Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Туризм фаолиятининг давлат томонидан тартибга солишнинг
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туризмни давлат томонидан бошқаришнинг фунциялари ва усуллари Функциялари Усуллари
9.3.Туризм фаолиятининг давлат томонидан тартибга солишнинг
асосий мақсадлари Туризм фаолиятининг давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: фуқароларни дам олиш, саёҳатга чиққанда ҳаракатланиш эркинлиги ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш; табиий ўраб турувчи атроф-муҳитни қўриқлаш; туристларни соғломлаштириш, тарбиялаш ва таълим беришга йўнал- тирилган фаолиятлар учун шарт-шароитларни яратиш; фуқароларни саёҳатга чиққанлардаги эҳтиёжларини таъминловчи туризм индустриясини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, халқаро алоқаларни ривожлантириш, туризмга доир объектларни сақлаб қолиш, табиий ва маданий меросимиздан оқилона фойдаланиш. Туризм фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг устувор йўналишлари бўлиб, ички, кирувчи, ижтиомий ва ташаббускор туризм турларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳисобланади. Туризмни давлат томонидан бошқаришнинг асосий фунциялари ва усуллари қуйидаги 9.1.жадвалда кўрсатилган: Жадвал 9.1. Туризмни давлат томонидан бошқаришнинг фунциялари ва усуллари Функциялари Усуллари 1. Туристлик фаолиятни умумий ташкиллаштириш ва ҳуқуқий меъёрлари - ягона тушунча ва таърифларини аниқлаш - ҳамкорлик ва олди-сотди шартномаларини тузиш жараёнлари - виза олиш - маҳсулотларни чегарадан ўтказиш билан боғлиқ бўлган тартиблар 2. Туризм ривожини режалаштириш - туризмни ривожлантириш умумий стратегиясини ва концепциясини ишлаб чиқиш - туризм объектларини минтақавий жойлаштиришни бошқариш 110 - инфраструктуранинг ривожланишини режалаштириш 3. Алоҳида фаолият турларини бошқариш - лицензиялаштириш, - стандартлаштириш, - сертификатлаштириш 4. Туризмда хавфсизликни таъминлаш - лицензиялаштириш, - стандартлаштириш, - сертификатлаштириш, - туристларга махсус қўлланмалар тайёрлаш, - суғурталаш. 5. Туризм соҳасини кадр- лар билан таъминлаш - узлуксиз кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш мақсадида давлат стандартлари ва дастурларини тайёшлаш, - туркорхоналар ходимларини малакасини оширишни ташкил қилишга кўмаклашиш 6. Туризм хизмат бозорининг илмий- тадқиқот жараёнини таъминлаш - туризм хизмат бозорининг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, - туризмни тадқиқ қилиш миллий марказларини яратиш, - туристлик корхоналарни маълумотлар билан таъминлаш. 7. Турфирманиниг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш - чет элларда ваколатхоналар ва бўлинмаларни очиш, - халқаро шартномалар тузиш, - миллий турмаҳсулотнинг реклама ва брендини яратиш. 8. Тарихий ёдгорликларни ҳамда атроф-муҳитни сақлашни таъминлаш - табиий ресурсларни тиклаш ва сақлаш бўйича тегишли тартиб-қоидалар, қонунларларни яратиш, - тарихий обидаларни реставрация қилиш, - туристлик рентанинг тақсимланиши, 9. Мамлакат ва минтақалар салмоқли ва юқори нуфузини яратиш - маркетинг, - реклама, ахборот-таҳлил жараёни (буклет-лар, турмаршрут карталари, мультимедиа ва дисклар), - солиққа тортиш, - инвестициялаш 10. Назорат ва мониторинг - жорий назорат, - аудит, - халқаро рақобатбардошликнинг монито-ринги, - миллий турмаҳсулот. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling