Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Товар тарқатиш каналлари ва уларнинг вазифалари


Download 6.72 Mb.
bet185/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

2. Товар тарқатиш каналлари ва уларнинг вазифалари
Товарни истеъмолчиларга етказиб беришда ҳар-хил товарлар учун, баъзан маркетинг канали деб аталадиган товар тарқатиш каналлари типини танлаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Товар тарқатиш каналлари деганда товарларни истеъмолчиларнинг талабига мос қилиб тайёрлаб беришда иштирок этувчи ҳар хил ташкилотлар ва айрим олинган шахслар тушунилади. Товар тарқатиш каналлари қуйидаги вазифаларни бажарадилар:

  1. Муомаланинг осон ечимини топиш учун зарур бўладиган ахборотларни йиғиш ва қайта ишлаш.

  2. Товар сотишни рағбатлантириш.

  3. Потенциал аҳамиятли товар сотувчилар билан алоқалар ўрнатиш.

  4. Товарлар ассортиментини шакллантириш.

  5. Музокаралар олиб бориш. Воситачилар билан товарларнинг баҳоси ва бошқа масалалар ҳақида келишиш.

  6. Товар ҳаракатини оқилона ташкил этиш.

  7. Каналларнинг фаолияти учун зарур бўладиган молиявий ресурсларни излаб топиш.

  8. Каналнинг фаолият кўрсатиши учун зарур бўладиган ҳамма жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Товар тарқатиш каналлари каналлар даражаси сони билан характерланади. Канал даражаси-товарни истеъмолчига етказиб бериш жараёнида иштирок этувчи ва товарга эгалик қилувчи ҳар қандай воситачилар сони билан аниқланади. Энг оддий канал бўлиб, тўғридан-тўғри маркетинг канали ҳисобланади. Бунда товар ишлаб чиқарувчидан воситачилар иштирокисиз истеъмолчига сотилади.
Қуйидаги 21-чизмада товар тарқатиш каналларида воситачилардан фойдаланиш зарурияти асосланган. Ҳатта ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар бир шаҳарда жойлашган тақдирда ҳам товар сотишнинг самарали усулини воситачисиз тасаввур қилиш қийин. Келтирилган 21-чизмадаги маълумотлардан шу нарса кўриниб турибдики, агар 5 та ишлаб чиқарувчи ва 5 та харидор мавжуд бўлганда 25 та ўзаро алоқалар қилиш керак бўлади. Агар битта воситачидан фойдаланилса, унда ўзаро алоқалар 10 тагача қисқаради (б).
21-чизмада ҳалқ истеъмол товарларини тарқатиш каналларининг асосий типлари келтирилган.
Бу чизманинг а-ҳолатида воситачи иштирок этмайди, товар тўғридан-тўғри истеъмолчига сотилади. Тўғридан-тўғри маркетинг канали оддий бўлсада, ҳар доим ҳам арзон ҳисобланмайди. Ишлаб чиқарилаётган товарлар ассортиментининг хилма-хиллиги, бозорлар сонининг кўплиги ва географик омиллар товар тарқатишнинг мураккаб каналларидан фойдаланишни талаб қилади. Келтирилган чизмадаги б-ҳолатда товар тарқатишда битта воситачи, яъни чакана сотувчи иштирок этса, в-ҳолатида эса чакана сотувчидан ташқари улгуржи сотувчининг ҳам иштирок этиши кўрсатилган. Бундан ҳам мураккаб товар тарқатиш системаси бўлиши мумкинлиги эса бу чизманинг г-ҳолатида келтирилган.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling