Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Банк хизматлари соҳасида маркетинг фаолияти концепцияси


Download 6.72 Mb.
bet193/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

3. Банк хизматлари соҳасида маркетинг фаолияти концепцияси
Банкнинг маркетинг хизматчилари ўз фаолиятида ўзлари танлаган маркетинг концепцияси асосида иш олиб борадилар.
Маркетинг фаолияти концепцияси бу банкнинг истеъмолчиларга мўжалланган мақсадли фалсафаси ва стратегиясидир. Бу банкнинг бутунлай ва қисман молия – кредит системасига таъсир кўрсатадиган жами кўрсаткичлари таҳлилига асосланади. Маркетинг концепцияси базасида банк фаолиятини оптималлаштириш шаклланади ва кейинчалик унинг ташқи ва ички фаолияти комплекс режалаштирилади.
Банкларнинг характеристикаси (катта – кичиклиги, фаолиятининг ўзига хослиги, таъсис этувчи), мақсади ва вазифаларига қараб маълум бир маркетинг концепцияси танланади. Банкларнинг бир қисми Россия шароитида кўп йиллар давомида маълум бир концепциядан фойдаланади. Баъзи бир банклар эса ташқи ва ички омилларга боғлиқ тарзда дарҳол ўз концепцияларини ўзгартиради.
Банк тадбиркорлигида қўлланиладиган маркетинг концепциясини кўриб чиқамиз.

  1. Ишлаб чиқариш концепцияси ёки банк технологиясини такомиллаштириш концепцияси. Бу дегани мижозлар банкни танлаганда баҳоси юқори бўлмаган ўзига мақбул бўлган хизмат кўрсатадиган банкни танлайди, банк эса кўпинча юқори самарадорликка эга бўлган анъанавий хизматларни таклиф этади.

Бу концепцияни банклар қуйидаги ҳолларда танлайди:
а) аниқ ва потенциал мижозларнинг асосий қисми унча юқори бўлмаган даромадга эга бўлса;
б) мижозлар базасининг ортиши асосида банкнинг шартли – доимий харажатларининг камайиши, банк хизматлари бозорида баъзи хизматларга ажратилаётган маблағларнинг ўсишини таъминласа.

  1. Товар концепцияси, яъни банк хизматларини такомиллаштириш концепцияси. Бу дегани мижозларни рақобатчиларидан ўзининг характеристикаси ва сифати бўйича юқори бўлган банк хизматларига жалб этиш ва шу асосда истеъмолчиларга кўпроқ фойда келтириш. Банклар бу ҳолатда кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини оширишга кўп ҳаракатларини қаратадилар.

Бу маркетинг концепцияси кўрсатилаётган банк хизматларининг сифат даражасига, хизматлар сифатига таъсир кўрсатувчи сиёсий ва иқтисодий конъюнктураларини ҳисобга олиш, банк хизматлари кўрсатилганда хавф – хатарларнинг камайиши кабиларга асосланади.

  1. Савдо концепцияси, ёки тижорат фаолиятини интенсификациялаш-тириш концепцияси. Бу маркетинг тадқиқотлари асосида керакли даражадаги мижозларни ва кўрсатиладиган хизмат ҳажмини ошириш мақсадида банк хизматлари рекламасини ва фаол ахборотлар тизимини ташкил этишдан иборатдир.

Бу концепцияга типик мисол тариқасида мижозлар эътиборини комплекс хизматлар кўрсатишга жалб қилиш мақсадида банклар томонидан суғурта ва лизинг кимпанияларини, нафақа фондларини, шунингдек ноаъанавий хизматларни (ноу-хау, бизнеснинг ҳар хил соҳалари бўйича консультациялар ва бошқалар) ташкил этиш ҳисобланади. Бу концепцияни амалга ошириш учун банклар маркетингнинг кўп функцияли хизматини ташкил этадилар.

  1. Анъанавий маркетинг концепцияси: банк хизматига истеъмолчилар талабининг ошишини, асосан аҳолининг айрим олинган социал гуруҳларининг истеъмолини ва талаб мотивациясини таҳлил қилиш асосида таъминлаш мумкин. Бошқача айтганда маркетинг у ёки бу банк хизматларига талаб ва таклифнинг таҳлилидан бошланиши ва шундан сўнграгина таклиф ва уни силжитиш бўйича дастур ишлаб чиқишдан иборат бўлмоғи лозим. Бу концепция банк доирасида 1990 йилнинг ўрталаридан ўз тарафдорларига эга бўла бошлади. Бу концепция қуйидагилар билан характерланади:

а) анъанавий банк хизматларига талабнинг ортиши;
б) кўпчилик банкларда ташқи ва ички инфраструктуранинг мавжудлиги;
в) давлат ва халқаро молия бозорининг ривожланиши;
г) пул ресурсларининг чегараланганлиги.
Санаб ўтилган тўртта маркетинг концепциясининг умумий боғлиқлигини график тарзида ифодалаш мумкин (29-чизма).
Бу ерда С1 ўқи – банк мижозлари манфаатларининг қондирилишини ифодалайди; С2 ўқи эса – банкнинг ўзининг манфаатини ифодалайди. Банкларни тўртта квадрантга бўлиш, уларга бўладиган хавф – хатар даражасини аниқлаш учун катта аҳамият касб этади. Шу асосда аниқ ва потенциал мижозлар билан ишлаш тактикаси ва стратегияси ишлаб чиқилади.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling