Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   190
Туризм стратегияси туризмни ривожлантириш ва қайта ташкиллаш-
тириш соҳасидаги давлат фаолиятини белгилайди. Бу фаолият аввало амалга 
ошириш учун вақт ва каттагина молиявий ресурсларни талаб этувчи мақсадли 
дастурлар ва ривожланишнинг умумий концепциясини ишлаб чиқишга 
қаратилган. 
Тактика деганда, маълум мақсадга эришиш усули бўлиб, танланган хатти-
ҳаракатлар йўли тушунилади.
Туризм тактикаси – бу аниқ шароитларда қўйилган мақсадга эришиш 
усуллари ва аниқ чора тадбирлардир (масалан, халқаро туризм фаолиятини 
лицензиялаш тартиби, туризмда нархни шакллантириш, солиққа тортиш ва 
ҳ.к.). Туризм тактикасининг мақсади мазкур хўжалик вазиятида янада мақбул 
ечимни танлашдан иборатдир. 
Концепциянинг бош мақсади – бир томондан Ўзбекистон ва чет эл 
фуқароларини туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондириш учун кенг 
имкониятларни таъминловчи замонавий, юқори самарали ва рақобатбардош 
туризм комплексини яратиш бўлса, бошқа томондан мамлакат иқтисодиётини 
ривожлантиришда каттагина ҳисса қўшади, жумладан ишчи ўринлари сонини 
кўпайиши ҳисобидан, республика бюджетига солиқ тушумларини тушириш 
билан, маданий ва табиий меросимизни сақлаб қолиш ҳамда оқилона 
фойдаланиш билан амлга оширилади. 
Бу мақсадларга эришиш учун қўйидагилар назарда тутилган: 

туризм сохасини Ўзбекистон иқтисодиётининг таркибий қайта қуришдаги 
асосий йўналишлар рўйхатига киритиш; 

«Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш» республика 
мақсадли дастурини бажариш; 

халқаро ҳуқуқий амалиётга мос келувчи туризмни ривожлантиришни 
меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш; 

ташқи ва ички туризмни ривожлантиришни рағбатлантирувчи иқтисодий 
механизмларни шакллантириш, бу соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва 


109 
давлат кафолатларини солиқ ва божхона имтиёзларини ва давлат 
томонидан қўллаб-қувватлашни бошқа усулларини тақдим этиш йўли 
билан ички туризм бозорини ҳимоя қилиш; 

туризм фаолиятини лицензиялаш (рухсатнома бериш) ва сертификатлашни 
қатъий тизимини юритиш; 

тармоқни моддий техника базасини ривожлантириш ва туризм хизма-
тининг юқори технологияли комплексларини шакллантириш мақсадида 
туризм, банк тузилмалари, транспорт, меҳмонхона ва суғурта 
компаниялари кооперацияси учун қулай шароитларни яратиш. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling