. Ахсикент қадимий шаҳарчаси (эрамиздан аввалги II аср). 
 
Ушбу юқорида кўрсатилган барча тарихий ёдгорликларни талабаларга 
визуал ҳолатда кўрсатиш ва ижодий фикрлаш қобилиятини шакил-
лантириш мақсадида ҳар битта тарихий объект талабаларга мустақил 
шуғулланиш учун вазифа қилиб берилади. Ўқитувчи томонидан 
талабаларга ёрдам тариқасида ушбу маъруза «Power Point» дастурида
тўлалигича электрон версияси тақдим этилади.
 
Таянч иборалар: Тарихий шаҳарлар, «Шарқнинг қадимий обидалари», 
«Жаҳон мероси», «Жаҳон номоддий мероси хазинаси», аквапарк, Ислом 
конференцияси ташкилоти (ОИК), Халқаро ислом ташкилоти (ISЕSCО), ислом 
маданияти пойтахти, тарихий ва архитектура ёдгорликлар, Тошкент, 
Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling