Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фарғона
Сурхондарё
Сурхондарё Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган. Унинг жанубида Амударё бўйлаб Афғонистон билан бўлган чегара ястаниб ётибди, шимолдан уни Ҳисор тоғлари ўраб олган. Ҳудудда сақланиб қолган асосий ёдгорликлар қаторига Қирқ қиз саройи (IХ аср), Ҳаким ат Термизий архитектура ёдгорлиги (ХI аср) ва Султон-Саодат мажмуасини киритиш мумкин. Термиз Сурхондарё вилоятининг маркази бўлган Термиз шаҳри эрамиздан олдинги II-I асрларда Ҳиндистонни Марказий Осиё орқали Европа билан боғловчи карвон йўлларининг чорраҳасида пайдо бўлди, кейинроқ у Хитойга элтувчи Буюк Ипак Йўлида ҳам муҳим аҳамият касб этди. Кушонлар даврида 500 гектар майдонни эгаллади. Шунингдек, Термиз ёнида эрамиздан олдинги III-II асрларда Юнон-Бақтрия давлатига тегишли турар жойлар топилган. Қоратепада Будда маданиятига тегишли турли ёдгорликлар, Фаёзтепада Будда ибодатхонаси ҳаробаларида қизиқарли лавҳалар ва ҳайкаллар топилган. Термизнинг асосий тарихий ва архитектура ёдгорликлари: 1. Қирқ қиз саройи (IХ аср); 137 2. Термиз ҳукмдорлари саройи (ХХ аср); 3. Ҳаким ат Термизий архитектура мажмуаси (Х аср); 4. Султон - Саодат архитектура мажмуаси (Х аср); 5. Қоратепа ибодатхонаси (II аср); 6. Фаёзтепа ибодатхонаси (I аср). Фарғона Фарғона шаҳри Фарғона вилоятининг жанубида жойлашган. Фарғона вилоятига қуруқ мўтадил иқлим, илиқ ёз, унчалик совуқ бўлмаган қиш фасли хосдир. Вилоят ўсимлик дунёси, ўрмонлар ва ниҳоятда манзарали тоғларга бой. Фарғона шаҳри водийдаги энг йирик марказларидан бири. Шаҳарга юз йилдан олдин Янги Марғилон номи билан асос солинган. Табиатшунослик музейида шаҳарнинг бутун тарихи билан танишиш мумкин. Фарғона бутун дунёга Шохимардон, Қизилтепа каби курортлари билан маашҳур бўлган. Қўқон илгари Қўқон хонлигининг пойтахти бўлган, Ўзбекистоннинг энг машҳур шаҳарларидан бири. ХХ аср бошларида Қўқон Тошкентдан сўнг иккинчи йирик шаҳар бўлиб ҳисобланган, аҳолисининг сони барча ҳудудий марказлардан ортиқ бўлган. Қўқоннинг охирги хони Худоёрхоннинг саройи шаҳарнинг энг муҳим архитектура ёдигорликларидан бири бўлиб ҳисобланади. Хон саройи хашамати ва безаклари билан ўчмас таассурот қолдиради. Шунингдек, Шоира Нодирабегим номи боғлиқ икки минорали Модарихон мақбараси ҳам қизиқарлидир. Қатл этилган шоира хотирасига бағишлаб мақбара ёнида оқ мармар ва бронзадан ишланган ҳайкал ўрнатилган. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling