108
Туризм сиёсатининг асосий йўналишлари саёҳатчилар хукуқларини
ҳимоя қилиш, маҳаллий туризм маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ҳамда ички
ва кирувчи туризмни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш бўлиб ҳисобланади.
Бундай қўллаб-қувватлаш шакллари туризм
инфратузилмасини шакллан-
тириш, йўналтириладиган бевосита инвестициялар, кадрларни тайёрлашга
сарфланадиган ҳаражатлар, инвестициялар оқимини рағбатлантирувчи, жаҳон
бозорида миллий туризм маҳсулотини силжитувчи, илмий ва реклама-ахборот
таъминоти кўринишидан то солиқ ва божхона имтиёзларигача, ички ва кирувчи
туризмни ривожлантиришга кетган ҳаражатларга боғлиқ равишда ўзгариб
туради.
Давлатнинг туризм сиёсати стратегия ва тактикага асосланади.
Стратегия
деганда қўйилган мақсадга эришиш учун воситалардан фойдаланиш усули ва
умумий йўналишлар тушунилади. У қабул қилинган
стратегияни инкор
қилмайдиган, қолган барча вариантларни четга суриб, олдинга қўйилган
вазифани ечиш йўлидаги хатти-ҳаракатларни бир жойга тўплашга
имкон
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: