Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Ўзбекистонда туризм соҳасидаги фаолиятининг ривожланиш
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистонда туризм соҳасидаги фаолиятининг ривожланиш салномаси 1992 йил 27 июн Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбектуризм» МКни ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони 1992 йил 20-октябр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектуризм» МК фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳақида»ги қарори 1992 йил Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси ҳукумати ўртасида маданият, соғлиқни сақлаш, фан, техника, Кадрлар тайёрлаш, туризм, спорт ва оммавий ахборот соҳасида Ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим имзоланди. 1993 йил Ўзбекистон Жаҳон туризм ташкилотининг аъзолигига қабул қилинди. 1993 йил 5 ноябр Республика меҳмонхона хўжалиги ва Туризм Ўзбекистон-Туркия лицейини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1994 йил Тошкентда БМТ ва ЮНЕСКО кўмагида Жаҳон туризм ташкилотининг «Ипак Йўли» деб номланган семинари ўтказилди. 1995 йил 2 июн Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буюк Ипак Йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони қабул қилинди 123 ҳамда шу йилнинг октябрида Буюк Ипак Йўлида жойлашган мамлакатлар вакиллари иштирок этган дастлабки «Буюк Ипак Йўли бўйлаб» туристлик ярмаркаси ўтказилди. 1995 йил 3 июн Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфраструктурасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги № 210-сонли қарори қабул қилинди. 1995 йил 22 май Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. 1996 йил 25 сентябр Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида маданият, фан ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармасини ташкил этиш тўғрисида Қарор кабул килинди. 1998 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туристлик корхоналар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга бағишланган 346-сонли Қарори қабул қилинди. Шунга кўра хусусий туристлик ташкилотлар Ассоциацияси тузилди. 1999 йил 20 август Олий Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг «Туризм ҳақидаги» Қонуни қабул қилинди 1999 йил 30-июн Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тўғрисида» ги Фармони қабул қилинди. 1999 йил 15 апрел Республикамиз Президенти томонидан «2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури» га имзо чеқилди. Бу дастур мамлакатимизнинг ички имконият- ларини ҳисобга олган ҳолда, туристларга хизмат кўрсатишнинг ғарбдаги замонавий андозаларини ҳам, шарқдаги меҳмондўстлик ананаларини ҳам ўзида мужассам қилган миллий туризм моде- лини шакллантириш учун янада кенг имкониятларни яратади. 2000 йил Туристларга кўрсатилаётган хизматларни такомиллаштириш мақсадида Янги Бухоро ва Афросиёб меҳмонхоналари Германиянинг «Инпро» компанияси бошқарувига берилди. 2001 йил Ўзбекистон ҳукумати томонидан туризм соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги эришилаётган ютуқлар учун «Ўзбектуризм» Миллий компанияси туризм ва меҳмонхона иши бўйича бериладиган халқаро ХХVI мукофотини қўлга киритди ва компания савдодаги етакчилар гуруҳига қабул қилинди. 2002 йил 2 сентябр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди. 2003 йил Ўзбекистонда ҳукумат ва хорижий инвестициялар асосида бир қатор меҳмонхоналар таъмирланди ва янгилари қурилди. 124 2003 йил 17 январ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 2 сентябрдаги 310-сон Қарорини қисман ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинди. 2003 йил 11 ноябр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги низомни тасдиқланди. 2004 йил 25 март Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №144 сонли «Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини ташкил этиш тўғрисида» ги қарорида 2008-2009 ўқув йилидан бошлаб «Туризм» ва «Сервис» йўналишлари мутаҳассисликлари бўйича магистрлар тайёрлашни ташкил этиш таъкидланди. 2004 йил 3 ноябр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «сайёҳларнинг ўзбекистон республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисида»ги низоми тасдиқланди. 2005 йил 25 май Ўзбекистон Республикаси «Ўзбектуризм» Миллий компанияси билан Хитой Халқ Республикаси миллий туристлик маъмурияти ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. 2006 йил 17 апрел Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006-2010 йилларда ривожлантириш тўғрисида» ги ПҚ-325 сонли қарорига асосан туризм соҳасини ривожлантириш бўйича минтақавий ва миллий дастурлар ишлаб чиқилди. 2006 йил 4 сентябр Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбектуризм» Миллий Компа- нияси билан Қозоғистон Республикасининг Туризм ва Спорт вазирлиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. 2006 йил 3 октябр Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси билан Қирғиз Республикасининг , Савдо ва Туризм Вазирлиги ўртасида Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди. 2007 йил Ислом конференцияси ташкилоти (ОИК) таркибидаги муассасалардан бири – Таълим, Фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) Тошкентни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилди. 2008 йил 17-18 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияси таркибида «Ўзбектуризм» миллий компанияси раҳбари Бирлашган Араб Амирликларида бўлди. Икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Ҳукуматлараро Битим имзоланди. Шу билан бир қаторда, «Ўзбектуризм» МК ва Дубайнинг «Арабиан Одиссей» компанияси ўртасида Агентлик шартномси 125 имзоланди. Шартномага мувофиқ ҳозирги кунда ушбу компания Ўзбекистонга арабистонлик туристларни жалб қилиш йўналишида фаолият юритмоқда. 2007 йил 21 май Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2010 йилга қадар хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-640 сонли қарор қабул қилинди. 2008 йил 24- 28 март кунлари «Ўзбектуризм» МК вакили Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Йиғилиш доирасида Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида миллий компания вакили томонидан Ўзбекистон туризм салоҳиятининг тақдимоти ўтказилди. 2008 йил 2 апрел Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 2008 йил 19- 29 май кунлари Ўзбекистон делегацияси АҚШ ва Бразилия давлатларига ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон туризм салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Ҳукуматлараро делегацияси икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳамда иккала томонлар ўртасида тузилган тадбирлар режасини бажариш мақсадида Бразилияга ташриф буюрди. Икки томонлама учрашувлар давомида, «Ўзбектуризм» МК раҳбарияти АҚШ ва Бразилия туризм и вакиллари билан музокаралар ўтказди. 2008 йил 16-октябр Навбатдаги XIV-Халқаро «Буюк Ипак Йўли бўйлаб» туристлик ярмаркаси ўтказилди. 2008 йил 18-октябр «Ўзбектуризм» Миллик компанияси Бутунжаҳон туристлик ташкилоти (ЮНВТО) билан ҳамкорликда «Жаҳон туристлик бозорларига «Буюк Ипак йўли» брендини силжитиш» мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказди. 2008 йил 2 декабр Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилди. Натижада Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижий туристларнинг купайишига асос солинди. 2009 йил 24 февраль Туркманистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ташриф чогида бу икки давлат ўртасида барча сохалар каторида туризм сохасида хусусан, «Ўзбектуризм» МК билан Туркманистон Давлат туризм ва спорт ишлари кумитаси уртасида хамкролик тугрисида Битим имзоланди. 2009 йил 1 май Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонасида Узбекистоннинг туристлик салохиятига багишланган «Туризм-мамлакатнинг баркарор ривожланиш омили» мавзусида такдимот утказилди. 126 2009 йил 1 май Саудия Арабистони Подшолигида Узбекистон туристлик салохтятига багишланган такдимот булиб утди.Тадбир давомида иштирокчилар Узбекистон туризм сохасининг хозирги ахволи, унинг инфратузилмалари, бу сохада хамкорликни кенгайтириш борасида давра сухбати булиб утди ва мехмонларга «Узбекистонга хуш келибсиз» видеофильми араб тилида намойиш этилди. 2009 йил 27 май “Навоий” халқаро аэропортидан Хиндистон пойтахти Деҳли шаҳрига биринчи юк ташувчи А-300 русумли самолет парвози амалга оширилди. Бу билан “Навоий” Халқаро аэропорти тарихида яна бир янги сахифа битилди. 2009 йил 27-29 май Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов расмий ташриф билан Бразилия Федератив Республикасига келди. Ташриф чогида Узбекистон Республикаси хукумати билан Бразилия Федератив Республикаси хукумати уртасида маданий хамкорлик тугрисидаги, дипломатик паспорт эгаларининг визасиз кириб- чикиши тугрисидаги хамда туристлик сохасидаги узаро хамкорлик тугрисидаги узаро англашув меморандуми имзоланди. 2009 йил 28 июнь Мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халк Республикаси билан Узбекистон уртасида учрашув булиб утди.Бу учрашув давомида икки мамлакатлар уртасида туристлик ва темир йул транспорти каби сохалардаги хамкорликка оид хужжатлар имзоланди. 2009 йил 3 июль Мамлакатимизга ташриф буюрган Испания делегацияси билан Ўзбекистон ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтди. Бизнес-форумда икки мамлакатлар уртасида савдо-иқтисодий, таълим, туристлик каби соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш учун жумладан, «Ўзбектуризм» МК билан Испания Қуроллиги , туристлик ва савдо вазирлиги уртасида узаро хамкорликка оид хужжатлар имзоланди. 2009 йил 16 июль "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси IOSA операторларининг расмий реестрига расман киритилгани эълон қилинди. 2009 йил 25 август Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” VII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Ушбу фестивалда 60 дан ортиқ давлатлардан иштирокчилар қатнашдилар. 2009 йил 4-5 октябр Ўзбекистон Республикаси Президенти Уммон давлатига ташриф буюриб, ушбу мамлакат билан бир қатор туризмга доир ҳужжатлар ва шартномалар имзолашди. 2009 йил 16-октябр Навоий шаҳрида янги замонавий меҳмонхона “Комилла” меҳмонхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2009 йил 21-23 октябр XV-Халқаро «Буюк Ипак Йўли бўйлаб» туристлик ярмаркаси ўтказилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling